UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  2 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  1 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  21 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  15 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  8 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  12 08:20"Сурхон"нинг собиқ бош мураббийи водий жамоасида иш бошлади  2 07:54"Реал" бир футболчи учун ярим миллиард евро сарфлаши мумкин  13 07:28Ўзбекистон МТЖ БААда кимга қарши назорат учрашувида майдонга тушиши маълум  4

Кин бразилияликларнинг рақси ҳақида: "Бу рақибга нисбатан ҳурматсизлик" Янгиликлар

Кин бразилияликларнинг рақси ҳақида: "Бу рақибга нисбатан ҳурматсизлик"

Кин ЖЧ-2022да рақсга тушаётган бразилиялик футболчиларни танқид қилди.

"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Рой Кин бразилиялик футболчиларнинг рақсга тушаётгани хусусида кескин фикрларни билдирди.

5 декабрь куни Тите шогирдлари ЖЧ нимчорак финалида Жанубий Кореяни йирик ҳисобда (4:1) мағлуб этишди.



"Кўзларимга ишонмаяпман. Ҳеч қачон бунчалик кўп рақсларни кўрмаганман. "Юлдузлар билан рақс" шоусини томоша қилаётгандекмиз. Мен бу маданиятнинг бир қисми эканлигини тушунаман, лекин бу рақибларга нисбатан ҳурматсизликдир. Тўртта гол уриб, ҳар сафар рақсга тушишяпти. Бир марта бўлса қарши эмасман, лекин улар қайта-қайта рақсга тушишяпти ва мураббий ҳам бунга қўшилмоқда. Бундан ҳайратда эмасман, бу яхши эмас", – деди Кин. 

Жанубий Кореяга қарши баҳсда Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Ришарлисон томонидан киритилган учинчи тўпдан кейин футболчилар билан рақсга тушди.

Бразилия чорак финалда Хорватия билан куч синашади. Учрашув 9 декабрь куни бўлиб ўтади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика