UZ

Сўнгги янгиликлар

11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  0 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  0 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  1 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  2 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  0 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  8 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  8 07:20Суперлига. Бугун 11-турга старт берилади. Қаршида етакчилар тўқнашуви бўлиб ўтади  13 02:07U21 биринчилиги. Бир ўйинда 13 та карточка, 7 гол урилган ўйинда "Навбаҳор" ғолиб, пешқадамдан йирик ғалаба: 10-тур натижалари билан танишинг (+ЖАДВАЛ)  2 00:50Алан Ширер: "Аморим билан барчаси ёмонлашди"  10 00:29"Реал" Хаби Алонсо тайинловини қачон эълон қилади?  4 23:49Месси фаолиятидаги энг севимли голини айтди  12

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди. Финалдаги рақиб — Эрон Янгиликлар

CAFA Nation's Cup-2023. Ўзбекистон Тожикистонни йирик ҳисобда мағлуб этди. Финалдаги рақиб — Эрон

Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасидаги "CAFA Nation's Cup-2023" турнирининг 3-тур ўйини якунланди.

Ўзбекистон - Тожикистон 5:1

Гол: Парвизжон Умарбаев, 13 (0:1), Жасур Яхшибоев, 53 (1:1), Элдор Шомуродов, 56 (2:1), Аббосбек Файзуллаев, 73 (3:1), Ҳожимат Эркинов, 83 (4:1), Остон Ўрунов, 90+6 (5:1)

Ўзбекистон: 16.Ботирали Эргашев, 2.Алибек Давронов, 5.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Иброҳим Халил Йўлдошев, 8.Жамшид Искандеров, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Акмал Мозговой, 22.Дилшод Саитов, 23.Жасур Яхшибоев, 24.Бобир Абдихолиқов, 27.Жамшид Болтабоев.

Тожикистон: 1.Рустам Ятимов, 2.Зоир Жўрабоев, 5.Манучеҳр Сафаров, 6.Ваҳдат Ханонов, 7.Парвизжон Умарбаев, 8.Амирбек Жўрабоев, 10.Алишер Жалилов, 15.Шервони Мабатшоев, 17.Эҳсони Паншанбе, 19.Ахтам Назаров, 21.Манучеҳр Жалилов.

Огоҳлантириш: Ваҳдат Ханонов (28), Иброҳим Халил Йўлдошев (38), Парвизжон Умарбаев (41), Манучеҳр Сафаров (42), Эҳсони Паншанбе (59)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Эътиборингиз учун раҳмат!

90+6. ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Остон Ўрунов пенальтидан ҳисобни айтиб бўлмас кўринишга келтирди!

90+5. Пенальти!

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

89. Тиббиёт дақиқалари. Саломатлигингизни асранг.

87. Ўзгариш: Муродали Назаров Манучеҳр Жалилов ўринга ўйинни якунлаб қўяди. 

84. Ўзгариш: Ҳожиакбар Алижонов Дилшод Саитов ўрнига учрашувни якунлаб қўяди.

83. ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳожимат Эркинов ҳисобни йирик кўринишга келтирди!

81. Рақиб жамоада ўзгаришлар: Комрон Турсунов ва Эҳсони Паншанбе, Холмурод Назаров ва Парвизжон Умарбаев жой алмашди.

9099 томошабин учрашувга ташриф буюрибди. Битта 9 етишмади шу ерга.

74. Терма жамоамиз таркибида икки ўзгариш: Остон Ўрунов Жасур Яхшибоев билан, Ҳожимат Эркинов Бобир Абдихолиқов билан ўрин алмашди.

73. ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Аббосбек Файзуллаев миллий терма жамоадаги дебют голини урди!


70. Парвизжон Умарбаев ён ҳакам қаршисидан жарима зарбаси тепишга тараддуд кўрмоқда. У ён ҳакамга қиё боқиб, 90 дақиқа байроқчани кўтариб, қўли оғриб қолмасмикан деган қараш қилди.

68. Йўлдошевнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

66. Тожикистон терма жамоаси таркибида икки ўзгариш: Шервони Мабатшоев ўрнига Содиқжон Қурбонов, Ваҳдат Ҳанонов ўрнига Нуриддин Ҳамроқулов майдонга туширилди.

65. Аббос Файзуллаев жарима тўпи ёнида. Ундан Роналдунинг зарбаси кутгандик, аммо уриниш кўнгилдагидек бўлмади.

64. Шомуродовдан зарба ва Рустам Ятимовдан сейв!

59. Эҳсони Паншанбе рақиб дарвозасига зарба йўллагани учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан сийланди. Аслида, у тўп рақиб қўлига тегди дея очиқчасига эътироз билдирганди.

56. ГООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Шомуродов терма жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди!


55. Пенальти! Тожикистонлик футболчи тўпга қўли билан ўйнади, ҳакам эса нуқтага ишора қилди.

53. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ҳозиргина қулай вазиятни кўкка совурган Яхшибоев ҳисобни тенглаштирди ва стадиондаги сукунатни бузди! Танқидларга ҳам жавоб бўлди. Яшавор! 


50. Яхшибоев яқин масофадан бўш дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Менимча, бундай зарба йўллаш учун атайин тайёрланган бўлса керак. 

49. Файзуллаев ГАИга тушмайдиган тезликда зарба йўллади, шу боис рақиб посбони қийинчиликка дуч келмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Рақиб жамоада ҳам ўзгариш: Алишер Жалилов ўрнига Муҳаммаджон Раҳимов ўйинга қўшилди.

Тайм аввалида таркибимизда учта ўзгариш: Одил Ҳамробеков Жамшид Болтабоевни, Элдор Шомуродов Жамшид Искандеровни, Аббос Файзуллаев эса Абдулла Абдуллаевни алмаштирди.

Биринчи бўлим биз кутмаган натижа билан якунланди. Ўйлаймизки, иккинчи бўлимни шодиёна кайфиятда якунлаймиз. Майдонда асосий таркибимиз эмас, шуни ёддан чиқарманглар.

45+2. Саитовда жуда қулай имконият юзага келганди. Аммо у қанотдан оширилган тўпни дарвоза тўрига йўллашнинг ўрнига томошабинлар томон йўллашни афзал кўрди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Манучеҳр Сафаров ҳам ўртоғига шерик бўлди. Агар карточкаларни йиғишнинг имкони бўлганида, тожикистонликлар супермаркет очишса бўларди.

41. Парвизжон Умарбаев ўзи истаган барча нарсага эришмоқда: гол уришга эришди, сариқ карточка олишга эришди, олмагани фақат битта қолди.

40. Бугунги учрашувга чипта олганлар икки спорт тури гувоҳига айланиш имконига эга бўлишмоқда. Диққат марказида эса шифокорлар.

38. Иброҳимхалил Йўлдошев ҳисобни тенглаштирди! Огоҳлантирилиш бўйича.

33. Бурчак зарбасини кўрмай қолган томошабинлар "Яна битта бўлсин" дейишди. Футболчиларимиз уларнинг истакларини бажо келтиришди.

31. Клавиатурани босиб олгунимга қадар жамоалар чанқоқларини босиб олишди.

28. Ваҳдат Ханонов "жавоб қайтарди". Оқибатда ҳакам чўнтагини ковлашга мажбур бўлди.

27. Абдулла Абдуллаев майдон марказидаги рақибига нисбатан дзюдо усулини қўллади.

24. 30-сония: Яхшибоев Тожикистон дарвозаси қаршисида зарба беришга ҳозирланди, 32-сония: тўп Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабонида.

23. Рақиб жамоа бир муддат нима қилишни билмасдан ён ҳакам ёнида паслар ўйнашди. Уларнинг мақсади кейин билдим — ассистентни ҳам тўпга шерик қилмоқчи экан.

20. Тожикистонлик футболчи бу сафар боши билан зарба йўллади. Яхшиямки, тўп унинг айтганини қилишни истамади.

16. Бурчак зарбаси ишлаб олдик. Аммо Искандеровнинг узатмасига етадиган мард топилмади.

13. ГОЛ! Парвиз Умарбоев жаримадан дарвозамизни ишғол қилди. Рақиб жамоада Месси бўлмасаям, шогирди бор экан.

12. Месси учун севимли нуқтадан дарвозамиз томон жарима зарбаси белгиланди. Яхшиямки, Тожикистонда Месси йўқ.

9. Иброҳимхалил Йўлдошев бурчак зарбаси ишлади, стандартдан сўнг зарба беришга ҳам эришдик, аммо рақиб ҳимоячиси божхоначи вазифасини бажариб, тўпнинг ўтишига йўл қўймади.

7. Яхшибоевдан ажойиб зарба, аммо рақиб посбони ҳушёрликни йўқотмади.

6. Дастлабки дақиқаларда тожикистонликлар тўпдан кўра ҳамюртларимизнинг оёғига кўпроқ тегинишди.

4. Тожикистонлик футболчи зарба берди-ю, бироқ мактабда физика дарсидан ёмон ўқигани сезилиб қолди.

3. Искандеров ўтган ўйинда Ўруновга берган пасини Copy-Paste қилмоқчи эди, аммо бу ҳаракат амалга ошишига рақиб ҳимоячиси тўсқинлик қилди.

2. Рақиб жамоа Яхшибоевга нисбатан яхши ҳаракат амалга оширмади.

1. Стадиондаги дастлабки ҳуштакни ҳакам чалди, қолган ҳуштакларни ўйин давомида томошабинлардан эшитамиз. Учрашув бошланди!

Бугун терма жамоамиз оқ, тожикистонликлар қизил рангли либосда ҳаракат қилишади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Мадҳиялар ижро этилди. Энди эса кондеционер пултини босиб қўйган бўлсангиз, диққатимизни бир жойга қаратамиз.

Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Бугун CAFA Nation's Cup-2023 турнирининг 3-туридан ўрин олган қўшнилар дербиси гувоҳига айланамиз.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика