UZ

Сўнгги янгиликлар

22:03"Рексхэм" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:03Шацких расмий дебютида қақшатқич мағлубият қабул қилди  0 21:50"Атлетико" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  0 21:28Левченко мураббийлигида "Истиқлол" Тожикистон чемпионатини дуранг билан бошлади  2 21:03"Арсенал" "Бавария" футболчисини трансфер қилмоқчи  1 20:36SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев "Гёзтепе"га қарши ўйинда қандай баҳоланди?  4 20:24"Реал" Клопп мураббийлик фаолиятини давом эттирса, уни жамоага таклиф қилишга тайёр  0 20:08Асадбек Раҳимжонов: "Пул бугун йўқ, эртага бор. Ёки аксинча. Профессионал футболчи ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиши керак"  4 19:57Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" муҳим ўйинда ғалабага эришди, Файзуллаевдан ассист  16 19:40Англия кубоги. "Арсенал" кутилганидек "Мэнсфилд"ни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди  3 19:27"Олимпик-MobiUz" назорат ўйинида "Металлург"ни мағлуб этди  1 19:08МТЖ мураббийлар штабида янгилик  8 18:39"Ордабаси" ўйинида томошабинлар Kia автомобили ютиб олиши мумкин  1 18:20"Манчестер Сити" Фоден бўйича қарор қабул қилди  2 17:51Гвардиола Англиядаги тақвим борасида баҳслашишни истамайди: "Мен аллақачон таслим бўлганман. Бу ерда Лига Кубоги EЧЛдан муҳимроқ. "Реал" билан ўйин олдидан тикланиш учун камроқ вақтимиз бор"  11

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади Янгиликлар

Узоқ вақт сукут сақлаган "Сурхон" бугундан испаниялик мураббий бошчилигида йиғинни бошлади

Хабарингиз бор, айни вақтда Суперлига жамоаларининг янги мавсумга тайёргарлиги ўзининг қизғин палласига кириб бўлди.

Улар орасида фақатгина "Сурхон" ҳали машғуотларни бошламаган эди. Ниҳоят термизликлар бугундан эътиборан Тошкентда йиғинни бошлашди. Йиғиннинг илк кунги жараёнини кузатган Championat.asia сайти жамоаси бир қатор муҳим маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топди.

Демак эндиликда "Сурхон"ни испаниялик мураббий Хорди Фабрегат бошқаради. Ушбу мутахассис бошқарув соҳасида бунга қадар "Тортоса", "Мар Менор", "Портуенсэ", "Ампоста", "Арандина" ва сўнгги бор "Ордино" клубида  ишлаган. 

Унга жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Хорхе Руис кўмаклашмоқда. Яқин кунларда хориждан дарвозабонлар мураббийи ҳам келиши кутилмоқда. Клубда спорт директори сифатида Хуан Мануэль Бароссо иш бошлади.


Таркибдаги ўзгаришларга келсак, бир қатор бошқа номларни учратишимиз мумкин. Умумий ҳисобда бугунги машғулотда 22 нафарга яқин футболчи қатнашди. 

Янги келганлардан, Бахтиёр Қосимов, Улуғбек Абдуллаев, Давронбек Умиров, Шоҳруҳ Эшбўтаев, Тимур Ҳакимов, Саиджамол Давлатжонов, шунингдек, жамоа учун бегона бўлмаган Жавоҳир Эсонқулов ва Акром Хўжаев иштирок этмоқда. 

Жаҳонгир Аҳмадов жароҳати сабаб якка тартибда машғулот олиб борди. 

Бугун таркибда испаниялик уч нафар легионер ҳам келиб қўшилганлигини таъкидлаш жоиз. Серхио Сидония, Айтор Руэда ва Луис Санчес. Улардан бири Луис Санчес "Реал Мадрид" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Шу кунларда Тожикистондан ҳам футболчи таклиф қилиниши кўзда тутилган. Бу борада алоҳида маълумот берамиз.


Фото: Толибжон Қосимов

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика