UZ

Сўнгги янгиликлар

12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  0 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  1 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  1 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   2 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  1 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  53 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  25 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  4 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  14 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4

Ўзбекистон кубоги. Туман остида кечган дербида АГМК ғалаба қозонди Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Туман остида кечган дербида АГМК ғалаба қозонди

Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида АГМК ҳамда "Металлург" жамоалари ўртасидаги учрашуви якунланди.

АГМК – "МЕТАЛЛУРГ" 4:3

12 декабрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 16:00
Ҳакамлар:
Раҳимбек Каримов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Тўрабек Суюнов
Назоратчи: Ноил Лутфуллин
Комиссар: Рамиль Ильясов.

Гол: Аброр Тошқўзиев 7 0:1, Мате Ватсадзе 11 1:1, Аброр Тошқўзиев 18, 1:2, Сардор Раҳмонов 23, 2:2 Дилшод Жўраев 42, 3:2, 65 Дониёр Нарзуллаев 3:3, Зафар Повонов 114, 4:3

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов (20. Мирғиёс Сулаймонов), 5.Дилшод Жўраев, 3.Сардор Раҳмонов, 11.Мурод Тошматов (31. Сайдулло Раҳматов), 23.Йован Жокич, 30.Жасур Умаров, 18.Баҳром Абдураҳимов (10. Шаҳзод Нурматов), 94.Ҳусниддин Ғофуров, 21.Мате Ватсадзе, 7.Элгужа Григалашвили.

Захира: 32.Суҳроб Султонов, 4.Миржамол Қосимов, 9.Зафар Полвонов, 10.Шаҳзод Нурматов, 17.Санжар Турсунов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 77.Арслонмират Аманов, 88.Игорь Зонич.


"Металлург": 12. Александр Лобанов, 4.Одил Абдумажидов, 5.Аббос Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев, 8.Саламат Қутибаев, 9.Маҳмуд Қудратиллаев (15. Зохид Абдуллаев), 10.Шаҳзод Убайдуллаев, 14.Аброр Тошқўзиев, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28. Станислав Андреев, 88.Евгений Чумак.

Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 11.Муродбек Бобожонов, 15.Зоҳид Абдуллаев, 20.Худойшукур Сатторов, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов, 30.Андрей Шипилов, 36.Тулқин Эргашев.

Ушбу саҳифа орқали учрашувдан матнли трансляция олиб борилади.


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди. АГМК ўз майдонида қийин ғалабага эришди, 4:3

Ҳа мана буни драматик ўйин дейди. Ажойиб ўйин учун икки жамоага ҳам раҳмат айтиб қоламиз.

114. Гооооол. АГМК жамоаси қўшимча бўлимларда гол уриб ҳисобда олдинга чиқиб олмоқда. Зафар Полвонов амалда ўйин тақдирини ҳал қиладиган голни урди.

110. Зарбаааа. Лобановдан яна бир сейв. Дилшод Жўраевнинг зарбасини маҳоратли посбон қайтаришга эришди.

107. Станислав Андреев огохлантирилди. 

Ўзгариш. Аброр Тошқўзиев ва Дониёр Нарзуллаев ўрнига Абдураҳмон Абдулҳақов ҳамда Тўлқин Эргашев тушди. 

Овертаймларнинг иккинчи қисми бошланди. 

Биринчи экстра-тайм якунланди. 

100. Лабанооов. Дарвозабон Александр Лобанов жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

95. Зарбаааа. Саламат Қуттибоевнинг яқин масофадан берган зарбасини АГМК ҳимоячилари бартараф этди.

92. АГМКдан Йован Жокич огохлантирилди. 

Биринчи 15 дақиқалик бошланди. 

Ўйиннинг асосий бўлимларида дуранг натижа қайд этилди. Қоидага кўра эндиликда жамоалар 15 дақиқадан иборат иккита экстра-таймларни ўтказишади. Агар унда ҳам ғолиб номи аниқланмаса пенальтилар сериясига навбат берилади. 

90+2. Эххх. "Металлург" гол уриб ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин эди. Зохид Абдуллаевнинг  якуний зарба кучсиз чиқди.

90. Учрашувнинг иккинчи бўлимига уч дақиқа қўшиб берилди. 

89. Мирғиёс Сулаймонов огохлантирилди.

Сўнгги дақиқаларда жамоалар ҳужумкорликка урғу қаратишмоқда. Шиддат ўта баланд.

85.  Ўзгариш. Мезбонлар таркибида Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Арсланмират Аманов, Мате Ватсадзе ўрнига Зафар Полвонов майдонга тушди.

80. "Металлург" жарима зарбасини амалга оширди. Зарба ноаниқ.

79. Ўзгариш. "Метталург". Маҳмуд Қудратуллаев ўрнида Зохид Абдуллаев ўйинни давом эттиради.

69. Ўзгариш. АГМК жамоасида Акмал Шораҳмедов ўрнига Мирғиёс Сулаймонов, Баҳром Абдураҳимов ўрнига эса Шаҳзод Нурматов майдонга тушди.

65. Гооооооооол. "Металлург"нинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари якунда самара берди. Дониёр Нарзуллаев АГМК ҳимоясидаги хатодан унумли фойдаланиб тўп киритди. 

62. Ўзгариш. Майдон эгалари таркибида Муроджон Тошматов ўрнига Сайдулло Раҳматов тушди.

57. АГМКдан Элгужа Григалашвили огохлантирилди. 

54. Ухххххх. "Металлург" рақиб жарима майдончаси ичида ҳавфли вазият яратди. Дарвоза томон берилган зарба эса ноаниқ. 

Тўп назорати бекободликлар томонида. 

46. Меҳмон жамоа футболчиси Одилбек Абдумажидов АГМК жамоаси футболчисига қарши қўполлик ишлатди ва ҳакам томонидан огохлантирилди.

Иккинчи бўлим бошланди! Олдинда бизни янада қизиқарли ва шиддатли 45 дақиқалик кутмоқда. 

45. Биринчи бўлим якунланди.

42. Гоооооол. Дилшод Жўраев АГМКнинг ушбу учрашувдаги учинчи голини урмоқда. Ўнг қанотдан ошириб берилган тўпга ажойиб тарзда нуқта қўйди.

33. Ухххх. АГМК дарвозаси ҳавфли вазият. Станислав Андреевнинг узатмасидан сўнг Жокич тўпни қайтарди, қайтган тўпдан кейин Шаҳзод Убайдуллаев дарвозага зарба йўллади. Олмалиқликлар посбони голдан қутқарди.

Учрашув қуюқ туман остида давом этмоқда. Майдонда эса кескин кураш кечаётганини таъкидлаш жоиз.

23. Гоооол. Мезбонлар ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Сардор Раҳмонов таблодаги ҳисобни 2:2 кўринишига келтирди.

18. Гооооооол. Яна ўша Тошқўзиев "Металлург"ни ҳисобда олдинга олиб чиқмоқда. 1:2

Дастлабки дақиқалардан жамоалар ҳужумкор ўйин кўрсатишмоқда. Темп юқори. 

11. Гоооооол. АГМК тезкорлик билан голга гол билан жавоб қайтарди. Ҳусниддин Ғофуровнинг узатмасини Мате боши билан голга айлантирди!

7. Гоооооол. "Металлург" учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи Аброр Тошқўзиев. Тошқўзиев бурчак зарбасидан кейин қайтган тўпни дарвозага йўллади!

Учрашувга старт берилди.
Ўйин соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика