

"Челси"нинг уч нафар этакчи ўйинчиси ўз шартномаларини янада қулай шартлар асосида узайтиришга интилмоқда. Ярим ҳимоячилар Мойсес Кайседо ва Энцо Фернандес ҳамда ҳимоячи Ливай Колуилл клубда қолиш ва янги, яхшиланган шартномалар имзолаш истагини билдирган. Бироқ, BBC хабарига кўра, "Челси" шартномаларни узайтириш бўйича ҳар қандай музокараларни ёзга қолдирмоқчи.
Ҳозирги кунда жамоа Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 22 ўйиндан сўнг 34 очко тўплаб, олтинчи ўринни эгаллаб турибди. Тўртинчи ўриндан атиги икки очко орқада қолаётгани Чемпионлар Лигаси зонасига тушиш имкониятини сақлаб қолмоқда. "Челси" навбатдаги учрашувни бугун, 21 январь куни УЕФА Чемпионлар Лигасининг 7-тури доирасида "Пафос" жамоасига қарши ўтказади.


