UZ

Сўнгги янгиликлар

12:30Малайзия CAFA мусобақасида иштирок этмайдиган бўлди. Бунинг сабаби ҳам маълум  0 12:00"Ювентус" Санчо учун 17,3 миллион евро таклиф қилди, МЮ эса кўпроқ сўраяпти  0 11:42Transfermarkt: "Навбаҳор" бразилиялик марказий ҳимоячи билан шартнома тузди  9 11:37Эрон Про лигасидаги таниқли легионерлар, улар орасида АПЛда ўйнаган футболчи ҳам бор  1 10:58"Барса" Осиё турнеси бошланишидан олдин уч нафар футболчи билан хайрлашмоқчи  1 10:23Ламин Ямаль барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан иборат рамзий терма тузди. Термадан "Реал"нинг собиқ 6 та футболчиси жой олди  6 09:50"Челси" футболчилари ЖЧдаги ғалабадан сўнг қанчадан бонус олишлари маълум  3 09:16МЮ ўтган йилнинг энг яхши дарвозабонига расмий таклиф билан чиқди  2 08:44"Манчестер Сити"ни Гвардиоланинг илтимосига кўра 6 нафар футболчи тарк этиши мумкин  12 08:10"Пахтакор" яна бир футболчи билан келишувга эришди  3 07:38Эрон ОАВ. "Тракторсози" Ҳамробековнинг трансферига қанча тўлашини маълум қилди  6 00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  2 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  8 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0

Олий лига. 5-тур. Марказий баҳсда дуранг: "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1 Янгиликлар

Олий лига. 5-тур. Марказий баҳсда дуранг: "Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1

Тошкент дербиси доирасида "Бунёдкор" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.
"Бунёдкор" - "Локомотив" 1:1

Голлар:
Пишур (38), Фарҳод Тожиев (90).

"Бунёдкор": 45.Акбар Тўраев, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 8.Жавлон Иброхимов, 10.Анвар Бердиев (Воҳид Шодиев, 54), 11.Олександр Пишур (Сардор Собирхўжаев, 88), 15.Ислом Иномов, 23.Саҳоб Жўраев (Баҳодир Пардаев, 70), 33.Олег Зотеев, 40.Сергей Симоненко

Захира: 1.Павел Бугало, 7.Алибобо Раҳматуллаев, 9.Минори Сато, 14.Воҳид Шодиев, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 30.Ҳасан Асқаров

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Йўлдошев, 16.Жасур Ҳасанов (кичик) (Иброҳим Рахимов, 82), 17.Салим Мустафоев, 18.Фозил Мусаев (Андрей Кожокарь, 76), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Виктор Карпенко (С), 23.Иван Нагаев, 77.Жасур Ҳасанов (катта), 88.Лутфулла Тўраев, 99.Вячеслав Шевченко (Фарҳод Тожиев, 63)

Захира: 84.Темур Жўраев, 8.Акмал Холматов, 10.Фарҳод Тожиев, 12.Сардор Раҳмонов, 14.Андрей Кожакарь, 24.Иброхим Рахимов, 30.Дилшод Жабборов

Огоҳлантириш: Симоненко 20, Акмал Шораҳмедов 43, Виктор Карпенко 44, Жавлон Иброҳимов 64, Акбар Тўраев 65, Олег Зотеев 90+1.


ЯНГИЛАШ



Ўйин тугади!

90+3` Жамоалар яна гол уришига вақт етармикан?

90+2` "Бунёдкор" энди олдинга интилмоқда...

Ниҳоят "Локомотив" ўз ниятига эришди ва Акбар Тўраев дарвозасига йўл топа олди.

90` ГООООООООООООООООООЛ!! Фарҳод Тожиев! 1:1


89` Пишур ўз ўрнини Сардор Собирхўжаевга қолдирди.

88` Ислом Тўхтахўжаев юз фоизлик имкониятдан фойдалана олмади!

86` Иван Нагаев! Акбар Тўраев! Иван чиройли тарзда гол киритмоқчи эди. Лекин Акбар Тўраев дарвозада бекорга турмаганини исботлади.

86` Бугун чиройли футбол кўрмадик.

84` Ўйин эмас, унинг ташқарисидаги вазият қизимоқда. Футболчилар ўзаро орани очиқ қилишга киришиб кетишди.

82` "Локомотив" таркибида ўзгариш: кичик Жасур Ҳасанов ўз ўрнини Иброҳим Рахимов бўшатиб берди.

80` Ўйин зерикарли кечмоқда. Жамоалар чарчашгандек.

76` Фозил Мусаев ўрнига Андрей Кожокарь туширилди.

75` Вадим Абрамов яна ўзгариш қилмоқчи. Кожокарь майдонга тушишга ҳозирланмоқда.

74` Яна Акбар Тўраев ўзини кўрсатди ва хавфни бартараф этди!

73` "Локо" жарима зарбаси тепади. Хавфли жарима зарбаси бўлиши мумкин.

70` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш. Ҳимоячи ўрнига ҳужумчи. Саҳоб Жўраев ўз ўрнини Баҳодир Пардаевга бўшатиб берди.

69` Ўйинда катта янгилик киритилаётганича йўқ. Ҳаммаси ўша-ўша. "Локо" ҳужумга ўтмоқда. "Бунёдкор" ишончли тарзда ҳимояланмоқда.

"Локо" ҳужумчиларининг уринишларини Акбар Тўраев йўққа чиқармоқда ҳозирча...


65` "Локо"нинг ҳужумлари самарасиз якунланмоқда.  Фарҳод Тожиев ҳозир ажойиб имкониятни йўққа чиқармоқда.

63` Фарҳод Тожиев Вячеслав Шевченко ўрнида қолган дақиқаларда ҳаракат қилади.

61` Бугун "Жар" стадионига 6250 мухлис келди деб ҳабар беришди.

59` "Бунёдкор" ишончли ҳимояланмоқда ва қарши ҳужумларда ўз омадини синаб кўрмоқда.

56` Акбар Тўраев бугун ишончли ҳаракат қилмоқда. 

Жасур Ҳасанов бугун собиқ жамоасига қарши фаол



54` "Бунёдкор" таркибида ўзгариш: Анвар Бердиев ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди.

52` "Локомотив" ҳужумда. Меҳмонлар бурчак тўпи тепишди. Лекин самарасиз. "Локо" футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишмоқда.

47` Жасур Ҳасанов ўзининг собиқ жамоадоши Акмал Шораҳмедов билан тортишиб қолди. 

Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим тугади! Танаффус!


45` Нестеров бугун Игнатийга "ўхшамаяпти"!

44` Виктор Карпенко бу сафар ҳакамнинг сариқ карточкасига лойиқ деб топилди.

43` Акмал Шораҳмедов ҳакам томонидан огоҳлантириш олди.

40` "Бунёдкор" вазиятдан унумли фойдаланди. "Локо" эса вазиятларни кўкка совуриш бўйича етакчилик қилмоқда.

38` ГООООООООООООООООЛ! Александр! Пишур! 1:0! "Бунёдкор"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми гол билан якунланди. Иномовнинг ошириб берган тўпига чиқишда собиқ "Бунёдкор" посбони Нестеров хатога йўл қўйди. Алекшандр Пишур эса хатодан унумли фойдаланди.

35` Ўйин анча совуб қолди.

32` "Локомотив" яна ҳужумларини бошлади. Жасур Ҳасановнинг кучли зарбаси хавфли чиқди.

30` "Локомотив"нинг бурчак тўпи "темирйўлчи"ларга наф келтирмади.

27` Иван Нагаев ўз услубида. Кучли осмонга йўналтирилган зарба...

25` "Бунёдкор" фан-клуби вакиллари бугун стадионга катта баннерда: "Миржалол Қосимов барчаси учун раҳмат" деб ёзиб чиқишган.

23` Анвар Бердиев ёшлиги ёдга олиб жарима зарбасини тепишга келди ва зарба йўллади. Лекин бу ўхшамади. Нестеров ортиқча қийинчиликсиз унинг зарбасини ушлаб олди.

21` Александр Пишур собиқ жамоадоши дарвозасига кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ.


20` Симоненко рақибига нисбатан қоидани бузди ва ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

18` "Бунёдкор" бурчак тўпи тепди. Игнатий Нестеров хавфни бартараф этишга эришди.

17` Олег Зотеев! Ниҳоят! Кучли зарба ва дарвоза устуни...


16` "Локомотив" бурчак тўпини амалга оширди. Акбар Тўраев эса тўпни эгаллаб олди. "Бунёдкор" ҳужум қилмоқчими ўзи бугун?

14` Ўйин темпи бироз пасайди.

12` Вадим Абрамов фаоллик билан футболчиларига керакли кўрсатмаларни бериб турмоқда. Вадим оға тезкор гол киритишни кўлаганлар шекилли...

10` Жасур Ҳасанов! Ҳа, айнан "Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси Жасур Ҳасанов! Унинг кучли тарзда йўллаган зарбасини Акбар Тўраев қайтариб қолди. Зарба муаллифи ва дарвозабонга тасанно!

9` "Қалдирғочлар" илк ҳужумларини ташкил этишди. Аммо бундан наф чиқара олишмади.

7` "Бунёдкор" майдон марказидан нарига ўта олмаяпти. "Локомотив" ўз уйида ўйнаётгандек...

5` Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди.

4` "Локомотив" рақибига катта босим уюштирмоқда. Жарима зарбаси белгинланди. Хавфли нуқта.

2` Иван Нагаев! "Локомотив" футболчилари Иванни қулай вазиятга чиқаришди. Аммо Нагаевнинг тепган зарбаси осмон томон кетди. Жуда ноаниқ!

1` "Локомотив" ўйинни фаоллик билан бошлади.

Учрашув бошланди!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика