UZ

Сўнгги янгиликлар

15:24U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Хитой U-23. Таркиблар маълум  7 15:23Беҳруз Жуматов "Сурхон" футболчисига айланди  1 14:53"Атлетико" "Ювентус" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 14:18"Ғазалкент" яна уч нафар футболчини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди, улар орасида терма жамоа сардори ҳам бор  3 13:43Дугла Коста Италиянинг тўртинчи дивизиони клуби футболчисига айланди  2 13:05"Реал" ва "Барселона" "Аякс"нинг янги юлдузига даъвогарлик қилмоқда  1 12:20Жеко Францияга йўл олиши мумкин  3 12:00Ярим финал йўлида “чин девори”: қоғоздаги устунликни майдонда кўрсатиш вақти келди  3 12:00Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Хитой U23, “Манчестер дербиси” ва бошқалар  3 10:51Перес Винисиуснинг "Реал"да қолишини истамоқда  21 10:23"Кристал Пэлас"га совринлар олиб берган мураббий ишдан кетишини маълум қилди  1 09:55Артета: "Гёкереш ўзидан кутилаётганларни оқлашга ҳаракат қилмоқда"  0 09:28"Барселона"нинг собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  16 09:00"Пахтакор" бугун Туркияга йўл олади. Таркибда кимлар бор?  9 08:35Гвардиола дерби олдидан Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  12

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми? Янгиликлар

Дердийокнинг кейинги манзили ва маошини биласизми?

Бугун ЎзПФЛ "Пахтакор" ва Эрен Дердийок ўртасидаги шартнома бекор қилинганини маълум қилди.

Швейцариялик футболчи энди эркин агент сифатида янги жамоа билан битим имзолаши мумкин. Бунга ўтишдан олдин унинг "Пахтакор"даги фаолиятига назар соламиз.

Омадсиз трансфер?

Дердийок "Пахтакор"га 2020 йилнинг январида Шота Арвеладзе томонидан олиб келинди. Тошкент клуби ишқибозларининг фикрича, мазкур ўтиш жамоа тарихидаги омадсиз трансферлардан бири ҳисобланади. Улар 2 нарсадан норози: Эрен ўзига тўланган маош даражасида ўйнолмагани ва у туфайли Игор Сергеев кетказиб юборилгани.

Маълумот учун, 33 ёшли форвард "шерлар" либосида 46 учрашув ўтказиб, 18 голга муаллифлик қилишни уддалади. Голлардан 12 таси Суперлига, 3 таси ОЧЛ, қолган 3 таси Ўзбекистон кубоги баҳсларида урилган.

Эрен Дердийокнинг битта голи неча пул туради? Унинг "Пахтакор"даги бир куничи?

Ушбу трансфер клуб учун қанчалик омадли бўлди? Юқоридаги маълумотлар асосида ўзингиз хулоса ясашингиз мумкин. Биз эса швейцариялик форварднинг кейинги манзили ҳақида фикр юритамиз.

Туркия

Дердийок айни пайтда Туркияда бўлиб турибди. Эслатиб ўтамиз, у 2014-2019 йилларда мазкур ўлканинг "Галатасарой", "Гёзтепе" ва "Қосимпошо" клублари шарафини ҳимоя қилган эди. У 5 йил давомида Туркия Суперлигасида 106 учрашув ўтказиб, 35 бор ўз номини таблога ёздиришни уддалаган. Бироқ, унинг янги жамоаси Суперлига вакили бўлмайди.

"Анқарагючу"

Турк Суперлигасининг 2020-21 йилги мавсум якунига кўра, пойтахтнинг "Анқарагючу" клуби қуйи дивизионга равона бўлди. Айни пайтда жамоа устози Мустафо Далчи янги мавсум учун керакли футболчиларни йиғиш билан банд. Айтишларича, Эреннинг янги клуби айнан "Анқарагючу" бўлади. Бу ҳақда турк матбуоти охирги 24 соатда бонг урди. Дердийокнинг трансфери ҳафта охирига қадар эълон қилиниши кутилмоқда.

Маош

"Пахтакор" матбуот хизмати 18 июнь куни Эреннинг йиллик маоши 1,3 млн евро экани ҳақида маълумот берган эди. Швейцария терма жамоасининг собиқ форварди Анқарада Тошкентдагига нисбатан 3 баробар камроқ пул топади. "Hürriyet" газетасининг маълум қилишича, Дердийокнинг "Анқарагючу"даги йиллик маоши 400 минг евро атрофида бўлади.

Футбол хавф остида

Муаллиф :
Рейтинг: -55   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика