UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Ўзбекистон - Қирғизистон. Таркиблар маълум  24 19:23Ўртоқлик ўйини. Тожикистон ўз майдонида Беларусдан жавобсиз 5та тўп қабул қилиб олди  1 19:01ЖЧ саралаши. Жанубий Корея ўз майдонида Ўмонни мағлуб этолмади  5 18:22Япония терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига биринчи бўлиб йўлланма олди  18 18:07"Барселона" бу мавсумда "Камп Ноу"га қайтмайди. Клуб "Монжуик" стадиони учун абонементларни узайтиради  2 17:32ЖЧ саралаши. Япония ўз уйида Баҳрайнни мағлуб этиб, муддатидан аввал мундиалга йўлланмани қўлга киритди  11 17:10Лаутаро Мартинес жароҳат олди  1 16:46ЖЧ саралаши. Австралия ўз уйида Индонезияни йирик ҳисобда таслим этди  3 16:18"Манчестер Юнайтед" Нмеча учун тахминан 48 млн евро беришга тайёр. Дортмундликлар хавбекни сотмоқчи эмас  0 15:51Халқаро турнир. Ўзбекистон U-23нинг Хитойга қарши ўйин учун асосий таркиби маълум  12 15:36Де Йонг: "Кўплар учун Испания фаворит, аммо мен бундай ҳисобламайман"  3 15:0223 март куни футзал бўйича Ўзбекистон кубоги давом этади  0 14:59Ильдар Маматказин: "Қирғизистон чемпионати айни вақтда яхши даражага чиқмоқда"  0 14:58Нойер Германия терма жамоасига қайтиши мумкин  0 14:28Шлоттербекка "Реал", "Барса", "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Ньюкасл" қизиқмоқда. "Боруссия" ҳимоячи билан шартномани узайтирмоқчи  2

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Англия чемпионати 17-туридан ўрин олган марказий ўйин матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Челси" – "Манчестер Сити" 1:3

Голлар: Гюндоган (18, 0:1), Фоден (21, 0:2), Де Брюйне (34, 0:3), Хадсон-Одои (90+2, 1:3).

Челси – Менди, Зума, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Чилуэлл, Маунт, Ковачич (Хавертц, 77), Зиеш (Хадсон-Одои, 64), Канте (Гилмор, 64), Пулишич, Вернер.

Манчестер Сити – Стеффен, Рубен Диаш, Стоунз, Жоау Канселу, Зинченко, де Брюйне (Агуэро, 86), Фоден (Марез, 86), Родри, Гюндоган (Фернандиньо, 75), Стерлинг, Бернарду Силва.

Огоҳлантириш: Пулишич (45), Канте (53), Ковачич (71).

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Сити" "Челси"дан 3 очкога ўтиб кетмоқда, "шаҳарликлар"да яна икки ўйин бор.

90+2. ГОООООЛЛЛЛ!! Хадсон-Одои ҳисобни бироз бўлса-да, кичиклаштирди. Зато, йирик ҳисоб эмас)

Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

89. Бугун Вернер ҳеч нимани эплай олмади. Ҳозир бурчак зарбаси вақтида тўпни эмас, байроқчани тепиб юборди.

83. Кевин де Брюйненинг жаримадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

79. "Челси" бурчак зарбасидан унум чиқара олмади.

77. Вернерга ҳаворанг либос бериб қўйсангиз бўлгани. У бугун "Сити" учун ўйнамоқда)

74. Гвардиола жамоалари доим учта гол урилганидан кейин "эконом" режимга ўтиб олади. Ёмон эмас.

70. "Челси" жуда ва жуда ёмон ўйнамоқда. Ҳимояда ҳам ҳужумда ҳам ўйинлар ўхшамаяпти.

65. "Челси" менимча бекорга янги титуль ҳомийсини олиб келмаган. Бу кўплаб ҳисобларда акс этмоқда.

62. ЗАРБАААААА!! Кевин де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди.

58. Ўйин назорати "Сити" томонида. Аммо, лекин, бироқ... "Сити" очиғини айтиш керак рақибини аямоқда.

54. ЗАРБАААААА!! Родрининг зарбасини Менди қайтарди! Сейв ажойиб чиқди!

50. "Сити"нинг ҳужуми ўхшамади. Тўп Менди томон кетиб қолди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Тайм "Сити"нинг ҳам ҳисобдаги, ҳам ўйиндаги катта ташаббуси билан якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

43. Ҳисоб йириклашишига бир баҳя қолди. Гюндоган дублини нишонлаши мумкин эди. Зарба ноаниқ.

36. "Челси"да яна бир вазият. Стерлингнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

34. ГОООООООООООООЛЛЛЛ!!! "Челси" ҳимоясида катта бўшлиқ, Стерлинг тўпни қабул қилиб олди ва Кантедан ўтиб кетди. Зарбани тўсин қайтарди. Де Брюйне бўш қолган дарвозани ишғол қилди!

28. ЗАРБААААААА!! Қанотдан оширилган тўпга Канселу зарба берди. Ноаниқ.

26. Зума ҳужумга ўтиб кетаётган Фоденни йиқитди. "Сити"да жарима зарбаси.

23. Бернарду Сильванинг зарбасини Менди ушлаб олди.

21. ГООООООООЛЛЛЛЛ!! Фоден ҳисобни ўзгартирмоқда. "Челси" ҳимоячилари дарвозаси ёнига "Хуш келибсиз" ёзувини илиб қўймоқда!

18. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Гюндоган бир ҳаракати орқали ортидаги рақибидан ўтиб кетди ва кучли зарба бериб, ҳисобни очди!

16. ЗАРБАААААААААА!!! Ўйинда голга тортадиган энг хавфли вазият юзага келди. Канселунинг пасидан кейин Кевин де Брюйне бирга бир вазиятдан фойдалана олмади.

12. УХХХХХХХ!! Родри тўпни олдириб қўйди ва тезда жуда вахшийона тарзда олиб қўйди. Вазият чигаллашиб кетиши мумкин бўлганди.

9. Қанотдан оширилган тўпга Пулишич боши билан зарба берди. Аммо тўпга ета олмади.

6. Зийешнинг зарбаси жонли деворга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

4. УХХХХХ!! Родри оширган тўпни Стеффен ушлаб олди. "Челси"да ҳисобни очиб олиш учун қулай имконият!

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

- Факт шундаки, "Челси" бугунги рақибига қараганда 10та кўп гол урган. Бироқ "шаҳарликлар" "Челси"дан кўра 6та кам гол ўтказиб юборган.

- Эслатиб ўтамиз, турнир жадвалида икки жамоанинг очколар тенг - 26. Бироқ манчестерликлар лондонликларга қараганда 2 ўйин кам ўтказган.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун "Челси" ҳамда "Манчестер Сити" жамоалари баҳс олиб боришади. Ўйинни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика