UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  0 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  10 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  32 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   15 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0 10:49"Барселона"нинг икки нафар футболчиси турк клубига ўтиши мумкин  7

Миржалол Қосимов: "Захира ўриндиғимиз панд берди" Янгиликлар

Миржалол Қосимов: "Захира ўриндиғимиз панд берди"

Осиё чемпионлар лигаси 3-тур баҳсидан ўрин олган ОКМК 1:3 "Сепахон" учрашувидан сўнг, олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Афсуски бугун мағлубиятга учрадик. Имкониятларимизни йўққа чиқариб бормоқдамиз. Мағлубиятимизнинг сабаблари бор. Захира ўриндиғимизнинг сустлиги бизга панд берди. Жамоада 6 нафар футболчи жароҳатланган. Лекин ҳаёт давом этади, бугунги мағлубият биз учун катта тажриба бўлди. Рақиб жамоани ғалаба билан табриклайман.


- Кўпгина футболчиларнинг жароҳати сабаб бугун жамоа қийин аҳволга тушиб қолди. Жароҳатларнинг сабаби нимада? Жароҳатларнинг бу даражада кўплиги, жамоада бирор нарса нотўғри бўлаётганидан далолат. Балки футболчиларнинг жисмоний ҳолати  яхши эмасми ёки жароҳатдан фориғ болиш узун вақтга чўзилиб кетмоқдами? Менинг фикримча қаердадир хато кетган?


- Сиз ярим финал баҳсини кўрдингизми. Агар томоша қилган бўлсангиз йигитлар 130 дақиқа майдонда курашишди. Йигитлар жисмонан тайёр бўлмаганида 130 дақиқа ўйнаб бера олмас эди. Провокацион савол бердингиз деб ўйлайман. Жамоада ҳаммаси яхши. Профессионал спортда жароҳат хавфи ҳар доим юқори. Спортчилар жароҳат билан ёнма-ён юришади. Ҳозирги кунга келиб кунлар совуди ва ҳаво салқин бўлиб қолди. Ҳамма ерда вирус, грипп бор. Иситма қилаётган футболчилар ҳам бор. Миржамол Қосимовнинг тана ҳарорати 39 ва шу сабабдан бугун у майдонга тушмади. Бундай ҳолатлардан хабардор бўлиш учун жамоа билан бирга бўлиш керак ва ички муҳитдан хабардор бўлиш керак. Уч кун аввал биз жуда оғир ўйин ўтказдик ва шу сабабдан бизга тазелик ва захира ўриндиғи етишмади. Нега ҳеч ким "Навбаҳор"га қарши ўйиндан кейин бизнинг жисмоний ҳолатимизни танқид қилмади. Ҳозир Ҳақназарий, Тўҳтажўҳаев, Аҳмадалиев, Рубен Санчес, Шоҳрур Гадоев ва Миржамол Қосимовлар каби футболчилар жароҳатланган. Ушбу футболчиларнинг барчаси асосий таркиб ўйинчилари. Бундай ҳолатлардан тўғри хулоса чиқарамиз ва бу бизга дарс бўлади. Аммо сизнинг фикрингизга 200 фоиз қўшилмайман ва жамоанинг ичидаги муаммо деган фикрингизга эга 1000 фоиз қўшилмайман. Яна ушбу фикрни такрорлайман бундай ҳолатлардан хабардор бўлиш учун, жамоа билан юриш керак. Агар жамоа ичида муаммолар бўлганда биз чемпионатда сўнги ўринлардан бирида бўлишимиз керак эди ва Осиё чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритмаган бўлар эдик.


- Бугунги учрашувда дарвозабонингиз қўпол хатоларга йўл қўйди. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?


- "Сепахон" жамоаси жуда тизимли ўйин намойиш этди ва стандарт вазиятлардан яхши фойдаланди. Афсус дарвозабонимиз биринчи голда хатога йўл қўйди. Ҳамма хато қилади. Тўғри дарвозабонимиз бугун хато қилгандир, аммо аввалги ўйинларида бизни кўп қутқарган эди. Шуни эсдан чиқармаслигимиз керак. Ботирали хатоси учун жамоадан узр сўради. Рақибнинг иккинчи голини менимча ҳеч ким бартараф эта олмасди. Совет иттифоқи даврида шундай зарбаларни "Дасаев ҳам қайта олмайдиган" зарбалар деб аташар эди. Рақиб идеал зарба берди.


- Суперлигадаги кейинги учрашув "Андижон"га қарши. "Андижон" эса мусобақа жадвалида энг яқин таъқибчи. Жамоада жароҳатлар "эпидемияси" бўлиб турган бир вақтда, "Андижон"га қарши қандайдир режангиз борми?


- Бита ечим бор қўл остимдаги барча футболчилардан фойдаланаман. Лекин олдиндан башорат бермайман, чунки мен башоратчи эмасман. Бор имкониятларимиздан фойдаланамиз.

Рейтинг: -23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика