UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39Гашек АҚШни Жаҳон чемпионатидан маҳрум этишга чақирди  1 17:10Ўзбекистон Кубогининг гуруҳ босқичида иштирокчилар саватларга ажратилади  0 16:48"Арсенал" собиқ ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га ўтди  0 16:21Рафинья: "Агар Флик келмаганида, мен "Барса"дан кетган бўлардим. У ҳаммасини ўзгартирди"  4 15:53Расман: Балотелли "Ал Иттифоқ" билан шартнома имзолади  4 15:25Салоҳ: "Миср терма жамоасидаги шерикларим билан бирга ўйнаш имкониятидан жуда бахтиёрман"  0 14:58"Динамо" назорат баҳсида "Хоразм" устидан ғалабага эришди  7 14:36Хаби Алонcони "Реал"да нималар кутаётгани маълум бўлди  6 14:09"Ливерпуль" футболчисини мавсум охиригача йўқотди  5 13:42МЮ Англия Кубогидан чиқиб кетди, "Интер" ва "Наполи" муроса кўчасини танлади, Эндрик Францияда ғалаба голидан бошлади  1 13:15Бугунги ўйинлар: Роналду "Ал Насср" билан "Ал Ҳилол" майдонида, "Ювентус" ҳамда "Ливерпуль" эса уйда ва бошқалар  0 12:50"Арсенал" ён чизиқдан тўп ташлаш бўйича машҳур мураббийни таклиф қилди  4 12:22Палмер Бруну Фернандешга эҳтимолий ўринбосар сифатида кўрилмоқда  5 11:55Рейндерс кўприк тагида ташлаб кетилган чақалоқни боқиб олди  6 11:23Ўзбекистонлик ҳакамлар Осиё Кубогининг навбатдаги ўйинида ишлайди  0

2023 йил Биринчи лигада 17 та жамоа қатнашади. Клублар учун янги мусобақа ташкил этилади Янгиликлар

2023 йил Биринчи лигада 17 та жамоа қатнашади. Клублар учун янги мусобақа ташкил этилади

Теглар :  Биринчи лига
2023 йилги мавсумда Биринчи лигада 17 та жамоа иштирок этади.

Улардан фақатгина 1 тасида спорт принципи орқали Про лига йўлланмасини қўлга киритиш имконияти бўлади. Жамоаларга, шунингдек, лицензиялаш талабларини бажариш шартида Про лига эшиклари очилиши мумкин. Аввалроқ бундай имкониятдан “Андижон-SGS” ҳамда “Юниред” унумли фойдаланганди.

Биринчи лиганинг жорий мавсум учун географияси анча катта. Зеро мусобақада энг шарқий Андижондан ҳам, ғарбий Қорақалпоғистондан ҳам ва жанубий Сурхондарёдан ҳам жамоа мавжуд. Шунга қарамай, Лига барча жамоалар ўзаро тўқнаш келиши учун ҳаракат қилади. Унга кўра, Биринчи лигада бир даврали 17 та тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур ҳолатда ҳар бир жамоа 16 тадан ўйинда иштирок этади. Беллашувларнинг қай бири сафарда ва қайси бири уйда ўтиши масаласига қуръа ёрдамида аниқлик киритиб олинади.

17-тур якунида энг сўнгги ўринни банд этган жамоа мусобақа билан хайрлашади. 1-ўрин эгаси эса Про лигага ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.


Мана шу мусобақадан кейин Лига Биринчилик кубогини ташкил этади. Кубокда табиийки, Биринчи лига якунига кўра энг сўнгги ўринни банд этган жамоа иштирок этмайди. Қолган 16 жамоа эса икки саватга ажратилади. Яъни, Биринчи лигада дастлабки саккиз ўринни эгаллаган жамоалар биринчи саватдан жой олади, кейинги саккизлик автоматик равишда иккинчи саватда бўлади.

Қуръа ёрдамида мазкур 16 жамоа саккиз жуфтликка ажратиб олинади. Бунда бир сават жамоалари ўзаро тўқнаш келмайди. Шу тариқа 1/8 финал доирасида жамоалар уй-сафар ўйинида иштирок этади. Бунда сафарда урилган голлар қийматга эга бўлмайди. Ҳар икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлса, навбат дарҳол пенальтилар сериясига берилади.

1/4 ва 1/2 финал босқичлари учун ҳам алоҳида қуръа ташланади. Бунда жамоалар саватларга ажратилмайди. Мазкур босқичларда ҳам ўйинлар уй-сафар тизимида ва юқорида қайд этилган кўринишда бўлиб ўтади. Якунда финал ўйинига пойтахт Тошкент мезбонлик қилади. Ғолиб эса Про лига йўлланмаси учун ўтиш ўйинида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади ҳамда пойтахт Тошкентда Биринчи лига ғолиби билан тўқнаш келади. Мана шу ўтиш ўйини ғолиби Про лига чиптасини қўлга киритади. Агар Биринчи лигада ҳам, Биринчилик кубогида ҳам битта жамоа зафар қучса, у ҳолда ўтиш ўйини бекор қилинади.

Шу тариқа Биринчи лигада 17-ўринни эгаллаган жамоа мавсум давомида 16 та ўйинда иштирок этади. Биринчилик кубогини 1/8 финалда тарк этган саккиз жамоа мавсум давомида 18 та ўйин ўтказган ҳисобланади. Мос равишда 1/4 финалда мусобақани тарк этган тўрт жамоада ўйинлар сони 20 тани, 1/2 финал иштирокчиларида эса 22 тани ташкил қилади. Финал ҳамда ўтиш ўйини иштирокчилари мавсум давомида 24 та беллашувда майдонга тушади.

Биринчи лига мусобақасига тез орада қуръа ташланади ҳамда мусобақа тақвими Лига томонидан алоҳида эълон қилинади.

Рейтинг: -7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика