Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи"
11 июн 2021 20:56
Янгиликлар
Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи"
"Сўнгги турнир ўтказилганига беш йил ўтди. Менда 2016 йилдаги муваффақиятсизлик учун бировдан ўч олиш туйғуси йўқ. Биз интилишда давом этишимиз керак, ушбу турнирда ғалаба қозониш истагимиз юқори. Аввалгидан-да яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Қийинчиликларни енгиб ўтсангиз, кучли бўласиз. ‘Реал’ билан мавсумни яхши ўтказдим.
Евро-2020'да яхши натижага эришамиз деган умиддаман. Ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак, турнирдаги иштирокимиз эртага бошланади. Россияга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз, худди Россиядаги Жаҳон чемпионатида бўлгани каби ўйиндан ўйинга кучайишимиз керак.
Албатта, учрашув қийин руҳда ўтади. Футболчилар майдонда жуда кўп энергия сарфлайди, бу аниқ. Томошабинлар қаршисида футбол ўйнаш ажойиб ва биз мураккаб учрашувга тайёрмиз", — дейди Куртуа.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар