UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  0 17:37CAFA: Малайзия нотўғри иш қилди. Турнир саналари аввалдан эълон қилинган эди  5 17:00ЖЧ-2026га саволлар пайдо бўлмоқда. Уларга мусобақа стартигача жавоб топиш шарт   1 16:45Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади  16 16:32Расман: "Сурхон" ҳужумчисини ижарага берди ва маҳоратли ярим ҳимоячиси билан хайрлашди  0 16:20"Навбаҳор"ни икки футболчи тарк этди  3 16:03Ўзбекистон терма жамоаси етакчиларидан яна бири Эронга йўл олмоқда  9 15:49Нега Эрон клублари ёппасига ўзбекистонлик футболчиларни олмоқда? Ҳамма гап ФИФА берадиган пулдами?  4 15:2715 йилдан бери "Реал" шарафини ҳимоя қилган клуб тарбияланувчиси жамоани тарк этади  5 15:01"Лейпциг" 20 млн. еврога 18 ёшли вингер сотиб олди  0 14:31МЮ 2025/26 мавсум учун сафар формасини намойиш этди  0 14:00Мадуэке - "Арсенал" футболчиси  0 13:40Эронлик журналист: Эрон терма жамоаси CAFA мусобақасида легионерларсиз иштирок этади  7 13:32Равшан Ҳайдаров: "Мираброр Усмонов хотира турнири орқали ҳозирги кучимиз ва даражамизни синаб оламиз"  2 13:30"Чуқурроқ кавласанг, бизнинг футболда кўпчиликни қамаш мумкин"  3

Флорентино Перес: "Роналду ва Моуринью — икки эси паст" Янгиликлар

Флорентино Перес: "Роналду ва Моуринью — икки эси паст"

Испаниянинг El Confidencial газетаси «Реал» президенти Флорентино Переснинг Криштиану Роналду ва Жозе Моуриньюни ҳақорат қилган янги аудио ёзувларини эълон қилди.

Переснинг ушбу сўзлари туширилган ёзув 2012 йил октябрь ойида айтиилган.

"Роналду ақлдан озган. Бу аҳмоқ, касал йигит. Сиз уни нормал деб ўйлайсиз, лекин у нормал эмас, у ҳамма бажарадиган нарсани бажармайди.

У қилган охирги аҳмоқликни бутун дунё кўрди. Нима учун у бундай аҳмоқона ишларни қилади деб ўйлайсиз?" - дейди Перес ёзувда.

Менежер "аҳмоқлик" ҳақида гапирганда, Роналдунинг 2012 йил сентябрь ойида айтган сўзларини назарда тутади. "Гранада"га қарши ўйиндан сўнг Криштиану Мадрид клубда бахтсиз бўлганлиги учун голларни нишонламаслигини айтган.

"Моуринью ва Роналду ёвуз эгоистлар. Иккиси ҳам ҳақиқатни кўрмаяпти. Иккаласи ҳам бошқача бўлса, бундан-да кўпроқ пул ишлашлари мумкин. Иккита эси паст. Гап кўп пул ҳақида кетмоқда, чунки бу имидж ҳуқуқларида бор. Уларда шундай қиёфа борки, ҳеч кимга ёқмайди. Бу антиреклама.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009 йилда "Манчестер Юнайтед"дан "Реал"га ўтган эди. 2012 йил октябргача у Мадрид клуби билан Ла Лига, Испания кубоги ва Суперкубогини ютди.

Моуринью 2010 йилда "Реал"ни қабул қилиб олган ва 2013 йилгача клубда ишлаган. У жамоа билан учта совринни қўлга киритганди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика