"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди

Sherzod Nurmatov
11 ноя 2025, 12:07
Энцо Мареска қўл остидаги "Челси" ёш футболчиларни жалб қилиши билан машҳур, аммо улар мослашишлари керак.

"Нафақахўрлар"нинг сўнгги трансфер мақсади аллақачон катта шов-шувга сабаб бўлмоқда.

"Caught Offside" маълумотларига кўра, "Челси" "Комо" ярим ҳимоячиси Нико Пасга кўз тикди. Лондон клуби аллақачон Италияга аргентиналик футболчи борасида сўров юборган.

21 ёшли плеймейкернинг нархи 100 миллион еврога етди, аммо ҳар қандай келишув "Реал" Пасни сотиб олиш имкониятига эга эканлиги ва футболчининг 50% ҳуқуқларини сақлаб қолганлиги билан мураккаблашади. "Қаймоқранглилар" ёш футболчини кузатиб бормоқда ва уни "Сантьяго Бернабеу"га қайтариши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Caught Offside