⚡️Суперлиганинг икки етакчи клубига трансфер тақиқи қўйилди
11 май 2023 17:58
Янгиликлар
⚡️Суперлиганинг икки етакчи клубига трансфер тақиқи қўйилди
Бу ҳақда Ўзбекистон футболчилар уюшмаси раҳбари Камолиддин Мурзоев ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
Ўзбекистон футболчилари уюшмаси Ўзбекистон Футбол Ассоциациясига Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитасининг "Нефтчи"нинг Дониёр Нарзуллаев ҳамда "Навбаҳор"нинг Раҳимжон Давронов олдидаги қарзларини бартараф этиш юзасидан чиқарган қарорини бажармаганлиги учун, қарорда кўрсатилган санкцияни қўллашини сўраб мурожаат йўллаган.
Бунга жавобан Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан ушбу клубларнинг ёзги ва қишки трансфер ойнаси вақтида янги футболчиларни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасидан рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар