UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Миллатлар лигаси. "Сўғдиёна" футболчиси иштирок этган баҳсда Уэльс зафар қучди, Украина дурангга рози бўлди ва бошқа натижалар  0 01:47Миллатлар лигаси. "Гигантлар тўқнашуви"да немисларнинг қўли баланд келди  2 01:44Миллатлар лигаси. Коло Муанининг голлари Францияга Бельгия устидан ғалабани тақдим қилди  0 01:40Миллатлар лигаси. Италия Исроилни йирик ҳисобда таслим қилди  5 01:21Гюндоган, Мюллер ва Нойер терма жамоа билан хайрлашишди  0 01:11Шченсни: "Мен қўрққан ягона футболчи Месси бўлган"  0 00:40Суперлига бош директори: "ЧЛнинг янги формати ўзини оқламаяпти"  2 22:56"Реал" "Байер"нинг 40 млн. евролик футболчисини сотиб олмоқчи  0 22:27ФФФ бренд ҳамкори: "Мухлислар Мбаппени ёқтиришмайди"  2 21:50МЮ йил бошида сотиб юборган футболчисини 20 млн. еврога қайтариб олади  4 20:50Ёмғирли ГАЛЕРЕЯ  6 20:41Бир йил футбол ўйнамаган Неймар ОЧЛ баҳсида майдонга тушиши мумкин  1 20:38Оллоберган Каримов: "Орзуларимдан бири амалга ошди. Аргентина билан муносиб ўйнадик"  1 20:20Англия футбол ассоциацияси Гвардиола билан боғланди, мураббий тез орада қарор қабул қилади  0 18:51Жамшид Искандеров: "Йигитлар эртанги ўйинга 100 фоиз тайёр!"  12

"Бунёдкор" Бухорода икки очко йўқотди Янгиликлар

"Бунёдкор" Бухорода икки очко йўқотди

Бухородаги стадионда "Бухоро" ва "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.
«БУХОРО» – «БУНЁДКОР» 1:1
Ҳакамлар:
Р.Эрматов, А.Расулов, Ж.Саидов, Д.Жалимов
Назоратчи: Г.Имомов.

Голлар: Виталий Пламадела, 17 - 0:1. Воҳид Шодиев, 18 - 1:1.

"Бухоро": Александр Корнейчук, Шавкат Раимқулов, Азиз Ғуломхўжаев, Георгий Квесиешвили, Сухроб Неъматов (Жалолиддин Убайдуллаев, 82), Виталий Пламадела, Предраг Вуйович, Фирдавс Асадов (Андрей Акопянц, 86), Феруз Бобоқулов (Илья Ильин, 63), Равшан Асланов, Ойбек Нурбоев.
Захира: Фаррух Турдиалиев, Нодир Жўраев, Умрилло Рамазонов, Шукур Жумабоев.

"Бунёдкор": Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Дилшод Жўраев, Анвар Ғофуров, Жавлон Иброҳимов (Сардор Собирхўжаев, 66), Олександр Пишур, Воҳид Шодиев, Ислом Иномов (Сардор Рашидов, 46), Саҳоб Жўраев, Олег Зотеев (Алибобо Раҳматуллаев, 76).
Захира: Павел Бугало, Алибобо Раҳматуллаев, Анвар Бердиев, Баҳодир Пардаев, Сергей Симоненко.

Огоҳлантиришлар: Дилшод Жўраев 42, Саҳоб Жўраев 54, Ойбек Нурбоев 65, Сухроб Неъматов 82, Хайрулла Каримов 82,
Четлатиш: Хайрулла Каримов 87 (иккинчи огоҳлантириш)

Ушбу ўйиннинг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.
                                   
                                МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            ЯНГИЛАШ


90+4. ЎЙИН ТУГАДИ. "Бухоро" - "Бунёдкор" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа вақт қўшиб берилди.

89. Нурбоевнинг бош билан йўллаган зарбасини Тўраев қийинчилик билан ушлаб олди.

87. Тўп учун курашда рақибига нисбатан қўполлик ишлатган Хайрулла Каримовга иккинчи сариқ карточка ва кетидан қизил.

80. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотдан тўп оширди. Воҳид Шодиевнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

79. Қанотдан узатилган тўпни Пишур боши билан Шодиевга узатди. Воҳид эса тўпни Собирхўжаевга узатди. Сардорнинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди.

73. Ҳимоячилардан қайтган тўпни Дилшод Жўраев дарвозага йўллади. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб қайтди.

60. Пишурнинг заргарона пасидан сўнг ўнг қанотдан Рашидов қулай вазиятга чиқди. Аммо унинг ўнг оёғида йўллаган зарбаси ноаниқ.

57. Сардор Рашидов жарима зарбасидан тўп оширди. Пишурнинг бош билан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди.

55. Тасанно Акбар Тўраев. Бурчакдан оширилган тўпни Пламадеала боши билан дарвозага йўллади. Тўраев бу сафар ҳам қаҳрамонлик кўрсатди.

52. Зотеев ўнг қанотдан тўп оширди. Квесиашвили Пишурдан устун келиб тўпни қайтарди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45.Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб 1:1

42. Тўп учун ҳаводаги курашда рақибига нисбатан ўйин қоидасини бузган Дилшод Жўраев огоҳлантирилди.

39. Саҳоб Жўраев икки бор бурчакдан тўп тепди. Ҳар иккала зарба ҳам жудаям хавфли тус олди. Лекин гол бўлмади.

38. Дилшод Жўраевнинг пасидан сўнг Пишур дарвозага зарба берди. Корнейчук қайтарди. Иккинчи зарба Зотеев йўллади. Бу сафар ҳам посбон тўпни қайтарди.

37. Равшан Эрматов бугунги баҳсда жонли деворни белгилашда "пеня"дан фойдаланяпти.

35.
Пишур яна бир бор якка курашда тўпни шерикларига ташлаб берди. Бу сафар Иномов вазиятдан фойдалана олмади.

31. Хайрулла Каримов жарима зарбасидан тўпни жуда аниқ етказиб берди. Дарвозага яқин масофадан тўпни Иномов тўхтата олмади.

29. Виталий Пламадеаланинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

27. Пишур ҳужум бошлади. Уни Зотеев ва Шодиев давом эттирди. Бироқ ҳужумни якунлаш учун Пишурга Ғуломхўжаев ҳалал берди. 

23. Суҳроб Неъматовнинг кучли зарбаси рекошет кўринишида салгина ноаниқ бўлди.

20. Воҳид Шодиевда яна бир имконият. Аммо Шодиев дарвозабон билан бирга-бир вазиятни тўпни тўппа-тўғри посбоннинг қўлларига тепди.

18. ГОЛ. "Бунёдкор"нинг тезкор ҳужуми. Пишур якка курашда тўпни ютди ва Шодиевни қулай вазиятга чиқарди. Воҳид эса бирга-бир вазиятда тўпни дарвозага йўллаб. ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

17. ГОЛ! Бурчакдан оширилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Иккинчи уринишда Виталий Пламадела дарвозага кучли зарба йўллади. Ҳисоб очилди - 1:0.

16.
Аввалига Неъматов, кейин эса Бобоқулов зарба йўллади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам "Бунёдкор" ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
14. "Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми. Зотеевнинг чап қанотдан узатган тўпи Шодиевгача етиб бормади. Акс ҳолда...
13. Акбар Тўраев "Бунёдкор"ни муқаррар голдан сақлаб қолди. Бурчакдан оширилган тўпни Асадов боши билан узоқроққа ўтказиб юборди. Бу ерда бўш турган Квесиашвили боши билан дарвозага зарба йўллади. Тўраев кучли реакция эвазига тўпни қайтарди.
10. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар яхши ҳаракат қилишмоқда.
8. Саҳоб Жўраев узатган пасни Шодиев дарвозага тўғрилади. Тўп тиқилинч вазиятда дарвозага киришни истамади.
7. "Бухоро" яна бир ҳужум ташкил этди.Бироқ Анвар Ғофуров хавфни бартараф этди.
5. "Бунёдкор" тўпни кўпроқ ўзида сақлаб турибди.
3. Ойбек Нурбоевнинг чамаси 40 метрлардан жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ чиқди.
2. Фирдавс Асадов ва Хайрулла Каримов тўп учун курашда тўқнашиб кетишди. Ҳар иккала футболчининг боши чайқалди.
1. "Бухоро" илк ҳужумни ташкил этди. Аммо Бобоқуловнинг ҳаракатлари зое кетди.
ЎЙИН БОШЛАНДИ
- Учрашув соат 18:00да бошланади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика