UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  219 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  14 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  14 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

Ла Лига. "Барселона" Бускетснинг юбилей ўйинида ғалаба қозонди Янгиликлар

Ла Лига. "Барселона" Бускетснинг юбилей ўйинида ғалаба қозонди

"Барселона" ҳамда "Хетафе" ўртасидаги ЛаЛиганинг 18-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

Барселона

Педри - 35'

Примера Дивизион . 18-тур

22/01/2023, 22:30

0
:
1
Тугади

Хетафе

Стадион: Spotify Camp Nou, 79814 томошабин

Бош ҳакам: Javier Iglesias

45'
90'
35'  Педри
35'  Рафинья
46'  Алехандро Бальде (Жорди Альба)
46'  Андреас Кристенсен (Эрик Гарсия)
62'  Рафинья (Франк Кессье)
68'  Усман Дембеле
77'  Серхи Роберто (Маркос Алонсо)
44'  Омар Альдерете
62'  Анхель Альгобиа (Гонсало Вильяр)
77'  Борха Майораль (Кристиан Порту)
82'  Энес Унал
84'  Энес Унал (Хуанми Латаса)
84'  Хуан Иглесиас (Гастон Альварес)
84'  Луис Милья (Хайме Сеоан)

"Барселона" – "Хетафе" 1:0

Гол: Педри

"Барселона" – тер Стеген, Серджи Роберто (Алонсо), Кристенсен (Гарсия), Кунде, Бальде (Алба), Бускетс, Педри, Гави, Дембеле, Рафинья (Кессье), Фати.

"Хетафе" – Сория, Суарес, Джене, Дуарте, Альдерете, Иглесиас, Аленья, Милья, Альгобия (Вильяр), Унал, Майораль (Порту).

Огоҳлантириш: Дембеле (68) - Альдерете (44)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Игласиэс Вильянуэванинг учрашувга якун ясовчи ҳуштаги чалинди. Мавсумдаги 14-ғалабасини тантана қилган "Барселона" ЛаЛига турнир жадвалидаги пешқадамлигини мустаҳкамлади.

90+4. Хуанми Латасанинг бош билан берган зарбасини Тер Штеген ушлаб олди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Дембеле жуда фаол. У Фатини тўп билан таъминлади. Аммо 10-рақамли ўйинчининг зарбасига аниқлик етишмади.

85. Кессье жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади. Сория ўз ўрнида.

82. Рақибга нисбатан қўпол ўйнаган Энес Уналь огоҳлантирилди.

80. Альба Фатини дарвозабон билан бирга-бир ҳолатга чиқариб юборган эди. Тўп узатилаётган паллада испаниялик футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда экан. 

77. Ҳар 2 жамоада биттадан ўзгариш. Майораль ўрнига Порту, Роберто ўрнига Маркос Алонсо туширилди.

70. Эслатиб ўтамиз, "Барселона" сардори Серхио Бускетс бугун каталон клуби таркибида 700-ўйинини ўтказмоқда.

68. Алдеретега нисбатан қоидани бузган Дембеле огоҳлантирилди.

65. "Барса"нинг ҳужуми кескинлашиши мумкин эди. Аммо Алба оффсайдда қолган экан.

64. Хави учрашув бош ҳаками билан баҳслашяпти.

61. Кессье майдонга тушиш учун тайёргарлик кўряпти. У Рафиньяни алмаштиради.

59. Дембеленинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

56. Жарима майдони ичидаги Фати томон узатилган тўпни мадриклик ҳимоячилар қайтариб юборишди.

48. "Хетафе" таймни фаол бошлади. Дуартенинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

46. 2-бўлим аввалида Андреас Кристенсен ва Бальде захирага олинди. Алба ва Эрик Гарсия учрашувни давом эттиради.

Биринчи тайм якунланди! Танаффус.

45+2. Мезбонларда "корнер". Бурчакдан узатилган тўпга зарба берадиган киши топилмади.

Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Дембелега нисбатан қоида бузилди. Мезбонларда стандарт вазият.

43. "Хетафе"нинг яна бир хавфли ҳужуми зарбасиз якунланди.

41. Ухх! Тер Штегендан даҳшатли сейв. Немис посбони "Барса"ни муқаррар голдан қутқариб қолди.

40. "Барселона" футболчилари навбатдаги бурчак зарбасидан наф чиқара олимади.

35. Гооооооол! Педри ўйинда ҳисобни очди — 1:0.

30. ЗАРБА! Гавининг чап оёқда йўллаган зарбасини Сория эгаллаб олди.

29. Дембеле ўнг қанотда тўхтатиб қолинди. Жарима зарбасини эса рақиб ҳимоячилари қайтарди.

27. Бальде қўл билан ўйнаш мумкинлигини эсдан чиқариб қўйди, оқибатда жарима зарбаси белгиланди. Стандартни эса Бускетс бартараф этди.

25. Майдон марказида меҳмонларга нисбатан қоида бузилди, стандарт вазиятдан кейин эса офсайд қайд этилди.

23. Фати Гавининг ажойиб узатмасини ўзига қулай тарзда тўғрилай олмади, натижада тўпни олдириб қўйди.

16. Яна Дембеле, аммо унинг зарбасидан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди.

10. Педри Фати томон ажойиб узатма амалга оширганди, бироқ Сория ҳужумни бузиб қўйди.

7. Дембеле "Барса"нинг навбатдаги ҳужумини бошлаб берди, бироқ якуний зарбани Сория бартараф этди.

5. "Хатафе" дарвозабонига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

3. Майораль гол урди, аммо офсайд сабабли гол ҳисобга олинмади.

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика