

"Машъал" ва "Қизилқум" ўртасидаги учрашуви Навоийда бўлади.
Хабарингиз бор, 10 март куни Суперлиганинг 3-тур доирасида севимли жамоамиз Ғузорда "Машъал" клуби меҳмони бўлиши керак эди. Аммо Ғузордаги стадионнинг сўнгги беллашувдан кейин футбол учрашувларини ўтказиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги сабабли "Машъал" ва "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги баҳс Навоийдаги "Ёшлар" спорт мажмуасида бўлиб ўтиши белгиланди", – дейилади хабарда.




