UZ

Сўнгги янгиликлар

07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  0 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  3 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0

Элдор Шомуродов: "Ювентус" таклифи? Ўсишга эришиш ниятим бор" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Ювентус" таклифи? Ўсишга эришиш ниятим бор"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча "Тибет" оромгоҳидаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Тошкентга қайтиб келди.

Пойтахимизда давом эттирилган машғулотлардан сўнг терма жамоа йиғинига келиб қўшилган Элдор Шомуродов championat.asia сайтига фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ йўлдан келганим учун бугун енгил машқлар билан чекландим. Ҳаммада кайфият яхши. Бўлажак ўйинларга тайёргарлик давом этяпти",- дейди Элдор Шомуродов.

- Италияда мавсум якунланди. Фикримизча, бу мавсумдан қониқиш ҳосил қилдингиз. Илк маротаба кучли бешлик чемпионатларидан бирида тўп тепдингиз. Мослашиб кета оламанми деган ҳадик бўлгани табиий...

- Дебют мавсумим учун ёмон натижа қайд этмадим, деб ўйлайман. Футболчи ўзидан қониқиш ҳосил қилса ўсишдан тўхтаб қолади. Олдинга интилишда ва ҳаракат қилишда давом этамиз.

- "Женоа"га келганингизда қанча гол уришни ўйлаган эдингиз?

- Бошида жамоага келишимдан олдин 10та гол ураман, деб ўйлагандим. Озгина етмай қолди.

- Охирги турда гол уришингиздан олдин собиқ жамоангиз "Ростов" 500 минг долларга эга бўлиши ҳақида маълумотлар бор эди...

- Буни икки клуб ўзаро келишган. Лекин бонуслар борлигидан хабаримиз бор эди. 

- Жамоада қолишингиз ёки кетишингиз ҳақида клуб раҳбарлари билан гаплашдингизми?

- Ҳали гаплашмадим. Профессионаликка амал қиламиз. Амалда шартномам борлиги учун "Женоа"га қайтаман. Чамаси июль ойларида бориб қўшиламан. 

- "Ювентус"дан таклифлар борлиги ҳақиқатга яқинми?

- Билмадим. Лекин матбуот орқали ўқидим. Таклиф бўлса? Ўйлаб кўрардим. Ўсишга эришиш ниятим бор.

Рейтинг: +87   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика