Шомуродов "Ростов" билан хайрлашди. Клуб унга атаб видеоролик тайёрлади, Карпин Элдорга йиғлама деди
01 окт 2020 15:57
Янгиликлар
Шомуродов "Ростов" билан хайрлашди. Клуб унга атаб видеоролик тайёрлади, Карпин Элдорга йиғлама деди
"Ростов" клуби Элдор Шомуродов билан хайрлашув видеосини тайёрлади.
Унда ҳамюртимиз клуб аъзолари билан хайрлашаётгани акс этган. Видео сўнггида Элдор "Ростов" мухлислари билан хайрлашган.
"Қадрли "Ростов" мухлислари!
Сизларга қўллаб-қувватловингиз учун миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мен "Ростов"да бахтли эдим. Клуб ҳаётимнинг ажралмас қисмига айланди.
Гол урганимдан кейинги ҳиссиётларингизни ёдимда сақлайман. Сизларга энг яхши тилакларимни тилайман. Клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва клуб ходимларига раҳмат айтаман. Улар менга ишонишди. Уларнинг қўллаб-қувватлаши ҳаётимдаги энг муҳим ҳолатлардан бири бўлди. Ҳозир олдинга интилишда давом этиш вақти келди. Аммо бу клубни унутаман дегани эмас, ҳар доим "Ростов" мухлиси бўлиб қоламан.
Ва шуни унутманг - биз "Ростов"!", - дейди Элдор Шомуродов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар