UZ

Сўнгги янгиликлар

11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  0 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  5 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  3 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  8 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Евро-2020. Туркия - Италия ўйинигача. Асосий таркиблар маълум! Янгиликлар

Евро-2020. Туркия - Италия ўйинигача. Асосий таркиблар маълум!

Бугун орзиқиб кутилган Европа чемпионати-2020 старт олади.

Евро-2020 ҳақидаги барча янгиликлар ва қизиқарли фактларни ушбу саҳифа орқали кузатиб боришингиз мумкин.


ЯНГИЛАШ

22:50. Демак, асосий таркиблар маълум бўлди!

Туркия - 23. Угуржан Чақир, 2. Зеки Челик, 3. Мерих Демирал, 4. Чаглар Союнжу, 5. Окай Йокушлу, 6. Озан Тўфон, 9. Кенан Караман, 10. Хоқон Чалханоглу, 11. Юсуф Язижи, 13. Умут Мераш, 17. Бурак Йилмаз.

Италия - 21. Жанлуижжи Доннарумма, 3. Жоржо Кьеллини, 4. Леонардо Спинаццола, 5. Мануэ́ль Локате́лли, 8. Жоржиньо, 10. Лоре́нцо Инси́нье, 11. Доменико Берарди, 17. Чиро Иммбоиле, 18. Николо Барелла, 19. Леонардо Бонуччи, 24. Алессандро Флоренци.

21:54. Туркия терма жамоаси устози Шеноль Гюнеш ҳамда "Скуадра Адзурра" бош мураббийи Роберто Манчини мусобақа ғолибига бериладиган кубок билан...

21:30. Учрашув стартига қадар 2,5 соат қолди.

21:20. Роберто Манчини мураббийлик фаолиятини 2000-2001 йилги мавсумда бошлаган. Ўшанда у "Фиорентина"ни бошқараётган турк футболи афсонаси Фотиҳ Теримни алмаштирганди. Мавсум якунида "бинафшаранглилар" Италия кубогида зафар қучишган. Шундан кейин "Фиорентина" бошқа соврин ютолмади. 


20:56. Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи"         


20:50. Роберт Левандовски дарвоза қолиб ТЕЛЕФОНларни нишонга олишни бошлади



20:27. Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини 

Биз қийин гуруҳдамиз. Бундай турнирларда кучсиз жамоаларни топиш жуда қийин. Барча учрашувлар оғир кечади. Қуръадан кейин гуруҳ оддий туюлиши мумкин, аммо бугунги футбол жуда ўзгарган. Ҳозир ҳар бир жамоа тактик, техник ва жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарликка эга. Бу гуруҳда бизга осон бўлмайди.

Туркия кучли жамоа. Улар жисмоний ва техник жиҳатдан кучли ўйинчиларни бирлаштирган. Турклар сезиларли ютуқларга эришдилар. Худди шу сифатларни Швейцария ва Уэльс учун ҳам қўллаш мумкин.


20:22. UEFA.com превьюси. Туркия - Италия        

20:04. Даврон Ҳошимов Евро-2020 ва миллий жамоа ҳақидаги саволларга жавоб берди        

18:25. Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячилари Аксель Витцель ва Кевин де Брюйне Евро-2020 доирасида Россияга қарши ўйнашмайди. Футболчилар ўйинга учиб кетишмади ва Бельгияда жароҳатларини тиклашни давом эттиришади.


17:08. Сўровномада иштирок этинг 



17:05. Евро-2020. Дастлабки тур ўйинлари учун тахминий таркиблар


16:15. Римдаги "Олимпико" стадиони ўйинга тайёр 



15:11. Видео. Еврокундалик. Туркия - Италия - очилиш ўйини ҳақида         

15:04. Евро-2020'нинг очилиш ўйинига Д. Имомхўжаевдан превью         

14:38 - Россия терма жамоасида йўқотиш. Андрей Мостовойнинг коронавирусга топширган тести ижобий чиққани боис унинг ўрнини Роман Евгеньев эгаллади.

14:37 - "Олимпико" стадионидан онлайн фото 


14:05 - АГМК аъзолари Европа чемпионатида кимга мухлислик қилишади?

13:58 - championat.asia сайти ходимлари Евро-2020'да қайси термага мухлислик қилишади?


13:23 - "Фараз": Французларсиз қолган Франция. Бугун футбол бўйича Европа чемпионати баҳслари старт олади. Биз эса турнирнинг асосий фаворити сифатида қаралаётган Франция терма жамоасига тўхталишга қарор қилдик. Хорижий манбалар материаллари асосида тайёрланган дастурни томоша қилиб, Дидье Дешам шогирдларининг бўлажак натижалари, француз футболининг асл кучи ҳақида маълумот олишингиз мумкин. ВИДЕОНИ КЎРИШ


13:06 - Боку кўчаларидан биридаги ҳолат 






13:05 - Германия терма жамоаси аъзолари велоспиедда сайр қилиб келишди


12:50 - Мусобақанинг очилиш ўйини ўтадиган "Олимпико" стадиони баҳсга тайёр


12:30 - Европа чемпионати кубоги бугун Римда. Тунда ушбу шаҳарда мусобақанинг очилиш ўйини бўлиб ўтади.



11:15 - Эътиборингизга шу вақтгача ўтказилган барча 15та Европа чемпионатининг очилиш учрашувларининг натижаларини ҳавола қиламиз.

00:15 -  Ушбу турнирда ҳам футболчилар ўйин стартини берувчи ҳуштакдан олдин тиззада ўтиришлари керак бўлади. Аммо бунда шотландияликлар қатнашмайди. Хабарларга кўра, мамлакат фуқаролари ушбу акциядан ҳеч қандай маъно йўқ деб ҳисоблашган ва уларнинг хоҳишига кўра ушбу қарорга келинган.


10 июнь:

23:31 - Уэльс - Швейцария ўйинини Клеман Тюрпен (Франция), Дания - Финляндия ўйинини Энтони Тейлор (Англия) ва Бельгия - Россия баҳсини Антонио Матеу Лаос (Испания) бригадаси бошқариб боради.

22:14 - Суперлига ва Про-лига клублари матбуот котиблари Евро-2020 ҳақида ўз фикрларини билдиришди.

21:45 - Бельгия терма жамоаси: мусобақа қайдномасидан ўрин олган футболчилар 42 минг евродан олиши кафолатланган. Гуруҳдан чиқиш – 90 минг евро. Чорак финал 170 минг, ярим финалга йўл олгани учун ҳар бир ўйинчи 290 минг евро олади. Финал – 370 минг евро. Мусобақа ғолиблиги учун эса терма аъзоларига 435 минг евродан ваъда қилинган.

19:48 - Европа чемпионати ўтказиладиган 11та стадион ҳақида маълумот.

15:55 -  Футбол бўйича дастлабки Европа чемпионати (Европа миллатлари кубоги) - ўшанда Европа терма жамоалари ўртасидаги норасмий чемпионат сифатида тарихга кирган. Турнирнинг финал қисми 4 та жамоа иштирокида Францияда бўлиб ўтган. Париждаги финалда Югославияни қўшимча вақтларда 2:1 ҳисобида мағлуб этган Собиқ Иттифоқ терма жамоаси илк чемпионга айланган.

15:40 - Евро-2020 старти арафасида Суперлига мураббийларидан ажойиб баҳс-мунозара билан танишинг.

13:34 - Афсуски, ушбу мусобақани жароҳат сабаб Ансу Фати, Виржил ван Дейк, Серхио Рамос ва Марк-Андре тер Штеген каби машҳур футболчилар ўтказиб юборишади. Еврони ўтказиб юборадиган энг машҳур футболчилар иштирокидаги рамзий жамоа билан танишинг.

12:56 - Бугунги Туркия - Италия ўйини ҳақидаги энг қизиқарли фактлар билан таништирамиз. Бу жамоалар Европа чемпионатида иккинчи бор тўқнаш келишади. Илк тўқнашув 2000 йилда содир бўлган. Ўшанда Дино Зофф бошчилигидаги италянлар Мустафо Денизли бошчилигидаги туркларни 2:1 ҳисобида таслим қилишган, бундан ташқари бу жамоаларга алоқадор бошқа бир нечта фактлар билан танишишингиз мумкин.

12:01 - Евродаги энг қиммат футболчи Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппедир, унинг transfermarkt'даги баҳоси 160 миллион еврога тенг. Кучли ўнлик билан ҳам танишишингиз мумкин.

11:26 -  Туркия ҳамда Италия термалари иштирокидаги учрашувни нидерландиялик Данни Маккелли бошқариб боради. У олдинроқ, Роналдунинг тоза голини ҳисобга олмагани билан танилганди.


9 июнь:

21:27 - Бугун бошланадиган Евро бизга қандай кашфиётларни тақдим этади. Биз уларни тахмин қилиб кўрдик.

19:54 - Супер компьютер барчани ҳайрон қолдирди. Унинг тахмини кўра, мусобақа ғолиби Чехия бўлади, бу ҳам етмаганидек, улар финал данияликларни таслим этишар экан.

15:40 - Championat.asia ва olamsport сайти ходимлари ушбу мусобақа учун ўз тахминлари билан ўртоқлашишди.


8 июнь:

22:08 - "Улар шунчаки фаворит эмас, супер-фаворит. "Фаворит " сўзи ҳам етарли эмас. Франция жаҳон чемпионлигини қўлга киритди", - Арсен Венгер.


6 июнь:

22:02 - Евро-2020 мураббийлари қанча маош олишади? Биринчи ўринда Йоахим Лёв (тўлиқ рўйхат).

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика