UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  1 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  0 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  5 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  13 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0

Coca Cola Суперлига. АГМК ўз тарихида илк бор Муборакда ғалабага эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлига. АГМК ўз тарихида илк бор Муборакда ғалабага эришди

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Машъал" - АГМК учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига. 19-тур
МАШЪАЛ – АГМК - 0:2
17 октябрь 2020 йил. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 16:00
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Алишер Усмонов, Санжар Шоюсупов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Андрей Клепиков
Комиссар: Зоҳид Акрамов

Голлар: Ҳусниддин Ғофуров 28, - 0:1. Зафар Полвонов 86, - 0:2.

"Машъал": 1.Ботир Носиров, 5.Нажмиддин Нормуродов, 6.Сирожиддин Раҳматуллаев, 7.Ифеани Ифеани, 9.Никита Павленко (11.Мўминжон Мелиев, 57), 10.Шерзод Темиров, 14.Элла Кен Арман (27.Сардорбек Эминов, 57), 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 18.Аббос Шодмонов, 19.Сардор Абдураимов, 33.Денис Васильев.
Захира: 30.Шоҳруҳ Эшбўтаев, 35.Раҳимжон Давронов, 8.Ибе Мишель Окоро, 15.Муҳаммадали Алиқулов, 22.Сирожиддин Қўзиев, 76.Абдумалик Норқобилов, 99.Жаҳонгир Абдусаломов.

АГМК: 35.Валижон Раҳимов, 2.Акмал Шораҳмедов, 3.Сардор Раҳмонов, 7.Элгужа Григалашвили (77.Арсланмират Аманов, 62), 11.Муроджон Тошматов, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 77), 18.Баҳром Абдураҳимов (30.Жасурбек Умаров, 62), 21.Мате Ватсадзе (9.Зафар Полвонов, 62), 23.Йован Жокич, 44.Бобурбек Йўлдошев, 94.Ҳусниддин Ғофуров.
Захира: 32.Суҳробжон Султонов, 10.Шаҳзодбек Нурматов, 20.Мирғиёс Сулаймонов, 31.Сайдулло Раҳматов, 55.Сардор Абдунабиев, .

Огоҳлантиришлар: Ифеани Ифеани 43, Мате Ватсадзе 60, Ҳусниддин Ғофуров 72, Шерзод Темиров 76, Ботир Носиров 86.


Машъал

Суперлига. 19-тур

17/10/2020, 16:00

2
:
0
Тугади

ОКМК

Ҳусниддин Ғофуров - 28', Зафар Полвонов - 86'

45'
90'
43'  Ифеанйи Ифеанйи
57'  Никита Павленко (Мўмин Мелиев)
57'  Элла Кен Арман (Сардор Эминов)
76'  Шерзод Темиров
86'  Ботир Носиров
28'  Ҳусниддин Ғофуров
60'  Мате Ватсадзе
62'  Баҳром Абдураҳимов (Жасур Умаров)
62'  Элгужа Григалашвили (Арсланмират Аманов)
62'  Мате Ватсадзе (Зафар Полвонов)
72'  Ҳусниддин Ғофуров
77'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
86'  Зафар Полвонов
87'  Ҳусниддин Ғофуров (Шаҳзодбек Нурматов)


ЯНГИЛАШ



90+3. Ўйин тугади. АГМК ўз тарихида илк бор Муборакда ғалабага эришди! 

90. Учрашувга 3 дақиқа қўшилди

87. Ўзгариш. АГМК. Ҳусниддин Ғофуров ўрнига Шаҳзод Нурматов тушди

86. Огоҳлантириш. "Машъал". Ботир Носиров

86. ГООООООООООООООООЛ! ЗАФАР ПОЛВОНОВ 0:2. Жарима тўпидан кейин Зафар Полвонов дарвозани ишғол қилди. 




77. Ўзгариш. АГМК. Санжар Турсунов ўрнига Дилшод Жўраев тушди

76. Огоҳлантириш. "Машъал". Шерзод Темиров

72. Огоҳлантириш. АГМК. Ҳусниддин Ғофуров

71. Меҳмонлар жарима тўпига эга бўлишди, Тошматовнинг жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким ета олмади ва Носиров тўпни ушлаб олди

65. ЗАРБААААААААА! Ўнг қанотдан Турсунов узатган тўпни Зафар Полвонов боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ! 




62. Ўзгаришлар. АГМК. Григалашвили, Ватсадзе, Абдураҳимов ўрнига Аманов, Полвонов ва Умаров тушди

60. Огоҳлантириш. АГМК. Мате Ватсадзе

57. Ўзгаришлар. "Машъал". Никита Павленко ўрнига Мўминжон Мелиев, Элла Кен Арман ўрнига Сардорбек Эминов тушди

54. Хавфли вазият! Ватсадзе-Турсунов комбинациясидан кейин Мате жарима майдони ичидан ўта ноаниқ зарба берди!

48. "Машъал" ўйиндаги олтинчи бурчак тўпини амалга оширди, АГМК ҳозирча умуман бурчак тўпи тепмади

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди. Ҳозирча ҳисоб 0:1.  

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. Огоҳлантириш. "Машъал". Ифеани Ифеани

38. ЗАРБАА! Бурчак тўпидан кейин Элла Кен тўпни боши билан шеригига ташлаб берди, Раҳматуллаевнинг 17 метрлардан йўллаган кучли зарбаси анча ноаниқ кетди!

32. ЗАРБА! Тошматовнинг узатмасидан кейин Ватсадзе зарба берди, лекин ноаниқ.

28. ГОООООООООООООООЛ! ҲУСНИДДИН ҒОФУРОВ 0:1. "Машъал" ҳимоячиси Жамолиддин Убайдуллаев тўпни шерикларига узатишда хатога йўл қўйди, Ғофуров тўпни эгаллаб жарима майдонига кириб дарвозани ишғол қилди. 




22. ЗАРБА! Никита Павленконинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордаги футболчиларга тегиб қайтди

21. ЗАРБААААААА! Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишди, Раҳимов қайтарган тўпни Нормуродов дарвозага йўллади, дарвоза чизиғи устидан Санжар Турсунов тўпни қайтарди!

18. ЗАРБА! Баҳром Абдураҳимов рақиб жарима майдонига кириб ўткир бурчакдан зарба берди, Носиров ўз ўрнида

16. Хавфли вазият! Шерзод Темиров жарима майдони ичида зарба бериш ўрнига Павленкога узатди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди!

10. Хавфли вазият! Шораҳмедовнинг оширган тўпига дастлаб Ғофуров, кейин Ватсадзе зарба беришга улгурмади.




5. Меҳмонларда жарима тўпи, Тошматовнинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!




- Учрашув соат 16:00да бошланади.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика