UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35"Ирқчиликни оқлаб бўлмайди!" — Зеедорф Моуриньюнинг Винисиус ҳақидаги гапларини хато деб атади  1 15:01"Бу ЖЧни Месси ютган, сен эмас!" — Снейдер Отамендининг Винисиусга қилган қилиғини масхара қилди  3 14:58Ўзбекистон Суперлигаси тарихидаги энг ёш мураббийни биласизми?  4 14:15"Моуринью — иккиюзламачи!" — Каррагер Винисиусни ҳимоя қилиб, Жозенинг "эски гуноҳлари"ни эслатди  11 14:01"У ўйнаган ҳар бир стадионда нимадир содир бўлади!" — Моуринью Винисиуснинг хулқ-атворини танқид қилди  11 13:35"Ҳакамда рўйхат бор эди!" — Моуринью "Реал" билан ўйиндаги четлатилиши ва ҳакамларнинг "ўйини" ҳақида гапирди  26 13:12"Бенфика" ходимлари "Реал" кийиниш хонасига бостириб киришга уринган экан  25 13:10Ўзбекистон Суперлигаси учун Fantasy Football ишга тушди  2 12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  1 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  2 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  13 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  6 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  16

Суперлига. Бакаев "Бухоро" билан илк ғалабасини "Металлург" устидан қўлга киритди Янгиликлар

Суперлига. Бакаев "Бухоро" билан илк ғалабасини "Металлург" устидан қўлга киритди

Бугун Coca Cola Суперлигада 9-тур беллашувларига старт берилди.

Турни Бухородаги тўқнашув бошлаб бермоқда. "Бухоро" ўз майдонида "Металлург"ни меҳмон қилди. Улуғбек Бакаев бухороликлар бошқарувида биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Бухоро

Рўзимбой Аҳмедов - 35'

Суперлига. 9-тур

04/05/2023, 19:00

0
:
1
Тугади

Металлург

45'
90'
35'  Рўзимбой Аҳмедов
35'  Александар Станисавлевич
50'  Всеволод Нихаев
60'  Рўзимбой Аҳмедов (Александр Касьян)
66'  Жавоҳир Рўзиев (Ҳумоюнмирзо Иминов)
83'  Асил Бегимқулов (Рустам Абдухамидов)
84'  Александар Станисавлевич (Файзуллобек Жуманқўзиев)
85'  Рустам Абдухамидов
31'  Иван Йосович (Филип Стаменкович)
41'  Керим Палич
49'  Иброҳим Ибрагимов
59'  Марко Обрадович (Дамир Темиров)
73'  Владислав Касминин
85'  Филип Стаменкович (Диёрбек Тоиров)
88'  Худойшукур Сатторов
90'  Худойшукур Сатторов

Суперлига, 9-тур

04.05.2023, 19:00

"Бухоро" спорт мажмуаси

"Бухоро" - "Металлург" 1:0

Гол: Р.Аҳмедов (А.Станисавлевич) 35

Бош ҳакам: Равшан Абдувоҳидов. 

Ёрдамчи ҳакамлар: Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов.

Захира ҳаками: Даулетбай Аманбаев.

ВАР: Фирдавс Норсафаров.

АВАР: Найим Қосимов.

Назоратчи: Константин Смирнов.

Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

"Бухоро": 20.Сардор Қобулжонов, 5.Дилшод Жўраев, 15.Обид Жўрабоев, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Рўзимбой Аҳмедов (9.Александр Касьян, 60), 25.Аббосжон Отахонов, 70.Александар Станисавлевич (77.Файзуллобек Жуманқўзиев, 84), 80.Фарруҳжон Иброҳимов, 88.Всеволод Нихаев, 91.Асилжон Бегимқулов (14.Рустамжон Абдуҳамидов, 83), 99.Жавоҳир Рўзиев (10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 66)

Захира: 1.Амон Бакаев, 4.Миржалол Жумаев, 6.Бекзод Камолов, 7.Жасур Азимов, 29.Чингизхон Қодиров.

"Металлург": 12.Александр Лобанов, 4.Керим Палич, 6.Худойшукур Сатторов, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Бектемир Абдуманнонов, 14.Аброрбек Тўшқўзиев, 17.Владислав Касминин, 22.Шахзодбек Ғофурбеков, 30.Иброҳим Ибрагимов, 33.Иван Йосович (55.Филип Стаменкович, 31 (29.Диёрбек Тоиров, 85), 91.Марко Обрадович (11.Дамир Темиров, 59).

Захира: 87.Акмал Ортиқов, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 19.Эргаш Исмоилов, 21.Абдужалил Маназаров, 23.Беҳруз Шодмонов, 97.Муҳаммадали Алиқулов

Огоҳлантиришлар: В.Нихаев 50, Р.Абдуҳамидов 85 - К.Палич 41, И.Ибрагимов 49, А.Касян 73, Х.Сатторов 88

Четлатиш: Х.Сатторов 90+5


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ



Учрашув якунланди.

90+5 - Қизил. Худойшукур Сатторовга иккинчи сариқ ва майдондан четлатилди.

90+3 - Касяннинг зарбаси устунга тегиб қайтди.

Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

88 - Меҳмонлардан Х.Сатторов огоҳлантирилди.

85 - Ҳозиргина майдонга тушган Р.Абдуҳамидов огоҳлантирилди.

83 - Ўзгаришлар: Мезбонлар сафида Бегимқулов ва Станисавлевич ўрнига Абдуҳамидов ҳамда Жуманқўзиев тушди.

73 - А.Касян огоҳлантирилди.

71 - Зарба, Забиҳиллонинг кучли зарбаси анча ноаниқ кетди.

70 - "Металлург" аста секин устунликни қўлга олиб гол уришаг уринмоқда.

66 - Ўзгариш: Мезбонларда Ж.Рўзиев ўрнига Ҳумоюнмирзо Иминов тушди.

60 - Ўзгариш: Мезбонлар сафида Р.Аҳмедов ўрнига Александр Касян тушди.

59 - Ўзгариш: Меҳмонларда Обрадович ўрнига Дамир Темиров туширилди.

56 - И.Ибрагимовнинг узоқдан тепган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

53 - Зарба, Бектемир Абдуманноновнинг зарбасини Қобулжонов ушлаб олди.

50 - Мезбонлардан Нихаев огоҳлантирилди.

49 - Иброҳим Ибрагимов огоҳлантирилди.

Иккинчи бўлимга старт берилди.

1-бўлим якунланди.

45+5 - Рўзиевнинг зарбаси ноаниқ.

45+1 - Паличнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

41 - Огоҳлантириш. Керим Палич Жавоҳир Рўзиевга қўполлик учун сариқ олди.

Гол инобатга олинди. Р.Аҳмедов офсайдда эмас экан. "Бухоро" олдинга чиқиб олди.

35 - ГОООЛЛЛ... Рўзимбой Аҳмедов ҳисобни очганди, аммо у ўйиндан ташқари ҳолатда экан. Гол инобатга олинмади.

31 - Ўзгариш: "Металлург"да жароҳат олган Йосович ўрнига Филип Стаменкович туширилди.

29 - Бекободликлар марказий ҳимоячиси Иван Йосович иккинчи марта орқа мушакларини ушлаб ўтирибди майдонда. Балки алмаштирилар...

27 - Зарбааа, Иброҳим Ибрагимов жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади, салгина ноаниқ.

25 - "Металлург" бурчак зарбасини ижро этди. Ибрагимовдан пас, Йосовичдан ноаниқ зарба.

17 - Бош ҳакам вазият пенальтига тортмайди деб ҳисоблади. Ўйин давом этади.

15 - Бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ВАРга борди. Нимадир бўладиёв...

Бухороликлар ташаббусни қўл ва оёққа олишмоқда.

13 - Зарбааа, Станисавлевичнинг пасидан кейин Дилшод Жўраевдан зарба ва Лобановдан сейв. Бу сафар офсайд-пофсайд йўқ. Статистикага киради бу ҳолат.

12 - Зарбааа, Дилшод Жўраевнинг ажойиб пасидан кейин Убайдуллаев деярли бирга бир вазиятда зарба берди ва Лобановдан чиройли сейв. Аммо, Убайдуллаев офсайдда экан. Угутамиз эпизодни)

Айни пайтда "Бухоро" 4 очко билан жадвалда 13-поғонада, "Металлург" эса 7 очко билан 10-ўринда бормоқда.

6 - Лобанов тўпни тепиб юбораётганда тўп Рўзим Аҳмедовга тегиб ортга қайтди ва меҳмонлар дарвозаси томонда сал саросима кузатилди.

Учрашувга старт берилди.

Жамоалар ПФЛ мадҳияси садолари остида майдонга тушиб келишди. Ўйинолди расмий тадбирларни ўтказиб олишади.





Ўзбекистон чемпионати турнир жадвали >>>>> Суперлига

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика