Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"

Mirjalol Normatov
4 сен 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "CAFA Nations Cup-2025" доирасида Қирғизистонга қарши ўйиндан олдинги фикрларини билдирди.

- Ҳамма хурсанд, барчаси яхши. Эртанги ўйинга яхши тайёргарлик кўряпмиз.

- Туркманистонга қарши ўйинни томоша қилдингиз ва ҳиссиётларингизни кўриб турдик. Нима деб ўйлайсиз, кўпроқ гол уришимиз учун нималар етишмади?

- Омад. Йигитлар қаттиқ ҳаракат қилишди ва муҳими ғалабага эришдик. Насиб қилса, эртага Туркманистонга қарши ўйинда урилмаган голларни ҳам уришга ҳаракат қиламиз.

- Қирғизистонга қарши ўйин ҳақида нима дейсиз?

- Сўнгги йилларда уларга қарши кўп ўйнадик. Кўп курашадиган, чайир жамоа. Бизга осон бўлмайди, бу аниқ. Лекин финалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ёмон вазият бўлиб қолиб, финалга чиқа олмаслигимиз ҳам мумкин. Мухлисларни хурсанд қилиш керак.

- Бор кучимизни берамиз. Ўз давлатимизда бўлаётган турнир. Ўтган сафар финалда Эронни юта олмагандик. Бу сафар ғалабани мақсад қилганмиз. Аввало Қирғизистонни кўпроқ гол уриб мағлуб қилишимиз керак.

- Нега узоқдан зарбалар камайиб кетди?

- Зарбани қанақа берилишигаям боғлиқ. Зарба бериш керак экан деб тепилавермайди. Майдонда ҳар хил вазият бўлиши мумкин. Агарда Сиздан кўра шеригингиз қулайроқ вазиятда турган бўлса, тўпни унга оширган яхшироқ. У янада яхшироқ вазият яратиши мумкин. Узоқдан тепилаверса, барчаси қийинлашиб кетади. Узоқдан зарба бера оладиган футболчиларимиз бор. Уларга бу тактикани айтиб қўяман. Лекин барибир илк навбатда жамоадошни қулай вазиятга чиқариш яхшироқ. 

- Стадионга мухлислар камроқ келаётганини нима билан изоҳлайсиз? 

- Балки бу ер кўпчиликка узоқлиқ қилаётгандир. 

- "Истанбул Башакшеҳир"га мослашиш қандай кечмоқда?

- Барчаси яхши кечмоқда.

- Аббосбек Файзуллаев билан бирга ўйнаяпсизлар.

- У билан барчаси зўр ўтяпти.

- Соч турмагини ўзгартиришга нима сабаб бўлди: янги клубга ўтганингизми ёки қизингиз сабаб?

- Олдинлари сочга кўп эътибор бермасдим. Охирги пайтлар бунга эътибор қилишни бошладим. Бу борада ҳам янгиликлар қилиб турибмиз.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia