

"Реал" ҳужумчиси Винисиус, "Атлетик" ярим ҳимоячиси Роберт Наварро, "Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопес ва "Спортинг" ҳужумчиси Луис Суарес номзодлар орасидан жой олишди.
Винисиус "Монако"га қарши ўйинда (6:1) гол уриб, 3 та голли узатиш берди; Наварро "Аталанта"га қарши (3:2) гол ва 2 та ассист қилди; Фермин "Славия"га қарши ўйинда (4:2) дубль қайд этди; Суарес эса ПСЖ дарвозасига (2:1) иккита гол урди.



