UZ

Сўнгги янгиликлар

11:24Полиция Винисиусга банан отган мухлисни қидирмоқда  0 10:53Лиам Росеньор: "Қўлни ювиш борасида алоҳида йиғилиш ўтказдим"  2 10:25Бруну фаолиятини Европанинг ТОП клубида давом эттириши мумкин  3 10:00"Реал" Винисиус ўрнига «Арсенал» ҳужумчисини олиши мумкин" — Defensa Central  9 09:32ЕЧЛнинг ўтган мавсумида ким қанча ишлаб олди?  2 09:06"Навбаҳор" яна икки нафар футболчи билан хайрлашди  3 08:41Аморим сабабли МЮ 200 миллион евро ишлатишни истамаган  3 08:14"Реал Мадрид"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум  5 07:52Ҳусанов рамзий терма жамоадан жой олди  4 07:25Мартин Боакенинг "Андижон"даги маоши маълум  12 04:00Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз  1 03:07Испания Кубоги. "Барселона" "Расинг" тўсиғидан қийналиб ўтди, мезбонларнинг икки голи инобатга олинмади  46 02:42А Серия. "Милан" "Комо" майдонида иродали ғалаба қайд этди  5 01:50Ришарлисон узоқ муддатга сафдан чиқди  0 01:22"Атлетико" Симеоне билан 4 йиллик шартнома имзолади  3

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди? Янгиликлар

Милан Митрович билан боғлиқ вазиятда аслида нима бўлган эди?

"Сўғдиёна" жамоаси Суперлиганинг 16-турида Фарғонада "Нефтчи" меҳмони бўлди.

Муросасиз кечган баҳсда ҳисоб очилмади. Ўйиндаги барчанинг диққатини тортган вазият Милан Митрович ва болбойлар ўртасидаги зиддиятли вазият бўлди. Биз бу борада аниқлик киритиш мақсадида "Сўғдиёна" кипери Милан Митрович билан боғландик.


- Милан кеча аслида вазият қандай бўлган эди? 

- Менинг нарсаларимга тегишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу менинг муқаддас сувим эди. 

- Сизнингча сувингизга ким тегинган ва олиб қўйган?

- Билмайман. Дарвоза ортида ким турганини билмайман. Шунчаки олиб қўймади, ўғирлади. Бунинг фарқи катта. 

- Айримлар учун вазият ўйин чўзиш ҳолатидек кўринди...

- Қолганларнинг фикри мени қизиқтирмайди. Нега муқаддас сувимни ўғирлагани қизиқтиради. Менинг нарсамни ўғирлашга кимнинг ҳаққи бор? Орангизда дуо қилган нарсангизни кимдир ўғирлаб кетса, қандай ҳис қиласиз?

- Учрашувдан сўнг мазкур ҳолатга аниқлик киритиш учун стадиондагилар билан гаплашдингизми?

- Йўқ мен дарҳол кетдим. Чунки бизнинг массажистимиз у ерга келиб менга сувни қайтариб беришларини сўрашганда, улар уни қайтариб беришди ва ўйин тугаши билан нима бўлганини ўзлари кўришди. 

- Миш-мишларга қараганда "Сўғдиёна" доктори адашиб сувингизни олиб кетиб қолган?

- Энди улар мени айблаш учун турли гапларни ёзишади. Лекин нима бўлишидан қатъий назар менга барибир мен шундай муносабатда бўлдим. Улар мен учун муқаддас нарсани ўғирлашса, яна жавоб беришимни айтдим.  Тўпни йиғаётган болалар бундай қилмасди. Менимча, бу одам болаларга менинг сувимни ўғирлаш кераклигини айтган. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -38   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика