UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39Расман: Ўткир Юсупов — "Фулад" футболчиси!  5 01:32"Арсенал" Рафиньянинг трансфери бўйича "Барселона"га кўп миллионлик таклиф тайёрлайди  0 01:05Париж-2024. Ўзбекистон - Миср 0:1, Ҳимоядаги хато қимматга тушди  7 00:53"Атлетико" ва Испания терма жамоаси собиқ футболчиси фаолиятини якунлади  0 00:15РПЛ. Эсанов ҳаракат қилаётган "Акрон" меҳмонда "Факел"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  15 23:35Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"  112 23:01Расман: "Атлетико" Испания терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  1 22:29"Навбаҳор" назорат учрашувида йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Қувватовдан норасмий дебют, Никабадзедан хет-трик  10 21:31"Манчестер Юнайтед" форварди ПСЖга ўтиши мумкин  5 21:05Париж-2024. Ўзбекистон иккинчи турда Мисрга ютқазди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотди  849 20:53Париж-2024. Испания терма жамоаси биринчи бўлиб плей-оффга чиқди  7 20:22"Манчестер Юнайтед" испаниялик футболчига қизиқмоқда  1 19:56"Барселона" Уильямс учун кутилганидан 4 млн. евро кўп пул тўлаши керак  2 19:22ФИФА Аргентинанинг эътирозига жавоб берди  5 18:52Ҳусниддин Ғофуров - "Қўқон-1912" футболчиси  3

Назорат ўйини. Элдор Шомуродов "Олимпико"да "1+1" қайд этган ўйинда "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди Янгиликлар

Назорат ўйини. Элдор Шомуродов "Олимпико"да "1+1" қайд этган ўйинда "Рома" йирик ҳисобда ғалабага эришди

"Олимпико" стадионида "Рома" "Енгилмаслар Кубоги" доирасида Касабланканинг "Ража" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Ушбу учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Рома" (Италия) - "Ража" (Марокаш) 5:0

Голлар: Шомуродов (17, 1:0), Манчини (20, 2:0), Мхитарян (48, 3:0), Карлос Перес (85, 4:0), Борха Майораль (89, 5:0).

"Рома" - Руи Патрисиу (Даниэль Фусато, 60), Рик Карсдорп (Эбрима Дарбо, 70), Жанлука Манчини (Никола Залевски, 60), Крис Смоллинг (Мараш Кумбулла, 59), Браян Кристанте, Матиас Вина (Ибанес, 60), Жордан Верету (Рикардо Калафиори, 60), Николо Заньоло (Амаду Диавара, 60), Генрих Мхитарян, Стефан Эл Шаарави (Карлес Перес, 46), Элдор Шомуродов (Борха Майораль, 60).

"Ража" - Анас Знити, Маруан Хадхуди (Сумалиа Оутарра, 76), Абделилах Мадкур, Мухсин Мутали, Абделилах Ҳафиди, Закария Варди (Айюб Нанах, 76), Фабрис Нгома (Муҳаммад Азрида, 60), Муҳаммад Наим, Муҳаммад Субул (Илиас Хаддад, 76), Маҳмуд Бенҳалиб (Абдуллоҳ Фараҳ, 63), Софян Раҳими.

Огоҳлантириш: Генрих Мхитарян (4), Закария Варди (11), Муҳаммад Субул (63).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! Бизни кузатганингиз учун раҳмат. Сизлар билан матнли трансляцияни амалга оширган ва видеолар ҳамда расмларни сизларга тезкорлик билан етказишга ҳаракат қилган Миржалол Норматов бўлди.

89. ГОООООООЛЛЛЛ!!! Шомуродовнинг ўрнига тушган Майораль ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўймоқда.

85. ГОООООООЛЛЛЛ!! Пересдан ажойиб зарба ва чиройли гол!

82. ЗАРБААААА бўлмади... Қанотдан оширилган тўпни Фусато қайтаришда хатоликка йўл қўйди. Бўш қолган дарвозага тўпни тепа олишмади оқ либосли футболчи.

80. "Рома" ўйиннинг 70 фоизини ҳимояда ўтказмоқда. Бундай услуб билан А Серия жамоалари қийнаб қўйиши аниқ.

75. ЗАРБАААААААА!! Калафиорининг зарбаси рақиб дарвозаси устидан ўтиб кетди.

73. УХХХХХ!! Калафиори қанотдан кучли зарба билан марказ томон тўпни тепди. Тўп рақибига тегиб, дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

70. Жамоаларга сув ичиб олишлари учун вақт берилди.

Бу кичик хазилимизни кўпчилик эрталаб ўқиган бўлса керак) Кўпчилик учун ўйин тугаб бўлганлигини билиб турибмиз.


66. Манчинининг зарбаси ноаниқ кетди.

60. "Рома" таркибида бир неча ўзгаришлар бўлди. Шомуродов захирага олинди. "Бугунга 1+1 етади. Рақибни бироз ҳурмат қил Элдор" деди менимча Моуриньо.

58. Кристантенинг қанотдан ҳужумдаги Мхитарян томон узатган тўпини дарвозабон ушлаб олди.

56. "Рома" жарима зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни ҳимоячилар қайтариб юборди.

54. ЗАРБААААА!! Шомуродовнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди....

52. Шомуродооооввввв!!! Даҳшат бўларди урганида...


51. Крис Смоллинг ҳимоячи эканлиги билиниб қолди. 3 метрдан боши билан деярли бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Крис Элдордан нималарнидир ўрганиши керакка ўхшайди) 

48. ГОООООЛЛЛЛЛ!!! Генрихдан гол Элдордан ассист!


46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтишди. Шаарави ўрнига Перес майдонга тушди.

Танаффус!

45. Ие?! Мхитарян дарвозабонсиз қолган дарвозани ишғол қила олмади... Топ-футболчи учун бу уятли ҳолат аслида. Ҳечқиси йўқ.

44. Тайм якуни арафасида темп пасайди. Моуриньонинг автобуси ҳозирча иш бермоқда.

40. Шомуродов иккинчи голни уриши мумкин эди. Тўпга югуриш чоғида бироз нўноқлик қилди. Марказда Заниолога тўпни узатса ҳам бўларди. Ҳимоячи тўпни тепиб юборишга ургурди.

39. "Ража"да имконият. Нгоманинг зарбасини Верету қайтариб юборди.

36. ЗАРБААААААА!! Заниоло яна бир ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Элдор ассист бўлиши мумкин эди...

36. Моуриньони бир неча бора болбой ролида кўрдик)

32. ЗАРБАААА!!! "Рома" қарши ҳужумдан фойдаланиб кетиши мумкин эди. Заниолонинг зарбасини Знити қайтарди.

31. "Ража" ҳужумда. Қанотдан узатилган тўпларни ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришмоқда. Касабланкаликлар "Рома"ни анчагина қийнаб қўймоқда.

29. "Рома" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. "Ража" жарима майдончасига етиб келганда Мхитаряндан тўпни олиб қўйишди.

27. Ўйиндаги ташаббус африкаликлар томонида. Аммо "Рома" ўткирроқ ўйнамоқда.

24. "Ража" хавфли нуқтадан жарима зарбасини амалга оширди. Тўп жонли девордан ўтмади.

23. Шомуродов ҳужумда фол ишлатгани учун тўп марокашликларга олиб берилди.

20. ГОООООООООЛЛЛЛЛ!!! Жаримадан узатилган тўпни Манчини дарвозага киритди!

20. "Рома" яна бир жарима зарбасига эга бўлмоқда.

17. ГОООООООООЛЛЛЛ!! Элдор Шомуродов ҳисобни очди!


14. "Ража" бурчак зарбасига эга бўлди. Нгоманинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Учрашувни томоша қилиш учун ушбу ҳаволага ўтинг >>>> ҲАВОЛА

12. Йўқ,  жаримадан тепилган тўпни Раҳими қайтариб юборди.

11. Эл Шаарави рақиб жарима майдончаси ёнида йиқитилди. Гол уриш учун ажойиб нуқта.

9. Ажойиб вазият! Тўп бу сафар Патрисиудан ҳам ўтганди. Карсдорп деярли голли вазиятдан жамоасини қутқариб қолди.

7. ЗАРБАААА!!! Учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди! Бенҳалиб "Рома" посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб келди. Патрисиудан сейв!

6. Карсдорп қанотдан тўпни ҳужум марказидаги Шомуродовга оширди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди.

4. Ухххх!! Тезкор ҳужумга кетаётган Раҳимини йиқитгани учун Мхитарян огоҳлантирилди.

3. Шомуродов марказда қоидани бузди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! Баҳсни Элдор Шомуродов бошлаб берди!

- "Рома" стадионида мухлислар жўр бўлиб қўшиқ куйлашмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Ҳайбатли "Олимпико" учрашув бошланишига шай ҳолатда!

Рейтинг: +77   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика