UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Туркия терма жамоаси Испанияда ўғриликка дуч келди  1 15:12Суперлига. "Машъал" - "Навбаҳор". Таркиблар маълум  5 14:56"Ливерпуль" Салоҳнинг ўринбосари учун қанча тўлайди?  0 14:29Тимур Кападзе Индонезияда!  12 13:52"Ливерпуль" мухлислари учун хушхабар: Алиссон тузалди  1 13:25Рэшфорд "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  0 12:58"Манчестер Юнайтед" хавбеки Италия чемпиони сафига ўтишга қизиқиб қолди  2 12:32ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади  33 12:06Англиянинг 5 карра чемпиони, "Манчестер Сити" собиқ сардори фаолиятини тугатганини эълон қилди  1 11:32Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугундан навбатдаги йиғинга киришади  0 10:45"Манчестер Сити" ҳимоячиси қишда жамоани тарк этмоқчи  1 10:17Ямал бу мавсумдаги мақсадлари ҳақида фикр билдирди  4 09:48Англия термасининг собиқ футболчиси ЖЧ учун Саудия Арабистонидан кетишни истамоқда  1 09:22"Манчестер Сити" етакчиларидан бирига янги шартнома таклиф қилади  0 08:56"Барселона" президенти Мессининг қайтиши ҳақида фикр билдирди  23

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди Янгиликлар

Клинсманн Корея Республикаси бош мураббийи лавозимидан озод этилди

Корея Республикаси терма жамоаси устози Юрген Клинсманн ишдан бўшатилди.

Бу ҳақда мамлакат футбол ассоциацияси баёнот берди.

"Корея терма жамоаси мураббийи Клинсманн биз кутаётган ўйин бошқаруви ва терма жамоанинг рақобатбардошлигига олиб келадиган қобилияти ва етакчилик фазилатларини намойиш эта олмади.

Футбол бўйича миллий терма жамоа шунчаки спорт жамоаси эмас, у Корея Республикасини намоён этадиган, одамларнинг эътиборини ва қўллаб-қувватлашини ўзига тортадиган, ўша кучни халққа қайтарадиган жамоадир. Бу давом этиши керак.

Турли мунозаралар натижасида Клинсманнинг рақобатбардошлиги ва мураббий сифатидаги муносабати одамлар кутгандек бўлмади ва буни келажакда яхшилаш қийин, деган қарорга келинди".

Мутахассис Корея терма жамоасини 2023 йилнинг февралидан буён бошқариб келмоқда. Жамоа унинг қўл остида бу йил Осиё Кубогининг ярим финалига қадар етиб борди ва Иорданияга имкониятни бой берди (0:2).

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика