UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  1 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  13 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  5 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  22 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  3

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! "Андижон"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкин

Теглар :  Андижон
"Андижон" клубининг янги раҳбарияти "эски"лардан қолган қарзларни узишда катта куч сарфлаганидан хабарингиз бор.

"Бургутлар"ни йиллар давомида қийнаб келган муаммолардан бири Предраг Вуйович масаласи эди.

Эслатиб ўтамиз, Черногориялик футболчи 2015 йилда "Андижон" клуби сафида тўп сурган. Кейинчалик клуб футболчи олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажармагани сабаб Вуйович "Андижон" устидан ФИФАга, кейинроқ эса CAS – Халқаро спорт арбитраж судига арз қилган. 

ФИФА клубни бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан "Андижон" узоқ йиллар бу борада аниқ чоралар кўрмай келган. Натижада ёдингизда бўлса ўтган йили қишги трансфер ойнасида "Андижон"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш бўйича тақиқ қўйилганди. 

"Андижон" клубида янги раҳбарият иш бошлагач 2021 йилнинг бошида барча хорижлик футболчилар олдидаги қарздорликлар баратаф этилди ва ФИФАнинг трансфер тақиқи олиб ташланди. Хусусан, 2021 йил февраль ойида "Андижон" ва ниҳоят Предраг Вуйович билан ҳам тўлиқ ҳисоб-китоб қилган эди. 

Бироқ қоидага кўра, мазкур жараён йиллар давомида чўзилиб келгани боис CAS – Халқаро спорт арбитраж суди ҳаражатларини ҳам ишда ютқазган томон тўлаб бериши лозим бўлади. Шу боисдан 2021 йил 28 июлда CAS "Андижон" клуби зиммасига суд ҳаражатларини тўлаш вазифасини юклаган эди. Аммо клуб бу борада чиқарилган қарор ижросини ҳамон таъминлаганича йўқ. 

Натижада "Андижон" билан тил топиша олмаган CAS ФИФА Тартиб-интизом қўмитасига клуб устидан шикоят киритди. Айтишларича, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси ушбу масалани кўриб чиқиб, "Андижон" клуби CAS чиқарган қарорни бажармагани сабаб клубга интизомий чора қўллади. Унга кўра, энди "Андижон" яқин 1 ой ичида Халқаро спорт арбитраж суди чиқарган қарорда белгиланган суммани тўлаши шарт бўлади. Агар иш яна пайсалга солинса, 30 кундан сўнг клубга автоматик равишда трансфер тақиқи киритилади. Бу эса клуб янги ўйинчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслигига олиб келиши мумкин. 

Эшитишимизга қараганда, гап таҳминан 10 000 АҚШ доллари ҳақида кетмоқда.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика