АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди
15 мар 02:55
Янгиликлар
АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди
АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1
Голлар: 31 - Бернарду Силва, 35 - Константинос Мавропанос
"Вест Хэм": 1. Мадс Хермансен, 29. Аарон Ван-Биссака, 25. Жан-Клер Тодибо, 4. Аксель Дисаси, 15. Константинос Мавропанос, 12. Эль-Хажи Малик Диуф, 18. Матеуш Фернандеш, 28. Томаш Соучек, 20. Жаррод Боуэн (55. Мохамаду Канте, 90+6), 11. Валентин Кастельянос (17. Адама Траоре, 74'), 19. Пабло (27. Сунгуту Магасса, 64').
Захира: 23. Альфонс Ареола, 2. Кайл Уолкер-Питерс, 3. Макс Килман, 63. Эзра Майерс, 32. Фредди Поттс, 9. Каллум Уилсон.
"Манчестер Сити": 25. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунес, 21. Райан Аит-Нури (11. Жереми Доку, 60'), 15. Марк Гехи, 33. Нико О'Райли, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 20. Бернарду Силва (4. Тейани Рейндерс, 75'), 16. Родри, 42. Антуан Семеньо (47. Фил Фоден, 74'), 7. Омар Мармуш (10. Райан Шерки, 60'), 9. Эрлинг Ҳоланд.
Захира: 1. Жеймс Траффорд, 3. Рубен Диаш, 6. Натан Аке, 8. Матео Ковачич, 14. Нико Гонсалес.
Огоҳлантиришлар: 11 - Омар Мармуш, 37 - Бернарду Силва, 76 - Сунгуту Магасса, 89 - Матеуш Фернандеш
90+7. Ўйин якунланди.
90+5. Гехи дарвозага чамаси 3-4 метр масофадан зарба берди, аммо у тепган тўп ноаниқ бўлди...
90+1. Ҳоланднинг кучли зарбасидан кейин Мавропанос тўпни қайтарди, ҳакам ўйинни тўхтатиб, тиббий ёрдам учун Константиносга жамоадошларини чақирди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
90. Бурчак зарбасидан узатилган тўпни бир неча футболчи дарвозага йўллади, Хермансен эса ушлаб олди.
88. Яхши имконият Ҳоландда, бироқ унинг зарбасини дарвозабон ушлади!

83. Рейндерснинг жарима зарбасидан тепган тўпи Хермансенга ва дарвоза тўсинига тегиб, майдондан чиқиб кетди...
78. Шеркининг ерлатиб тепган тўпини Мадс ушлаб олди!
77. Бурчак зарбалари бўйича статистика - 1 - 11.
76. Энди майдон эгалари фаоллашди.
70. Доку тўпни марказга - Ҳоландга узатди, норвегиялик футболчининг дарвоза томон тепган тўпи аниқ бўлмади.
67. Яна бир хавфли вазият, бу сафар зарба Нунесдан бўлди, дарвозабондан яна бир сейв!
66. Докудан зарба, унинг тепган тўпи анчагина ноаниқ.
63. Абдуқодир Ҳусановнинг дарвоза томон бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
63. Шеркининг зарбаси рекошетга учрагани боис аниқ бўлмади.
61. Ҳоланддан яхши зарба! Ерлатиб тепилган тўпни Хермансен қайтарди!

60. Бугун "Ман Сити" устози трибунадан кузатмоқда ўйинни. У ёрдамчиси билан телефон мулоқот орқали ўйинни бошқариб бормоқда.
55. Семеньо жарима майдончасига кириб, тўпни марказга йўналтирди, дарвозабон уни ушлаб олди.
48. Мармуш дарвоза томон тўпни йўллади, бироқ бу узатмамиди ёки зарба - тушуниб бўлмади.
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+2. Айни шу вақтда биринчи бўлим якунланди.
45+2. Нунеснинг зарбаси дарвоза устуни устидан ўтиб кетди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
45. Семеньодан хавфли зарба, аммо ноаниқ бўлди.
39. Ҳа, иккита гол кўрдик. Бироқ негадир шиддат йўқдек ўйинда. Узатмалар, ҳаракатлар тезроқ, аммо тўп асосан майдон марказида.
36. Қойил мезбонларга. Голдан сўнг олдинга ўтишди ва мақсадларига эришишди. "Сити" кўп ҳам хурсанд бўлишга улгурмади.

35. ГОЛ! "Вест Хэм" ҳисобни дарҳол тенглаштирди! Бурчакдан узатилган тўпга чиқишда Доннарумма хатога йўл қўйди, бироқ тўп ундан ўтиб, Мавропаносга келди ва у гол урди!
32. Хўш, энди ўйин қизиб қолса керак-а? "Сити"нинг иштаҳаси очилиб, майдон эгаларининг жаҳли чиқиб...

31. ГОЛ! Бернарду Силва ҳисобни очди! Португалиялик футболчи чап қанотдан жарима майдончасига бироз кириб узатма шаклига ўхшаш зарба берди, тўп эса дарвозабоннинг устидан ўтиб, тўрдан жой олди.
30. Ярим соат ўтди, аммо дарвозалар томон бирорта ҳам аниқ зарба берилмади. Маълумот учун, майдонда чемпионликка ва Чемпионшипгатушиб кетмасликка ҳаракат қилаётган жамоалар ўйнамоқда.
22. Мармушнинг жарима зарбасидан тепган тўпи ноаниқ бўлди.
18. Баҳс асосан майдон марказида кечмоқда. Ўтган вақт мобайнида дарвозабонлар кўп овора бўлишмади.
10. Тўп назорати тўлиқ "Сити"да. Жамоа ҳужумга ўтишга интилмоқда, аммо ҳозирча улар хавфли тус олмаяпти.
4. Илк дақиқаларда "шаҳарликлар" фаол. Улар ҳафта ўртасидаги аламли мағлубиятдан кейин мухлисларини хурсанд этмаса бўлмайди.
1. Ўйин бошланди.
- Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛ 30-тур доирасидаги "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар