

"Барселона" юлдузи Ламин Ямаль Испания терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш босқичидаги сўнгги ўйинларида қатнашмайди.
Вундеркинд чов соҳасидаги ноқулайлик туфайли терма жамоа таркибидан четлаштирилгани ва бу 7-10 кунлик реабилитацияни талаб қилиши айтилмоқда. Испания терма жамоасидагилар футболчи даволанишни олдиндан огоҳлантирмасдан бошлаганидан ҳайратда.
Ямаль чов соҳасидаги жароҳати туфайли бу мавсум "Барселона" сафида 4 ўйинни ўтказиб юборганди. Унинг терма жамоадаги сўнгги ўйини 7 сентябрь куни Туркияга қарши бўлиб ўтган. Ламин жорий мавсум Ла Лиганинг 8 ўйинида 4 та тўп киритди ва 4 та голга ассистентлик қилди.



