UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Ўртоқлик ўйини. "Динамо" Қирғизистон клубини яна бир марта мағлуб этди  3 22:20Интервью. Шавкат Саидов: "Яна янгиликларимиз бор"  1 21:50Mirabror Usmanov Cup-2024. Ўзбекистон футзал термаси Тожикистонни мағлубиятга учратди  0 21:26Расман: Сергей Лушчан "Навбаҳор" клуби бош мураббийи сифатида таништирилди  17 21:03Ўртоқлик учрашуви. ОКМК Беларусь клубига имкониятни бой берди  1 20:35Эшитдик-да! "Навбаҳор"нинг асосий футболчиси легионерга айланиши мумкин  28 20:16Париж-2024. Ҳар бир терма жамоадаги катта ёшли футболчилар  8 19:49Ван Дейк NBA афсонаси Леброн Жеймс билан суратга тушди  4 19:21"Комо" Бонавентурани сотиб олмоқчи  1 18:53Mirabror Usmanov Cup-2024. Қирғиз Республикаси илк учрашувда Гватемаладан устун келди  2 18:32Сергей Лушчан "Навбаҳор" билан шартнома имзолади   25 18:19"Монако" клуб 100 йиллигига аталган сафар либосини тақдим этди  2 17:53"Мбаппе эффекти": Ҳоланд "Реал"га эмас, "Барселона"га ўтмоқчи  20 17:28"Милан" "Монако" ярим ҳимоячиси бўйича таклиф билан чиқди  0 17:00ПСЖ Угарте учун 70 млн евро хоҳламоқда  0

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди, Искандеров туғилган кунида гол урди Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Хитой устидан иродали ғалабага эришди, Искандеров туғилган кунида гол урди

Хитой ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртасидаги ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.

 

Ўртоқлик учрашуви

Хитой - Ўзбекистон 1:2

16 октябрь 2023 йил. Далян, "Dalian Sports Senter" стадиони. 

Ҳакамлар: Там Пинг Вун, Лам Наи Кеи Сам, Вонг Пинг Чунг (барчаси Гонконг), Жанг Леи (Хитой).

Голлар: Веи Шихао 41, - 1:0. Отабек Шукуров 78, - 1:1. Жамшид Искандеров 86, - 1:2 (Бобир Абдихолиқов).

Голга айланмаган пенальти: Отабек Шукуров 78 (дарвозабон).

Хитой: 1.Янг Жунлинг, 4.Ли Лей (19.Ли Янг, 73), 2.Тайас Браунинг, 3.Зу Ченжие (24.Ву Шаоконг, 80), 27.Хе Юпенг (14.Чен Пу, 66), 8.Николас Йеннарис, 13.Ванг Киуминг (29.Тан Лонг, 46), 6.Ванг Шангюан, 9.Элексон (22.Гао Тианйи, 46), 7.Ву Лей (20.Фанг Хао, 73), 11.Веи Шихао.
Захира:
28.Се Веижун, 15.У Си, 23.Ванг Далей, 26.Жианг Шенглонг, 21.Даи Ваи Тсун, 10.Се Пенгфей, .

Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 3. Ҳожиакбар Алижонов, 4. Фарруҳ Сайфиев (13.Шерзод Насруллаев, 89), 7. Отабек Шукуров, 9. Одилбек Ҳамробеков (8.Жамшид Искандеров, 72), 10. Жалолиддин Машарипов (22.Аббосбек Файзуллаев, 46), 11. Остон Ўрунов (20.Жасур Яхшибоев, 46), 14. Абдуқодир Ҳусанов, 15. Умар Эшмуродов (5.Рустам Ашурматов, 72), 21. Игорь Сергеев (17.Бобир Абдихолиқов, 46), 23. Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 16.Ботирали Эргашев, 12.Абдувоҳид Неъматов, 18.Абдулла Абдуллаев, 2.Алибек Давронов, 6.Азизбек Ғаниев, 19.Азизбек Турғунбоев, .

Огоҳлантиришлар: Абдуқодир Ҳусанов 27, Ҳусниддин Алиқулов 63, Отабек Шукуров 90+2, Николас Йеннарис 90+2.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+6. Ўйин якунланди, Хитой - Ўзбекистон 1:2

90+2. Огоҳлантиришлар. Отабек Шукуров ва Николас Йеннарис

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

89. Ўзгариш. Ўзбекистон. Сайфиев ўрнига Насруллаев тушди

86. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ЖАМШИД ИСКАНДЕРОВ! Бобир Абдихолиқовнинг чап қанотдаги ажойиб рейди ва Искандеровдан гол - 1:2!

83. УХХХХ! Хитойнинг хавфли ҳужуми! Фанг Хао ҳозир гол уриши мумкин эди, Юсупов тўпни қайтарди, Алиқулов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди! 

78. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! ОТАБЕК ШУКУРОВ! Пенальтидан гол ура олмади, аммо қайтган тўпни ўзи дарвозага йўллади - 1:1



77. ПЕНАЛЬТИ! ХИТОЙ ДАРВОЗАСИГА! Шукуровнинг ажойиб зарбасидан кейин Файзуллаев пенальти ишлади!

73. Бурчак тўпидан кейин Ашурматов боши билан зарба берди, кучсиз зарба

72. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Эшмуродов ва Ҳамробеков ўрнига Ашурматов ва Искандеров тушди

69. ЗАРБАААААААААААА! Абдуқодир Ҳусанов рақибдан тўпни олиб қўйиб зарба берди, бироз ноаниқ!



63. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Ҳусниддин Алиқулов

60. Яхшибоевнинг жарима майдонига узатган тўпига Бобир ета олмади, дарвозабон ўз ўрнида

55. ЗАРАБААА! Абдихолиқовнинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб дарвозабонга борди, адашмасам ўйиндаги илк аниқ зарбамиз!

54. ЗАРБАААА! Ўнг қанотдан узатилган тўпни Бобир Абдихолиқов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ! 

48. УХХ! Абдуқодир Ҳусанов ҳозир Ву Леига етиб олиб тўпни олиб қўйди, қисқаси "еб қўйди" рақибни

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. Ўзбекистон. Сергеев, Машарипов ва Ўрунов ўрнига Бобир Абдихолиқов, Жасур Яхшибоев ва Аббосбек Файзуллаев тушди



45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча 1:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди



41. ГОЛ! ВЕИ ШИХАО ҳисобни очди - 1:0! Хитойнинг ўйиндаги биринчи хавфли ҳужуми гол билан тугади, Веи Шихао жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба йўллади!

37. ЗАРБААААА! Игорь Сергеев ажойиб тарзда жарима майдони ичида очилди, тўпни қабул қилди ва зарба берди, тўп дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. ЭҲҲ!

31. Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдони ёнида йиқилиб тушди, шифокорлар унга ёрдам кўрсатишмоқда

27. Огоҳлантириш. Ўзбекистон. Абдуқодир Ҳусанов



16. Ўзбекистон терма жамоасида кетма кет иккита бурчак тўпи, Алиқуловнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

7. ЗАРБА! Машариповнинг 16 метрдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

6. ЗАРБА! Алижоновнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди, ҳакамлар бурчак тўпи йўқ дейишди

4. ЗАРБА! Остон Ўруновнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 16:35да бошланади.

Рейтинг: +39   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика