UZ

Сўнгги янгиликлар

09:13ФИФА президенти табрик йўллади  0 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  1 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  4 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  9 07:22Бугун ФИНАЛ  10 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  16 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  10 22:26Игорь Сергеев: "Эрон? Ишончим комил, яна жиддий жанг бўлади"  7 21:56ФОТОГАЛЕРЕЯ. U-19 чемпионат финали. "Пахтакор" - "Насаф" 4:1  2 21:28"Барселона" янги "Камп Ноу"да илк ўйинини қачон ўтказиши маълум бўлди  2 20:36Тиаго Силва "Милан"га қайтиши мумкин  5 20:23Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Италия билан ўйиндан олдинги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  5

Суперлига. АГМК Муборакда мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди Янгиликлар

Суперлига. АГМК Муборакда мавсумдаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди

Теглар :  МашъалАГМК
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашуви якунланди.


МАШЪАЛ – АГМК 2:0 

Голлар: Абдураимов 4, Акрамов 45, Жўраев 90+4.

19 май 2021. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 17:30
Ҳакамлар:
Илья Ильин, Ҳусниддин Шодмонов, Акмал Ғиёсов, Даврон Акмалов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Машъал": 12. Шоҳруҳ Эшбўтаев, 2. Зафарбек Акрамов (77. Иброҳим Нўъмонов 67), 8. Микаэль Ибе Окоро (7. Ифеани Ифеани 72), 10. Ҳумоюн Муртозаев (20. Худоёрхон Сагдуллаев 81), 11. Самуэль Чигозе, 15. Муҳаммадали Алиқулов, 17. Жамолиддин Убайдуллаев, 19. Сардор Абдураимов (13. Шаҳзод Шаймонов 81) , 22. Сирожиддин Қўзиев, 23.Самандар Шукуриллаев, 27. Муҳаммад Юлдашев
Захира: 1. Ботир Носиров, 35. Достонбек Тўхтабоев, 9. Дониёр Усмонов, 33. Сирожиддин Аллаев, 99. Жаҳонгир Абдусаломов

АГМК: 1.Ботирали Эргашев - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов), 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов (22.Санжар Шоаҳмедов 60), 2.Акром Комилов - 5.Дилшод Жўраев, 17.Санжар Турсунов, 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 42), - 28.Шоҳруҳ Гадоев (11.Мурод Тошматов 46), 18.Александр Касьян, 10.Ҳусниддин Ғофуров (94.Элвин Фортес 46).
Захира: 32.Суҳроб Султонов, 35.Валижон Раҳимов - 8.Бобур Йўлдошев, 29.Владимир Козак.

Огоҳлантириш: Юлдашев 34, Раҳмонов 41, Ифеани 90.


ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди! "Машъал" АГМКни мағлубиятга учратиб, қимматли 3 очкони ўз ҳисобига қўшиб қўйди.


90+4. ГООЛ! Мурод Тошматовнинг узатмасидан сўнг Дилшод Жўраев боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлади - 2:1!

90+3. Сўнгги дақиқалар асабий рухда кечмоқда.

90. Ҳакам иккинчи бўлим учун 4 дақиқа вақт қўшиб берди.

90. Ифеани Ифеани рақиб футболчиси Фортесга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточка ишлаб олди. 

86. "Машъал" футболчилари вақтни чўзишмоқда.

81. Муртазоев ўрнига Сагдуллаев майдонга туширилди. Абдураимов ўрнига эса Шайманов ўйинни тугатиб қўяди. 


79. Такрорий вазиятда кўринди - АГМК футболчиси меҳмонлар вакилини туртиб юборган экан. 

78. АГМК футболчилари гол уришганди. Аммо нима учундир ҳакам голни ҳисобга олмади. 

77. АГМК сафида Дилшод Аҳмадалиев ўрнига Мирғиёс Сулаймонов ўйинни жавом эттиради.

75. Қўзиевнинг зарбаси кучсиз чиқди. 

72. Мезбонлар таркибида Окоро ўрнига Ифеани майдонга туширилди. 

70. АГМК босмоқда. Аммо жамоага омад етишмаяпти.

67. "Машъал" сафида Акрамов ўрнига Нўъмонов майдонга тушди.

63. Акром Комиловнинг чап оёқда берган зарбаси ҳам хавфли кўриниш олди. Бироз ноаниқ.

61. Зарбааа! Тошматовнинг берган зарбасини Эшбўтаев бартараф этди!

60. АГМК сафида Раҳмонов ўрнига Шоаҳмедов ўйинни давом эттиради. 

58. Жўраевнинг боши билан берган зарбасини Эшбўтаев ушлаб олди. 

57. АГМК босим қилмоқда. Аммо ҳозирча "Машъал" вакиллари бехато ҳимояланишмоқда. 

54. Сирожиддин Қўзиевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

54. Полвонов ажойиб узатма билан Фортесни қулай вазиятга чиқарди. Лекин ҳимоячилар Элвинга зарба бериш имконини қолдиришмади.

50. Фортеснинг узоқдан берган зарбаси ноаниқ.

48. АГМК ўнг қанот орқали олдинга ўтмоқда.

46. Олмалиқликлар сафида Гадоев ўрнига Тошматов, Ғофуров ўрнига Фортес тушди.

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

Танаффус вақтида зерикмаслигингиз учун ҳамкасбимиз Фахриддин Рўзиев томонидан бугун ёзилган мақолани ўқиб туришингиз мумкин - Бухоролик ҳакам — "Машъал"нинг омад тумори

ТАНАФФУС

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ! 

45. Ҳакам биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берди. 


45. ГОООЛ! Зафарбек Акрамов Абдураимовнинг етказиб берган тўпини голга айлантирди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди!

43. Зарбааа! Муртазоевнинг берган зарбасини Ботирали Эргашев бартараф этди.

42. Миржамол Қосимов ўрнига Зафар Полвонов майдонга туширилди. Қосимовда жароҳат бор.

41. Сардор Раҳмонов рақиб ҳужумини очиқчасига бузди ва сариқ карточка ишлаб олди. 

34. Муҳаммад Юлдашев Касьянга қарши қўпол ҳаракат қилди ва сариқ карточка билан жазоланди. 

33. АГМКнинг навбатдаги ҳужуми самарасиз бўлди.

29. "Машъал" футболчисидан узоқдан берилган зарба. Аммо кучсиз ва самарасиз.

24. Кичик танаффус - "Waterbreak!"

19. Санжар Турсуновнинг узоқдан берган зарбасини Эшбўтаев бартараф этди.

17. Энди мезбонлар ўнг қанот орқали ҳужум ташкил этишди. Тўп олмалиқликлар томонидан бартараф этилди. 

13. АГМК голдан сўнг олдинга бормоқда. "Машъал" ҳимоячилари эса ҳимояда бехато ҳаракат қилишмоқда. 

6. Ҳусниддин Ғофуровнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.



4. ГОООЛ! Сардор Абдураимовдан супергол! Унинг узоқ масофадан берган зарбаси АГМК дарвозасидан жой олди!

3. АГМК ўнг қанотдан ҳужумга ўтди. Аммо тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. 

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди.

- УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. "Машъал" ҳамда АГМК жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли трансляцияни бошлаймиз. 

- Учрашув соат 17:30да бошланади.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика