Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"
21 янв 23:12
Янгиликлар
Кроос Винисиус ҳақида: "Бернабеу" ҳуштак чалмаган ўйинчи буюк бўла олмайди. Танқид учун доимо машҳур исмлар танланади"
"Реал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос мухлисларнинг Винисиус Жуниорга нисбатан ҳуштак чалиши ҳақида фикр билдирди.
"Менга бир таниқли шахс: "Бернабеу"да ҳуштак чалмаган ўйинчини буюк деб бўлмайди, деган эди. 2019 йилда "Аякс"га 1:4 ҳисобида ютқазганимизда, мен ҳам ўзимга нисбатан ҳуштак овозини эшитганман. Айтиш мумкинки, бу "Реал"нинг энг яхши жиҳати эмас. Аммо бу кўп жиҳатдан бу ерда бўлиш, бу клуб билан шартнома имзолаш нимани англатишини акс эттиради.
Матбуот бўладими, мухлислар бўладими, камроқ танилган футболчиларни камдан-кам танқид қилишади. Яхшими-ёмонми, улар ҳар доим машҳур исмларни танлашади. Агар сизни ўйиндан олдин ҳуштак билан қаршилашса, бу клуб ва бошқалар хоҳлаган нарсага - ғалаба қозониш ва яхши ўйнашга эришишни қийинлаштиради. Ҳозирги вазият шундай, у энг ёқимли эмас ва ягона чиқиш йўли - бу натижалар, руҳий ҳолат ва яхши ўйиндир. Биз буни бошдан кечирганмиз," деди Кроос "Einfach mal Luppen" подкастида.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
Роналду "Ал-Насср" раҳбариятига ультиматум қўйди: ёзда ўзгариш бўлмаса, у клубни тарк этади
"Реал" Родрининг "Манчестер Сити" билан шартнома узайтиришини барбод қилмоқчи
Фикрлар