UZ

Сўнгги янгиликлар

22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  0 22:26"Осасуна" — "Реал" 0:0 (матнли трансляция  0 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  3 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  7 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  18 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124 17:31Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон U-17 Россияга қарши ўйин ўтказди  8

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи Янгиликлар

Расман: Предраг Роган - «Динамо» бош мураббийи

2022 йилги Суперлига янги мавсуми олдидан «Динамо» жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш юз берди.

Самарқанд вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эркинжон Турдимов ҳамда клуб бош ҳомийси «Agromir Buildings» таклифига кўра, «Динамо» ПФК жамоаси бош мураббийлигига хорижлик мутахассис таклиф этилди. Сербиялик Предраг Роган «Динамо» клуби бош мураббийи этиб тайинланди. 47 ёшли мутахассис билан бир йиллик шартнома имзоланди. Сербиялик мураббий тез орада клуб машғулотларига келиб қўшилади.

Шунингдек, югославиялик собиқ футболчи, сўнгги йилларда Сербия ёшлар жамоасида (U-19) мураббий сифатида фаолият юритган Иван Йевич «Динамо» клубида Предраг Роганга ёрдамчи мураббий сифатида иш бошлади. 46 ёшли мутахассис жамоа машғулотларида қатнашмоқда.

Маълумот учун, Предраг Роган 1974 йилнинг 2 август куни Сербияда туғилган. УЕФАнинг «Про» лицензиясига эга мутахассис 2011 йилдан буён мураббийлик фаолиятини юритиб келмоқда. Хусусан, у Сербиянинг «Рад» (2011 йил), «ФК Палич» (2013), «Земун» (2014), «Мачва» (2015), «Бачка Топола» (2018), «Спартак Суботница» (2018), «Напредак» (2019), «Уйпешт» (Венгрия, 2020) жамоаларини бошқарган. Сўнгги 2021 йилда эса Сербия Суперлигаси вакили «Вожводац» клубини бошқарган.

«Динамо» клуби 5 январдан буён Самарқандда янги мавсумга тайёргарликни олиб бормоқда. Жамоа бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 декабрда сайтимизда "Эшитдик-да!" рукни орқали Предраг Роганнинг самарқандликлар бош мураббийига айланганини маълум қилгандик.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика