UZ

Сўнгги янгиликлар

23:50Элдор Мойлиев: "Иккинчи дақиқадаёқ қизил карточка билан жазоландик ва режамиз ўзгариб кетди"  0 23:31Германаия кубоги финали. "Арминия" ва "Штутгарт" ўзаро баҳс олиб бормоқда (онлайн ҳисоб)  0 23:17Эрон кубоги. "Истиқлол" "Санат Нафт"ни мағлуб этиб, финалга чиқди, Машарипов захирада қолдирилди  3 23:11ПСЖ — "Реймс". Франция кубоги финали учун таркиблар маълум  2 23:09Виталий Левченко: "Жокич ва Йовович касал. Кўплаб позицион ҳужумлар уюштирдик"  1 23:05"Милан" — "Монца". Таркиблар маълум  0 23:02Суперлига. "Сўғдиёна" ва "Бухоро" муроса кўчасини танлади  24 22:45Та "Бавария" билан шартнома имзолайди. "Байер" ҳимоячини компенсация эвазига КЖЧга қўйиб юбориш таклифини кутмоқда  0 22:30ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  0 22:25CAFA U-17 Championship 2025. Ўзбекистон бир киши кам бўлиб Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда мағлуб этди  4 22:00"Краснодар" ўз тарихида илк бор Россия чемпиони бўлди  3 21:21Аморим Гарначога янги жамоа қидиришни айтди. Футболчи Европа лигаси финалидан кейин МЮ устозидан норози бўлганди  9 21:10Ла Лига. "Реал" сўнгги ўйинда Мбаппенинг дубли эвазига "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, "қироллик клуби" мавсумни иккинчи ўрин билан якунлади  29 20:59Суперлига. "Нефтчи" ўз майдонида бир киши кам "Шўртан"ни йирик ҳисобда енгди  29 20:38РПЛ. Файзуллаев захирадан тушиб ассист қайд этган ўйинда ЦСКА ғалабага эришди, Ашурматов "Рубин" ғалаба қозонган ўйинда захирадан ўйинга қўшилди, "Акрон" эса...  16

А Серия. Марказий ўйинда Пирло Гаттузони мағлуб этди, Дибаладан гол! Янгиликлар

А Серия. Марказий ўйинда Пирло Гаттузони мағлуб этди, Дибаладан гол!

Италия чемпионати 3-тур доирасида қолдирилган "Ювентус" – "Наполи" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Ювентус" – "Наполи" 2:1

Гол: Роналду (13, 1:0), Дибала (73, 2:0), Инсинье (90-пен, 2:1).

"Ювентус" – Буффон, Алекс Сандро, Данило, де Лигт, Кьеллини, Куадрадо, Бентанкур, Рабьо, Кьеза, Роналду, Мората.

"Наполи" – Мерет, Ди Лоренцо, Хюсай, Кулибали, Ррахмани, Фабиан Руис, Зелиньски, Инсинье, Демме, Лосано, Мертенс.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Ювентус" марказий ўйинда жуда қийин ғалабага эришди.

90+3. ЗАРБАААА!! Осимхеннинг зарбасини Де Лигт қайтармаганида ҳисоб тенглашиши мумкин эди!

90. ГОООООООООЛЛЛ!!! Инсинье пенальтидан унумли фойдаланди!

89. ПЕНАЛЬТИИИ!! "Ювентус" дарвозаси томон пенальти белгиланди!

85. "Наполи"да жарима зарбаси юзага келганди. Руиснинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

81. Дибалани очиқчасига йиқитгани учун Ррахмани огоҳлантирилди.

78. Хавфли вазият юзага келиши мумкин эди. Аммо Осимхен зарба бера олмади.

73. ГОООООООООООООЛЛЛ!!! Дибаладан супергооооооолллл!!!

71. ЗАРБААААА!! Руиснинг кучли зарбасини Буффон қайтарди!

69. "Юве"да бир йўла икки ўзгариш. Дибалани майдонда кўрмоқдамиз!

64. Ўйин жуда тез бўлмоқда.

59. ЗАРБАААААА!!! Инсиньенинг кучли зарбасини Буффон оёқлари билан қайтарди!

56. УХХХХ!!! Осимхеннинг зарбаси Сандрога тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

54. Куадрадо ажойиб имкониятдан фойдалана олмади.

50. Кьезанинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

49. Тайм зерикарли бошлангани учун фикри ҳаёлим АГМКнинг учрашувида бўлди. Ажойиб ғалаба билан табриклаб, бор эътиборимизни Туриндаги ўйинга қаратамиз.

offtop! АГМК 120-дақиқада гол уриб кетди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. УХХХ!! Зелиньски "Юве" жарима майдончаси ичида йиқитилганди. Лекин бу сафар ҳам бош ҳакам пенальти белгиламади. Ҳатто ВАРда ҳам кўрилмади.

43. "Наполи" босимни оширмоқда.

40. ЗАРБААААААА!! Инсиньенинг кучли зарбаси дарвозанинг шундоқ юқорисидан ўтиб кетди.

38. ЗАРБААААА!!! Куадрадо рақиб жарима майдончаси ичида хоҳлаган ишини қилди. Аммо зарбаси шунчалар осон бўлдики, дарвозабон қийналгани ҳам йўқ.

36. Йўқ. ВАР ишга тушмади. Аммо биз яққол пенальти борлигини кўргандик.

34. УХХХХ!! Лосано Кьезани йиқитгандек. ВАР ишга тушиб, пенальти белгиланиши ҳам мумкин. Кўрамиз.

31. Учрашув яхши темп билан бошланганди. Аммо ҳозирда томонлар эхтиёткорликни афзал кўришмоқда.

28. Данилонинг "Наполи" жарима майдончаси ичига узатган тўпини ҳимоячилар олдинга тепиб юборишди.

25. УХХХХ!! "Юве"да ажойиб вазият юзага келиши мумкин бўлганди. Мората Роналду томон тўпни узата олганида гол бўлиши аниқ эди. Аммо Кулибали тўпни ўтказмади.

20. Ўйин аста-секин марказга кўчмоқда. Темп пасайган.

16. ЗАРБААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Руис жудаям ноаниқ зарба йўллади.

13. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Роналду ҳисобни очди!!! Кьеза икки рақибини алдаб ўтиб, шундай пас бердики, Роналду бу вазиятда гол ура олмаслиги қийин эди!! Ажойиб гол!

11. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ!!! "Юве" ҳимоясидаги хатодан кейин Инсинье тўпни дарвоза ёнидаги Лосанога оширганди. Алекс Сандро тўпни тўхтатиб қолди.

9. ЗАРБААААААА!! Кьезанинг зарбасини Ррахмани қийинчилик билан бурчакка чиқариб юборди

7. Жамоалар тезкор ўйин кўрсатишмоқда. Аммо ҳужумлар ўхшамаяпти.

4. ЗЕЛИНЬСКИИИИИ???!!! У ҳам қулай имкониятдан гол ура олмади. Ажойиб вазиятлар кўкка совурилмоқда.

2. РОНАЛДУ????!!! Моратанинг ажойиб тўп узатмасидан кейин Роналду 3 метрдан рақиб постини аниқ нишонга ола билмади. Унинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Эътиборингизни "Альянц" стадионига қаратамиз. Ушбу стадионда "Ювентус" А Сериянинг 3-тури доирасида қолдирилган "Наполи"га қарши ўйинни ўтказади. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика