Побулич, Францис Нарх ва бошқалар. "Бунёдкор"нинг 2022 йилги мавсум учун қайдномаси
27 фев 2022 09:00
Янгиликлар
Побулич, Францис Нарх ва бошқалар. "Бунёдкор"нинг 2022 йилги мавсум учун қайдномаси
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби 2022 йилги мавсум учун ўз қайдномасини эълон қилди.
Асосий таркиб рўйхатидан 27 нафар футболчи ўрин олди. Ўйинчиларнинг беш нафари легионер. Қолган 22 нафар футболчининг 14 нафари академия тарбияланувчилари ҳисобланади.
Рўйхатда хорватиялик Дмитрие Побулич ва ганалик Францис Нарх каби легионерлар ҳам бор.
Побулич ҳақида кеча хабар берилган эди. Ганалик ҳужумчи Францис Нарх 1994 йилда туғилган. 170 сантиметр бўйга эга бўлган қанот ҳужумчиси "Бунёдкор"га Беларусь чемпионатининг "Славия Мозир" клубидан келди. 2021 йилда Нарх Беларусь чемпионатида 28та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган.
Фикрлар