UZ

Сўнгги янгиликлар

16:20Бензема Европага қайтиш ёки МЛСга йўл олиш ҳақида ўйламоқда. Ҳужумчи "Ал Иттиҳод"нинг янги шартнома бўйича таклифини ҳақоратли деб топди  0 15:47Папарига фаолиятини Индонезияда давом эттиради  0 15:27"Навбаҳор" собиқ ҳужумчиси Боливияга йўл олди  0 15:00Янис Лери ўзбек футболи, Қатардан таклиф ва ислом динига эътиқоди ҳақида гапирди  4 14:42АПЛ мураббийлари Гвардиола мавсум охирида "Ман Сити"ни тарк этишига ишонмоқда  3 13:55Мирко Йеличич: "Биринчи турда исталган жамоа кутилмаган совға тайёрлаши мумкин"  1 13:11Пакета "Вест Хэм"дан "Фламенго"га 42 миллион евро эвазига ўтди - бу Бразилия учун рекорд  2 12:43Грилиш мавсум охиригача сафдан чиқди  1 11:54"Реал" икки сабабга кўра Португалия терма жамоаси аъзосидан воз кечди  7 11:27"Интер" "Ливерпуль” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи  1 10:43Лиам Росеньор: "Челси" футболчилари ҳақида ёмон фикр билдира олмайман"  2 10:02Ғулом Ҳайдар Гулямов: "Жамоани алмаштирмоқчи бўлсам, биринчи навбатда Қўқон-1912" билан музокара ўтказишни ваъда бергандим"  4 09:38Бутрагеньо: "Бенфика" билан 60 йил давомида ўзаро учрашувлар бўлмаган, энди эса бир ой ичида учта ўйин ўтказамиз"  12 09:00Санжар Шомуродов: "Элдор болалигидан Европада ўйнашни ният қиларди"  5 08:26Садриддин Ҳасанов: "18 ёшга тўлганимдан сўнг "Брага"га кетаман"  7

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..." Янгиликлар

Шуҳрат Мақсудов: "Ҳар бир ўйин олдидан рақиб жамоага қарши тайёрланамиз, лекин ички рақиб..."

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўйинидан сўнг (3:2) мезбонлар бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин ҳақида гапирсак, футболчиларга раҳмат айтмоқчиман. Уч кун олдин Ўзбекистон кубогида жуда қийин ва оғир, 120 дақиқалик ўйин ўтказганимизга қарамай, пенальтилар сериясидаги аламли мағлубиятдан кейин икки кун ўтиб, мана шундай қийин ўйин бўлди. "Пахтакор"да таркиб деярли 80 фоиз ўзгарди. бизда эса ўша таркиб ўйнади. 

Аммо шунга қарамай футболчилар, такрорлайман, айнан футболчилар ғалаба қозонишди. (Тушунган одам тушуниб олади - дея қўшимча қилди Мақсудов).

- Мавсум давомида қайсидир вазиятда сизга, жамоага ишонмаганлар бўлди. "Абрамов жамоани бошқармоқда" деганлар ҳам бўлди. Мана шундай шароитдан сўнг мавсум қандай ўтди деб ўйлайсиз?

- Яна қайтараман. Ҳар бир ўйин олдидан рақибларга қарши тайёрланамиз. Лекин, ички рақиб ваҳимали бўлади. Бугун ҳам ютқазаёган пайтимизда хурсанд бўлиб, бизга қарши мухлислик қилганлар бўлди. 

Барчасини айта олмайман, вафодор мухлисларимиз ҳам бор. Аммо афсуски, оилада шундайлар ҳам бўлади. Ишонмаганлар учун йигитлар бугун яна бир бор ўзларини кўрсатишди ва ўйлайманки, бундан ҳам яхшироқ натижага эришсак бўларди. Аммо шунисига ҳам шукр, насиб қилгани шу экан. 

Бизга ҳақиқатдан ҳам мухлислик қилганларга катта раҳмат айтиб қолмоқчиман. 



- 26 та тур ниҳоясига етган бўлсада, тўпурар марказий ҳужумчи чиқмади. Ўзингиз ҳам ҳужумчи бўлгансиз. Нима деб ўйлайсиз, голлар сони йил сайин камайиб кетгани нимага боғлиқ?

- Билмасам, балки бу иқтидорли ҳужумчиларнинг йўқлигидандир. Бизда Шомуродов каби йигитлар бор. У тезда хорижга ўйнагани кетди. Масалан, "Пахтакор"да ҳам яхши ёш футболчилар кўп. Барча жамоада ўзига яраша иқтидорлар бор. Ўйлайманки, келажакда яхши футболчилар етишиб чиқади. Чунки, Ўзбекистон истеъдодларга бой. 

Шуни қўшимча қилишни истардимки, бизга ишонч билдирган ҳомийимизга, ишлари тиғиз эканлигига қарамай Меҳриддин Раззоқовичга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мана шундай инсонлар кўп бўлсин. Юзта мухлисдан биргина мана шундай инсон бўлгани яхши. Раҳмат. 

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика