UZ

Сўнгги янгиликлар

20:35Суперлига. "Бунёдкор" – "Нефтчи" 0:2 (матнли трансляция)  17 20:00ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?  3 19:44Тошкентда қарийб 430 минг долларга Одил Аҳмедов футбол академияси стадиони барпо этилди  5 19:42"Брентфорд" Муҳаммадали Ўринбоев билан хайрлашди  5 19:202018 йилда пайдо бўлган клуб Премьер-лигага чиқди  0 18:37Роналдунинг собиқ жамоадоши Роналдудан кўра Мессига қарши ўйнаш қийинроқ эканлигини айтди  10 17:26"Астон Вилла" яна эмблемасини ўзгартирди  5 16:57"Реал"дагилар Мбаппе жамоага салбий таъсир қилади деб ҳавотир олишмоқда  12 16:12Одил Аҳмедов футбол академияси қошида Тошкентда янги стадион очилди  8 15:49Роналду "Ал Насср"да қоладими? Клуб раҳбари бу саволга жавоб берди  14 15:29"Барселона" Онанани харид қилмоқчи  11 14:47Қосимов шогирдлари ғалаба қозонган Тошкент вилояти дербисидан фотогалерея  0 14:10"Боруссия" устози: "Атлетико"га қарши баҳсда ҳам фаворит эмасдик"  11 13:47"Ал Ҳилол" - "Ал Насср" баҳсида мухлислар "Месси! Месси!" деб бақиришди. Неймар ҳам бу ҳайқириқларга қўшилди  69 13:38ФИНАЛгача...  13

Андрей Шипилов: "Шогирдларимга "Пахтакор" футболчиларида ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим" Янгиликлар

Андрей Шипилов: "Шогирдларимга "Пахтакор" футболчиларида ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган олган "Металлург" - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар устози Андрей Шипилов ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор" ўзи яратган вазиятлардан унумли фойдалана олди. Биз эса вазиятларни голга айлантира олмадик. Биринчи голда ҳеч нарса бўлгани йўқ, ҳаммаси оддий. Голдан кейин ҳам стандарт вазиятлардан тўп киритишимиз мумкин эди.

Навбатдаги учрашувга тайёрланишимиз учун бизда вақт кам. Тақвим тиғиз. Ишлашда давом этамиз. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман ва халқаро майдонда омад тилаб қоламан. Бошқа гап йўқ.

Шаҳбоз Убайдуллаевни бугун майдонга туширишни истамагандим. Терма жамоа ихтиёридан кичик жароҳат билан етиб келганди. "Пахтакор" билан ўйиннинг даражаси бошқа эди, у баҳсга киришиб кета олмади. Балки, бу менинг хатоимдир. Уни туширишим керак эмасди. Эътибор берган бўлсангиз фақат иккинчи бўлимда эмас, биринчи бўлимда ҳам бизда стандарт вазиятлардан гол уриш учун имконият юзага келди. Юқорида ҳам айтдим, яна қайтарман рақиб вазиятлардан фойдаланди биз эса йўқ. Бу нима билан боғлиқлигини билмайман. Руҳият билан боғлиқдир.

Футболчиларга рақибда ҳам иккита қўл ва иккита оёқ борлигини айтдим. Рақиб ўз ўйинини намойиш этди. Агарда зарбаларни бири голга айлантирганимизда бошқача бўларди. Акбар Исматуллаев ҳақида учта тур олдин матбуот анжуманида гапиргандим. Бу ҳақида яна бир бор такрорлашни истамайман",- дейди Шипилов.


Рейтинг: -27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика