UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  0 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  0 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  4 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  8 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  1 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0 19:52Саудия Арабистони клублари "Челси"нинг икки футболчисига қизиқиш билдирмоқда  1 19:24Де ла Фуэнте: "Карвахаль ва Родри – ўз позициясида дунёнинг энг яхши икки футболчиси"  1 18:56CAFA Nations Cup. Ҳиндистон Афғонистон билан дуранг ўйнаб, 2-ўринга жойлашди  7 18:22"Барселона" ва "Арсенал" "Ноттингем Форест" футболчисини нишонга олди  1 17:54"Фулхэм" "Бавария" футболчисини ижарага олди  0 17:28"Арсенал" ярим ҳимоячиси бу йил "Олтин тўп"ни кимга бериш кераклигини айтди  5 16:59"Барселона" ҳимоячиси жароҳати сабаб 3 ҳафта майдонга туша олмайди  0 16:30Манба: Паулу Бенту Мисрда ишлаши мумкин  26 16:02Станислав Черчесов: "Ўзбекистонни умуман билмайдиган ва кўп нозик жиҳатлардан бехабар чет эллик мураббийнинг дарҳол натижа келтиришига ҳеч ким кафолат бера олмайди"  58

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ"

U-20 Осиё кубоги 1-тури доирасидаги Ўзбекистон – Сурия (2:0) учрашувидан кейин Ўзбекистон U-20 термаси устози Равшан Ҳайдаров матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида 

- Аввало, футбол байрамини чиройли бошлаб олганимиз билан табриклайман! Айниқса, мухлисларимизни алоҳида эътироф этган бўлардим. Уларга ғалаба тақдим этганимиздан хурсандмиз. Ўйин қийин кечишини билар эдик. Сўнгги нуқтани қўйишда ишлашимиз кераклиги кўриниб турибди. Ўйлайманки, стандарт орқали голлар уриб, ҳақли ғалабага эришдик.

- Футболчиларнинг олдинги чизиқдаги палапартишликлари, ҳужумдаги нўноқликлар биринчи ўйин босими билан боғлиқми?

- Босим, ҳаяжон бўладиган нарса. Ўйинчиларимиз ўйинни боғлашда, ҳужумни якунлашда қийналишгани иштиёқ ҳаддан ташқари кўплиги билан боғлиқ. Ҳужумга нуқта қўйишда қийинчиликка дуч келдик, совуққонлик етишмади. Бу ёшда бундай ҳолатлар учраб туради. Ҳимоядан чиқишда, марказда ҳаммаси меъёрида кечди. Стандартлар эса олдинги чизиқдаги ҳаракатлар маҳсули.

- Умарали Раҳмоналиев илк тур бўлгани боис ҳаяжонланиб ўйнадими?

- Нафақат Умаралида, ҳаммада бўлди. Сурия яккакурашларда бақувват жамоа. Бу кўриниб турибди. Умуман олганда, йигитларимизга раҳмат. Ўйлайманки, ўз савияларини намойиш этиб, чиройли ўйин кўрсатишди.

- Аббос Файзуллаевнинг алмаштирилмагани, яъни ўйин охирида алмаштирилиши унинг ўрнини босадиган футболчи топилмаганиданми?

- Аббос жисмонан тайёр. Охирида чарчаб қолгани кўринди. Алмаштириш режамиз бор эди.  Ҳисоб ишончли кўринишга келгандан кейин, вақти келган пайтда алмаштирдим. Захирада ўйинни кучайтирадиган футболчиларимиз бор, албатта. Аббос керак пайтда югурмасдан ҳам, бехато ва керакли пасларни бера олади. Захирамизда кучайтириши мумкин бўлган ўйинчилар бор. Барибир биринчи баҳсда киришиб кетиш қийин. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўйиннинг охиригача ушлаб турдим. Кўп югурмаса ҳам? тўғри пас бериш қобилияти бор. Бугун ҳам жуда яхши ўйин кўрсатди.

- Йигитларимиз олган сариқ карточкалар даврозамиздан анча узоқда кузатилди. Ҳуштак чалингач, тўпни ўзлари билан бирга олиб кетишяпти, яхшики, ҳакам буни пайқамади...

- Иккала карточка ҳам сиз айтгандек, иштиёқ баландлиги туфайли юзага келди. 2-таймда Сурияни прессинг остида ушлаб туришни режалаштиргандик. Йигитларга ўйиндан олдин ҳам, ўйин давомида ҳам бундай ҳолатларга йўл қўймасликни таъкидладик. Бу ўйиннинг бир қисми. Йигитлар ҳам буни тушунишади деб ўйлайман. Мухлислар жуда кўп эди, йигитлар бундай атмосферада ҳали ўйин ўтказишмаган, шу ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Муҳими, уч очкони қўлга киритдик. Ҳозирданоқ кейинги турларга ҳозирлик кўришни бошлаймиз. Жисмоний ҳолатни тўғрилаш устида иш олиб борамиз. Биз учун ҳар бир ўйин муҳим аҳамият касб этади. Бу ғалаба билан ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика