UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Агар очколарни йўқотсак, ҳамма нарса тугайди". Гвардиола — "Вест Хэм"га қарши ўйин ҳақида  0 08:20Португалия терма жамоасининг жаҳон чемпионати учун меҳмон либослари суратлари пайдо бўлди  1 07:52Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишлари мумкин  1 05:53Ироқ чемпионати. Темировнинг бенефисига айланиб кетган баҳсда "Арбил" навбатдаги ғалабасини қўлга киритди  7 01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  5 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  6 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  6 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  16 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  2 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  5 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  2 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  5 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  7 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  1

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми? Янгиликлар

Мутолаа учун. Роналду ўзбекистонлик асос солган "Jacob & Co" компанияси соатларини тақишидан хабарингиз борми?

Кечагина футбол юлдузи Криштиану Роналду "Манчестер Юнайтед" клуби билан шартномасини бекор қилди.

Бу хабар бутун дунёни ларзага солди. 5 карра "Олтин тўп" эгаси айни дамда клубсиз. 

Ахборот майдонида ҳамманинг эътиборини ўзига тортиб турган Роналду ўз Instagram саҳифасида МЮ дарвозасига урилган гол тасвири туширилган қўл соатларини намойиш қилди. Соат эса дунёга машҳур қимматбаҳо заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчи компания "Jacob & Co" билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилди.



Энг қизиғи шундаки, "Jacob & Co" компанияси асосчиси ва эгаси ўзбекистонлик Жейкоб (асл исми Ёқуб) Арабодир.



Ёқуб Арабов 1965 йил 3 июнь куни Тошкент шаҳрида туғулган. 

Болалик даврларидаёқ соат таъмирлашга қизиқан Ёқуб ўсмирлик пайтида соатсозга шогирд бўлиб тушган.

1979 йил Ёқуб оиласи билан Америка Қўшма Штатларининг Нью-Йорк шаҳрига кўчиб ўтади. Кейинчалик эса дунёга маҳшур заргарлик буюмлари ишлаб чиқаруқчи олмос ҳудуди 47-кўчасида тақинчоқ ишлаб чиқарувчи тадбиркор қўлида ишлайди.

Орадан ваҳт ўтиб Ёқуб Манхэттендаги кичик тақинчоқ фабрикасини 8 минг доллар эвазига сотиб олади. 3 йил давомида фабрика мижозларга заргарлик буюмлари етказиб бериш билан шуғулланади.

1986 йилда эса Ёқуб шаҳсий "Diamond Quasar" компанияси ва "Jacob & Co" брендига асос солади, ва Манхэттендаги биринчи дўконини очади.

1990 йилга келиб эркаклар учун биринчи бриллиант тақинчоқларини ишлаб чиқарган компания бўлишга эришади.

2007 йилда Арабов "Jacob & Co" SA брендининг дунёда такрори йўқ "Quenttin" соатини тақдим этди.

2013 йилда тақдим этилган Epic SF24 соатлари эса икки вақт зонаси ҳамда 24 шаҳарнинг вақтини бир вақтда кўрсатиб тура олади.



Яқинда эса Ёқуб дунёни яна бир шов-шувли янгилик билан лол қолдирди. У ўз Instagram саҳифасида дунёдаги энг баланд турар жой биносини Дубайда қураётганини эълон қилди.

Ҳозирда Арабов дунёга маҳшур инсонлар билан ҳамкорлик қилмоқда, бунга исбот сифатида унинг Instagram'даги саҳифасини келтириш мумкин.

Абдулвосит тайёрлади

Роналду клубдан кетганини эълон қилишидан бироз ўтиб МЮга урган голи тасвирланган соатни намойиш қилди 

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика