UZ

Сўнгги янгиликлар

02:31Килиан Мбаппе: "Беллингем яхши формада бўлса, дунёнинг энг зўри. Мухлислар эса фақат бир кишини айбламасликлари керак"  0 01:38Уэйн Руни: "МЮнинг "Сити" устидан ғалабаси Фергюсон даврини эслатиб юборди. Жамоа ДНКси мана шундай бўлиши керак"  1 00:35ЛА ЛИГАДА НАВБАТДАГИ "ЎҒРИЛИК"! VAR Ламин Ямалнинг голини бекор қилишда хато кадрни танладими?  8 00:21БАА. "Шабаб Ал-Аҳли"дан "шафқатсиз" ғалаба: Абдуллаев жамоаси 7 та гол ўтказиб юборди  0 23:49Пеп Гвардиола: "Ҳусанов — кўп йиллар давомида "Манчестер Сити"нинг энг юқори даражадаги ҳимоячиси бўлади"  6 23:15Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА рейтингидаги ўрни ўзгарди  4 22:50Садио Мане Сенегал терма жамоасидан кетганини тасдиқлади: "Насиб қилса, шу ерда тўхтайман. Кейинги авлод менинг ўрнимни боса олади"  11 22:22ҲАҚИҚИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МУКОФОТИ! Конголик машҳур мухлис президент томонидан мукофотланди  1 21:55НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Сурхон" Россия клубига йирик ҳисобда имкониятни бой берди  4 21:18НАЗОРАТ ЎЙИНИ. "Бухоро" Косово клубига кичик ҳисобда мағлуб бўлди  1 21:06"Манчестер Сити" ҳимоячи сотиб олганини эълон қилди  11 20:40RFEF "Реал Сосьедад"га қарши ўйиндаги ҳакамликни танқид қилган де Йонг ва Ферминни жазоламайдиган бўлди  15 20:15Мудрик тез орада "Челси" машғулотларига қўшилади  3 19:50"Бунёдкор" Шимолий Македония жамоасидан устун келди  1 19:35"Барселона" Испания Кубоги 1/4 финалида "Реал"ни мусобақадан чиқариб юборган "Альбасете"га қарши ўйнайди  11

Ла Лига. "Барселона" Бускетснинг юбилей ўйинида ғалаба қозонди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" Бускетснинг юбилей ўйинида ғалаба қозонди

"Барселона" ҳамда "Хетафе" ўртасидаги ЛаЛиганинг 18-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Барселона

Педри - 35'

Примера Дивизион . 18-тур

22/01/2023, 22:30

0
:
1
Тугади

Хетафе

Стадион: Spotify Camp Nou, 79814 томошабин

Бош ҳакам: Javier Iglesias

45'
90'
35'  Педри
35'  Рафинья
46'  Алехандро Бальде (Жорди Альба)
46'  Андреас Кристенсен (Эрик Гарсия)
62'  Рафинья (Франк Кессье)
68'  Усман Дембеле
77'  Серхи Роберто (Маркос Алонсо)
44'  Омар Альдерете
62'  Анхель Альгобиа (Гонсало Вильяр)
77'  Борха Майораль (Кристиан Порту)
82'  Энес Унал
84'  Энес Унал (Хуанми Латаса)
84'  Хуан Иглесиас (Гастон Альварес)
84'  Луис Милья (Хайме Сеоан)

"Барселона" – "Хетафе" 1:0

Гол: Педри

"Барселона" – тер Стеген, Серджи Роберто (Алонсо), Кристенсен (Гарсия), Кунде, Бальде (Алба), Бускетс, Педри, Гави, Дембеле, Рафинья (Кессье), Фати.

"Хетафе" – Сория, Суарес, Джене, Дуарте, Альдерете, Иглесиас, Аленья, Милья, Альгобия (Вильяр), Унал, Майораль (Порту).

Огоҳлантириш: Дембеле (68) - Альдерете (44)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Игласиэс Вильянуэванинг учрашувга якун ясовчи ҳуштаги чалинди. Мавсумдаги 14-ғалабасини тантана қилган "Барселона" ЛаЛига турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

90+4. Хуанми Латасанинг бош билан берган зарбасини Тер Штеген ушлаб олди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Дембеле жуда фаол. У Фатини тўп билан таъминлади. Аммо 10-рақамли ўйинчининг зарбасига аниқлик етишмади.

85. Кессье жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Сория ўз ўрнида.

82. Рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Энес Уналь огоҳлантирилди.

80. Альба Фатини дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқариб юборган эди. Тўп узатилаётган паллада испаниялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

77. Ҳар 2 жамоада биттадан ўзгариш. Майораль ўрнига Порту, Роберто ўрнига Маркос Алонсо туширилди.

70. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сардори Серхио Бускетс бугун каталон клуби таркибида 700-ўйинини ўтказмоқда.

68. Алдеретега нисбатан қоидани бузган Дембеле огоҳлантирилди.

65. "Барса"нинг ҳужуми кескинлашиши мумкин эди. Аммо Алба оффсайдда қолган экан.

64. Хави учрашув бош ҳаками билан баҳслашяпти.

61. Кессье майдонга тушиш учун тайёргарлик кўряпти. У Рафиньяни алмаштиради.

59. Дембеленинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

56. Жарима майдони ичидаги Фати томон узатилган тўпни мадриклик ҳимоячилар қайтариб юборишди.

48. "Хетафе" таймни фаол бошлади. Дуартенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

46. 2-бўлим аввалида Андреас Кристенсен ва Бальде захирага олинди. Алба ва Эрик Гарсия учрашувни давом эттиради.

Биринчи тайм якунланди! Танаффус.

45+2. Мезбонларда "корнер". Бурчакдан узатилган тўпга зарба берадиган киши топилмади.

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Дембелега нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият.

43. "Хетафе"нинг яна бир хавфли ҳужуми зарбасиз якунланди.

41. Ухх! Тер Штегендан даҳшатли сейв. Немис посбони "Барса"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.

40. "Барселона" футболчилари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олимади.

35. Гооооооол! Педри ўйинда ҳисобни очди — 1:0.

30. ЗАРБА! Гавининг чап оёқда йўллаган зарбасини Сория эгаллаб олди.

29. Дембеле ўнг қанотда тўхтатиб қолинди. Жарима зарбасини эса рақиб ҳимоячилари қайтарди.

27. Бальде қўл билан ўйнаш мумкинлигини эсдан чиқариб қўйди, оқибатда жарима зарбаси белгиланди. Стандартни эса Бускетс бартараф этди.

25. Майдон марказида меҳмонларга нисбатан қоида бузилди, стандарт вазиятдан кейин эса офсайд қайд этилди.

23. Фати Гавининг ажойиб узатмасини ўзига қулай тарзда тўғрилай олмади, натижада тўпни олдириб қўйди.

16. Яна Дембеле, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. Педри Фати томон ажойиб узатма амалга оширганди, бироқ Сория ҳужумни бузиб қўйди.

7. Дембеле "Барса"нинг навбатдаги ҳужумини бошлаб берди, бироқ якуний зарбани Сория бартараф этди.

5. "Хатафе" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

3. Майораль гол урди, аммо офсайд сабабли гол ҳисобга олинмади.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика