UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

"Энфилд" “ёнган” учрашувда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” дуранг ўйнади Янгиликлар

"Энфилд" “ёнган” учрашувда “Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” дуранг ўйнади

АПЛ 28-тур доирасидаги «Ливерпуль» – «Манчестер Сити» учрашуви якунланди.

«Ливерпуль» – «Манчестер Сити» 1:1

Ливерпуль

Алексис Макаллистер - 50'

Премьер-лига . 28-тур

10/03/2024, 20:45

1
:
1
Тугади

Манчестер Сити

Джон Стоунз - 23'

Стадион: Anfield, 59947 томошабин

Бош ҳакам: Michael Oliver

45'
90'
50'  Алексис Макаллистер
61'  Доминик Собослаи (Мохамед Салах)
61'  Конор Брэдли (Эндрю Робертсон)
76'  Дарвин Нуньес (Коди Гакпо)
23'  Джон Стоунз
23'  Кевин Де Брёйне
45'  Родриго Эрнандес
47'  Эдерсон Мораес
56'  Эдерсон Мораес (Штефан Ортега)
59'  Бернарду Силва
69'  Кевин Де Брёйне (Матео Ковачич)
69'  Хулиан Альварес (Жереми Доку)

10 март, «Энфилд»

Гол: 23 - Стоунз (де Брюйне), 50 - Мак Аллистер

Ливерпуль – Келлехер, Брэдли, ван Дейк, Куанса, Гомес, Эндо, Собослаи, Мак Аллистер, Эллиотт, Диас, Нуньес.

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Аканджи, Стоунз, де Брюйне, Бернарду Силва, Родри, Фоден, Холанд, Альварес.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берди

89. Докунинг зарбаси устунга тегмоқда. Сал қолди меҳмонлар ҳисобда олдинга ўтиб олишларига

84. Мезбонлар ўйинни «ёндиришмоқда». Ҳеч ким «Манчестер Сити»ни бу даражада ҳимояга ётишини кутмаганди

82. Диаз нималар қилмоқда. Колумбиялик ҳужумчи меҳмонларнинг икки нафар футболчисини қийнаб қўйди

80. Куансанинг аниқ ва кучли зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди

78. Докунинг зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозабон ушлаб олди

76. Ўзгариш: Гапко Дарвининг ўрнига майдонга тушди

73. Фоденнинг зарбаси тўсингга тегмоқда



71. Робертсоннинг узатмасини Дарвин дарвозага жойлаб қўйиши мумкин эди, бироқ Ортега яхши ҳаракат қилди

69. Доку ва Ковачич майдонга тушди. Улар де Брюйне ва Альварес майдонни тарк этди

66. Мезбонлар рақибни яксон қилиш режимини ёқиб олишди. Мак Аллистернинг зарбасини дарвозабон бурчакка чиқариб юборди

65. Салоҳ ўйинга ажойиб қўшилди. Унинг зарбасига аниқлик етишмади 

64. Луис Диаз бугун ажойиб вазиятларни кўкка совуриш билан банд. У яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади 

63. Салоҳ нималар қилмоқда. Унинг заргарона узатмасини Диаз фоялана олмади

61. Ўзгариш: Сабаслаи ва Бредли майдонни тарк этди, уларнинг ўрнига Салоҳ ва Робертсон майдонга тушди

60. Собослаининг зарбасига аниқлик етишмади

59. Огоҳлантириш: Силва ҳакам томонидан огоҳлантирилди

59. Дарвин Луиснинг ажойиб вазиятга чиқарди. Бироқ колумбиялик тўпни тўхтатишда хато қилди

58. Фоденнинг навбатдаги зарбасини Келлехер қайтармоқда

56. Ўзгариш: Эдерсоннинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди, унинг ўрнига Штефан Ортега тушмоқда

50. ГОООЛ. Мак Аллистер ҳисобни тенглаштирмоқда

47. ПЕНАЛЬТИ. Эдерсон Дарвини йиқитди ва ҳакам иккиланмасандан пенальти белгилади

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

45+3. Собослаининг зарбасини Эдерсон ушлаб олди

45+2. Огоҳлантириш: Родри ҳакам томонидан огоҳлантирилди

 

44. Альвареснинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

42. Диаз озгина қолди, унинг зарбасига аниқлик етишмади

39. Холанднинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

36. де Брюйненинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди

34. Бредлининг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

31. Эллиотдан навбатдаги узатма, бироқ Собослаининг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

27. «Ливерпуль" ҳисобни теншлаштириши мумкин эди, бироқ Диазга аниқлик етишмади

23. ГООООЛ. Стоунз ҳисобни очмоқда. “Сеҳргар” де Брюйнедан навбатдаги ажойиб ассист

21. Дастлабки дақиқада анча қийинчиликка учраган мезбонлар аста-секинлик билан хужумлар ташкил қилишни бошлади



18. ГОООЛ. Диаз ҳисобни очди, бироқ унга тўпни узатган Дарвин офсайдда қолиб кетган эди

16. Диаз яхши ҳаракат қилди ва тўпни Дарвинга узатди, бироқ ҳужумчининг боши билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

13. Бредли ажойиб ҳаракат қилди ва тўпни Нуньесга узатди, бироқ уругвайлик ҳужумчи тўпга етиб кела олмади

8. де Брюйненинг узоқдан йўллаган кучли зарбасини Келлехер қийинчилик билан қайтарди

8. Кевининг узатмасига ҳеч ким етиб кела олмади. Ҳозирча мезбонлар анча қийинчиликка учрашмоқда

3. Меҳмонлар учрашувни ҳужумкор бошлашди. Хулиан Альвареснинг зарбасини дарвозабон ушлаб олди

Учрашув бошланди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика