UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  136 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  4 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Язиджи Доннаруммага учта гол урган, Манчини "Галатасарой"да Йилмаз билан бирга ишлаган. Туркия - Италия учрашувидан олдин қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

Язиджи Доннаруммага учта гол урган, Манчини "Галатасарой"да Йилмаз билан бирга ишлаган. Туркия - Италия учрашувидан олдин қизиқарли маълумотлар

Эртага Европа чемпионатининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтади. Ушбу баҳсга оид қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз.


- Охирги учта Европа чемпионатида Италия камида чорак финалгача етиб борган. Туркияга қарши ўтган 10та ўйиннинг ҳеч бирида Италия мағлуб бўлмаган (7 ғалаба ва 3 дуранг). 1980 йилдан буён Италия Европа чемпионатининг дастлабки ўйинларида фақат бир бор ютқазган (3 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият). 2008 йилда Апеннин ярим ороли вакили 1-турда Нидерландияга ютқазиб қўйганди - 0:3.

- Туркия Европа чемпионати финал босқичида 4 марта иштирок этган ва 2 марта плей-оффга чиққан. Бироқ 4 марта ҳам турклар чемпионатнинг илк турида мағлуб бўлишгани эътиборга молик. Қизиғи Туркия дастлабки турда фақат бир марта 2000 йил айнан Италияга қарши баҳсда гол ура олган холос.



Олдинги тўқнашувлар

- Бу жамоалар Европа чемпионатида иккинчи бор тўқнаш келишади. Илк тўқнашув 2000 йилда содир бўлган. Ўшанда Дино Зофф бошчилигидаги италянлар Мустафо Денизли бошчилигидаги туркларни 2:1 ҳисобида таслим қилишган. Антонио Конте акробатик тарзда гол уриб ҳисобни очган, Окан Бурук ҳисобни тенглаштирган. Филиппо Индзаги томонидан пенальтидан урилган гол Италияга ғалаба келтирган - 2:1. Ўшанда иккала жамоа гуруҳдан чиққанди. Италия финалга қадар етиб бориб Францияга ютқазган, Туркия эса чорак финалда Португалияга имкониятни бой берган.

- Евро-1964 саралаши доирасидаги иккала ўйинда ҳам Италия ғолиб бўлган. Апеннинда ўтган баҳсда 6:0 ҳисоби қайд этилган, Алберто Орландо покерга эришган ва Жанни Ривера дубль расмийлаштирган. Сафарда "Скуадра Адзурра" Ангело Сормани томонидан урилган гол туфайли кичик ҳисобда зафар қучган - 1:0.


Жамоалар ўртасидаги алоқалар

• 2013 йил сентябрь ойидан 2014 йил июнь ойига қадар Манчини "Галатасарой"ни бошқарган. Ўша мавсум мураббий Туркия кубогини ютган. Ўша мавсум Истанбул клуби сафида Бурак Йилмаз тўпурар бўлганди.

• Италияда ўйнаганлар:

Мерих Демирал ("Сассуоло" 2019 (ижара), "Ювентус" 2019-)
Ҳоқон Чалханоглу ("Милан" 2017-)
Женгиз Ундер ("Рома" 2017-2020)
Мерт Четин ("Рома" 2019-, "Верона" 2020/21 (ижара)
Мерт Мюлдюр ("Сассуоло" 2019-)
Каан Айхан ("Сассуоло" 2020-)

• Бирга ўйнашган:

Мерих Демирал ва Жорджио Кьеллини, Леонардо Бонуччи, Федерико Бернардески ("Ювентус" 2019/20)
Женгиз Ундер ва Леонардо Спинаццола ("Рома" 2019-)
Женгиз Ундер ва Брайан Кристанте ("Рома" 2018-)
Женгиз Ундер ва Алессандро Флоренци, Лоренцо Пеллегрини ("Рома" 2017-)
Женгиз Ундер и Эмерсон ("Рома" 2017/18)
Ҳоқон Чалханоглу ва Жанлуижи Доннарумма ("Милан", 2017-)
Ҳоқон Чалханоглу ва Леонардо Бонуччи ("Милан" 2017/18)
Чаглар Суюнжу ва Винченцо Грифо ("Фрайбург" 2016/17)
Мерт Мюлдюр ва Доменико Берарди, Джакомо Распадори ("Сассуоло" 2019-)
Каан Айхан ва Доменико Берарди, Джакомо Распадори ("Сассуоло" 2020-)

• Юсуф Язиджи 2020 йил ноябрь ойида Жанлуижи Доннарумма дарвозасига учта гол урганди. Ўшанда "Лилль" Европа лигаси гуруҳ босқичи доирасида "Сан Сиро"да "Милан"ни 3:0 ҳисобида таслим қилганди.

• 15 май куни Англия кубоги финалида Чаглар Суюнжу "Лестер" сафида Жоржиньо ўйнаган "Челси"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган.



Турция

Чемпионат Европы. Группа A . 1-тур

12/06/2021, 01:00

3
:
0
Тугади

Италия

Мерих Демирал - 53', Чиро Иммобиле - 66', Лоренцо Инсинье - 79'

Стадион: Stadio Olimpico, Rome, 12916 томошабин

Бош ҳакам: Danny Makkelie

45'
90'
46'  Юсуф Языджи (Дженгиз Ундер)
64'  Озан Туфан (Каан Айхан)
65'  Окай Йокушлу (Ирфан Кахведжи)
76'  Кенан Караман (Халил Дервишоглу)
88'  Чаглар Сеюнджю
90'  Халил Дервишоглу
46'  Алессандро Флоренци (Джованни Ди Лоренцо)
53'  Мерих Демирал
66'  Чиро Иммобиле
66'  Леонардо Спинаццола
74'  Мануэль Локателли (Брайан Кристанте)
79'  Лоренцо Инсинье
79'  Чиро Иммобиле
81'  Лоренцо Инсинье (Федерико Кьеза)
81'  Чиро Иммобиле (Андреа Белотти)
85'  Доменико Берарди (Федерико Бернардески)

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика