UZ

Сўнгги янгиликлар

12:35Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мундиалга тайёргарлик ва саралашдаги рақиблар ҳақида (2-қисм)  0 12:10ЖЧга бир неча кун қолди! Мусобақа ҳақида энг муҳими: иштирокчилар, тақвим ва пуллар  3 11:35​ "Олтин тўп"га даъвогарлар қачон эълон қилиниши маълум  6 10:57“Ал Насср“ Пиолининг ўрнига бошқа бир италиялик мураббий билан шартнома имзоламоқчи  0 10:30“Манчестер Юнайтед“ “Ювентус“ футболчисини сотиб олмоқчи  0 10:03“Галатасарой“ Санедан сўнг яна бир ТОП футболчи билан шартнома имзоламоқчи  1 09:38“Зенит“ Бразилия терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолашга яқин  0 09:10Ҳакамларимиз янги бренд либосларида майдонга тушади  4 08:43“Наполи“га “Ливерпуль“ ҳужумчиси керак  1 08:18Суперлига. ФИФА кунларидан сўнг навбатдаги турга старт берилади  1 07:47Хоразмдаги стадиондаги асосий муаммолардан бири бартараф этилди  3 07:20Расман: Томас Франк — “Тоттенхэм“ бош мураббийи  0 01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  10 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  20 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0

Виктор Жалилов: "Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради" Янгиликлар

Виктор Жалилов: "Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради"

Ўзбекистон кубоги 3-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Виктор Жалилов ўз фикрларини билдирди.

- Кўриб турганингиздек, ҳамма ўйинларимиз осон кечмаяпти. Бугун гуруҳ етакчилари учрашишди. Ҳозир осон рақибнинг ўзи йўқ. "Олимпик" жамоаси анча уюшқоқ, ўйини шаклланган, бу футболчилар Суперлигада ҳам ўзларини кўрсатишга қодирлар. Уларнинг маҳорат, тезкорлик, тўп билан тўғри ҳаракатланишини алоҳида эътироф этишим мумкин. Бизда эса турли сабабларга кўра, барқарорликка эга бўлолмаяпмиз. Баъзилар жароҳат олишган, айримларнинг ўйини қовушмаяпти, - дейди Виктор Жалилов.

- Жамоамизда муҳит яхши. Айрим футболчилар қароримизни тўғри тушунишади, айримлар эса йўқ. Кимдир уни фақат мақташларига ўрганиб қолган, бу ҳам психология масаласи. Аввалги жамоаларимда терма жамоа даражасидаги жуда кўплаб футболчилар тўп тепишган, улар танқидни тўғри қабул қилишарди. Голбан ёки Аҳмедовга ниманидир баланд овозда тушунтирсам, тўғри тушунишади. Бу болалар футболи эмас, бу профессионал футбол, бу ерда очколар учун кураш боради. Шу боис, футболчиларимизга керакли талабларни қўямиз. Нимадир ўхшамаса, ўйиндан кейин таҳлил қилиб, футболчиларга хатоларини кўрсатамиз. Ҳакамга эмас, рақиб жамоа мураббийига эътироз билдирдим. Захира ўриндиғида ўтириб, ҳадеб ҳакамга босим қилавериш яхши эмас, ахир.

- Чемпион бўлган "Навбаҳор" билан бугунги таркибнинг ўртасидаги фарқ ҳақида айтсам, у пайтлари терма жамоага номзодлар жуда кўп эди. Улар номзод эмас, миллий жамоанинг асосий футболчиларига айланиб улгуришганди. Ҳозир эса Аҳмедов, Голбан ва Паншанбе бор, холос. Бундан кўринадики, футболчилар термага торта олишмаяпти. Футболчиларимизни кучсиз демайман, шунчаки, 1996 йилги "Навбаҳор" даражасига етиш учун янада кўпроқ ишлашга тўғри келади.

- Футболчиларимиз бир-бирларини тушунишлари, мен уларни тушунишим учун вақт керак. Бугунги таркибдан ўрин олганлар "Навбаҳор"га тасодифан келиб қолишмаган. Суперлигага мос эканлар, жамоада тўп тепишмоқда.

- Миш-мишларга изоҳ бермайман. Бабаян билан тез-тез гаплашиб, маслаҳатлашиб турамиз. У ҳам мендан тавсия олиб туради. Муносабатларимиз яхши. Бошқа ҳар қандай гап-сўзлар ҳақида ҳеч нарса билмайман.

- "Олимпик" ўйинидан кўриниб турибдики, Кападзенинг футболга ўз қараши бор. Мураббийлар штабидаги ўзгаришлар ҳақида гап борганда, бу масала ҳар икки жамоа раҳбариятининг фикрларига қараб ҳал қилинади, дея фикрларини якунлади Виктор Жалилов "Навбаҳор" матбуот хизматига.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика