UZ

Сўнгги янгиликлар

11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  3 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0 09:17Рустам Ашурматов Каннаворонинг терма жамоага мураббий бўлиши ҳақидаги саволга жавоб берди  23 08:51"Ал Ҳилол" Кейнга жуда катта маош таклиф қилмоқчи  5 08:40Туркия Суперлигаси. Гюндоган "Галатасарой" сафидаги илк голини урди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  0 08:20Суперлига. Бугун тур якунланади  2 07:53МЛС. Месси учта ассист берган баҳсда "Интер Майами" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  9 03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  1 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  1 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  4 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  11 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0

“Ювентус” “Рома”ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг учинчи ўрнига кўтарилиб олди Янгиликлар

“Ювентус” “Рома”ни мағлуб этиб, турнир жадвалининг учинчи ўрнига кўтарилиб олди

Италия чемпионати 21-туридан ўрин олган “Ювентус” – “Рома” учрашуви якунланди.

"Ювентус" – "Рома" 2:0

22.00, "Альянц Стэдиум"

Гол:
13 - Роналду 1:0; 69- Рожер (автогол) 2:0;

"Ювентус" – Шченсни, Кьеллини, Алекс Сандро, Бонуччи, Данило, Рабьо, Артур, Маккенни, Кьеза, Роналду, Мората.

"Рома" – Лопес, Карсдорп, Кумбула, Манчини, Спинаццола, Вильяр, Кристанте, Мхитарян, Верету, Рожер, Майораль.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

84. Ўзгариш: Леонардо Бонуччи кичик жароҳат олди ва унинг ўрнига де Лигт майдонга тушмоқда. Сандро ҳам майдонни тарк этди, унинг ўрнига Демирал учрашувни  тугатиб қўяди

83. Учрашувнинг охирги ўн дақиқаси бошланди. Римликлар эндигина ҳужумга жиддий тарзда ўтишни бошлашмоқда

82. Ўзгариш: Федерико Кьезанинг ўрнига Федерико Бернардески майдонга тушди

77.Ўзгариш: Бруно Перес Рик Карсдорпни алиштирмоқда

76. ЗАРБААА. Веретунинг зарбаси ноаниқ

69. ГООООООООЛ. Рожер Ибаньес тўпни ўз дарвозасига жойлаб қўйди

68. ЗАРБАААА. Перез кучли ва аниқ зарба йўллади, бироқ Шченсни ўз ўрнида

65. Ўзгариш: Уэстон Маккенни ва  Альваро Мората майдонни тарк этди. Хуан Куадрадо ва Деян Кулусевски майдонга тушди

64. Ўзгариш: Меҳмонлар мураббийи бир йўлла уч нафар футболчини алиштиришга қарор қилди. Гонсало Вильяр, Брайан Кристанте ва Брайан Кристанте майдони тарк этди. Уларнинг ўрнига Эдин Жеко Карлес Перес ва Амаду Диавара ҳаракат қилади.

62. Огоҳлантириш: Роналду ҳакам томонидан огоҳлантирилди

57. ЗАРБАА. Роналду Моратага яхши узатмани амалга оширди, бироқ испанияликнинг зарбаси ноаниқ

54. Огоҳлантириш: Мараш Кумбулла майдон марказида Моратага қўполлик ишлатди ва огоҳлантирилди

49. «Рома» футболчилари учрашувдаги тўққизинчи бурчак зарбасини амалга оширди, бироқ узатмаларнинг барчаси бефойда

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Роналдунинг 13 дақиқада урган голи учрашувда ягона бўлиб турибди

Ҳакам биринчи бўлимга бир дақиқ қўшиб берди

41. ЗАРБАААА. Роналдунинг навбатдаги зарбаси ҳам аниқ чиқди, бироқ дарвозабон ўз ўрнида

37. Огоҳлантириш. Мхитарян тезкор қарши ҳумумга ўтиб кетаётганида Артур унга нисбатан қўполлик ишлатди ва сариқ карточа ишлаб олди. Огоҳлантиришлар бўйича ҳисоб 1:1

36. Меҳмонлардан яна бир бор бурчак зарбаси, яна вазият, бироқ яна ноаниқ

35. Огоҳлантириш: Манчини тезкор қарши ҳужумни қўполлик билан тўхтади ва огоҳлантирилди

26.ЯХШИ ИМКОНИЯТ. «Рома» навбатдаги бурчак зарбасини амалга оширди. Бурчакдан узатилган тўпга биринчи бўлиб Манчини зарба йўллади, бироқ икки метрдан етти метрли дарвозани нишонга ололмади

22. УХХХХХХ. Мората Роналдуга узатмани амалга оширди. Португалияликнинг зарбаси тўцинга тегиб қайтди

21. ЗАРБААААА. Кристанте ўн олти метрлардан тўпни тўхтатмасдан кучли зарба йўллашга эришди, бироқ зарбага бироз аниқлик етишмади

Учрашувнинг илк хавфли вазияти гол билан  якунланмоқда. Кеча 36 ёшни қаршилаган футбол юлдузи жарима майдончасига кирмасдан секин лекин узоқ бурчакка ажойиб тарзда зарба йўллаб ҳисобни очмоқда

13. ГООООООООЛ. Роналду ҳисобни очмоқда

10. Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқаси якунланмоқда. Ҳозирча ҳар икки жамоа ҳам жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишмоқда.

2. «Ювентус» футболчилари учрашувдаги илк бурчак зарбасини амалга оширишди, бироқ римликлар ҳимоячи ҳужумни бартараф этди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика