UZ

Сўнгги янгиликлар

12:28Мадрид клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини кузатмоқда  0 11:57Ўзбекистоннинг икки гранди МТЖ аъзосига қизиқмоқда  5 11:31Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди  3 10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  3 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  13 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  9 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  19 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  9

24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

24 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 28-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши дарвозабони – Азизхон Исақов ("Қўқон-1912")

"Қўқон-1912" бу турда "Пахтакор" билан муроса кўчасини танлади (0:0). Ушбу натижа қўлга киритилишида қўқонликлар посбони Азизхон Исақовнинг ўрни беқиёс. "Пахтакор" футболчилари учрашув мобайнида бир қатор зарбаларни йўллади, аммо Исақов дарвозасидан тўп олиб чиқмади ва шерикларини сергакликка чақириб турди. У икки ҳолатда эсда қоларли сэйв намойиш қилди. Шундай қилиб, Исақов Championat.asia вакиллари томонидан турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.


Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг яхши мураббийи – Отабек Нарзуллаев ("Машъал")

Турнинг ҳақиқий сенсацияси Қаршида рўй берди. "Машъал" меҳмонда "Насаф"ни мағлуб этди (2:1). Учрашув асосан қаршиликлар устунлигида кечган бўлса-да, мубораклилкар бош мураббийи Отабек Нарзуллаевнинг режаси якунда иш берди. Унинг амалга оширган ўзгаришлари ортидан "Машъал" иккинчи бўлимда ҳам гол уришнинг уддасидан чиқди ва бу гол айнан ғалаба келтирди. Шу тариқа, "Машъал" устози Отабек Нарзуллаев тур мураббийи сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра, 28-турнинг энг яхши футболчиси – Хуршид Ғиёсов (ОКМК)

ОКМК бу турда "Навбаҳор"ни меҳмон қилиб, ишончли ҳисобда ғалабага эришди (3:1). Учрашувда олмалиқликлар вингери Хуршид Ғиёсов катта саҳнага чиқди. У голларнинг барчасида бевосита иштирок этди. Биринчи гол айнан унинг ёриб киришидан сўнг урилган бўлса, иккинчи голда у ҳужумни кескин тусга олиб кирганди. Шунингдек, киритилган учинчи тўпда ҳам Ғиёсов Абдураззоқовни қулай пас билан таъминлади. Шундай қилиб, терма жамоадан ҳеч ҳам чақирув олмайдиган ОКМК вингери 28-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.


Championat.asia сайти талқинида 28-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Жасур Жалолиддинов ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" якунига етган турда "Хоразм" билан баҳс юритиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. "Сўғдиёна"нинг иккинчи голи 90+3-дақиқада жиззахликлар ярим ҳимоячиси Жасур Жалолиддинов томонидан урилди, урилганда ҳам жуда чиройли тарзда урилди деб бемалол айтоламиз. Жалолиддиновнинг зарбаси деярли 16 метр масофадан оёқнинг ташқи томони орқали йўлланди ва тўп траекторияси бироз ўзгариши оқибатида уни қайтаришга хоразмликлар дарвозабони шунчаки ожиз қолди. Шу тариқа, Championat.asia ходимлари мазкур голни турни безаб берган гол сифатида қайд этди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
11 ноя 16:32:41
Андижан
Энг омадсиз дарвозабон эржан токотаев андижон
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика