UZ

Сўнгги янгиликлар

12:29Илёс Зейтуллаев: "Тоза ўйин вақти бир таймдан бироз кўпроқ бўлди"  0 12:20"Бунёдкор" ва "Қизилқум" ўртасида Тошкентда қайд этилган нурсиз дурангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:03Музаффар Олимжонов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятда нега зарба бермаганини изоҳлади  1 11:44Санжар Қувватов: "Узоқдан гол ўтказиб юборган ўйинимида тўп енгил, майдон эса пляж футболиники каби эди. Яхши ўйин бўлиши учун яхши майдон керак"  2 11:11Абдумавлон Абдужалилов: "Икки жамоа икки хил мақсадда майдонга тушди"  0 10:40Саудия жамоаси МЮГа керак бўлмаган футболчига 90 миллион бермоқчи  3 10:08Акмал Холиқов: "Никола Лазаревич янги ҳафтада жамоамизга қайтиши кутилаяпти"  1 09:30Саудия Про лигаси. «Ал Фейҳа» юлдузли «Ал Қодисия»ни мағлуб этди. Шукуров ушбу баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  3 09:02Иван Бошкович: «Ҳозир «Динамо»дек рақиб билан ўйиндан бир очкодан қониқмаслик мумкин эмас, дуранг – ижобий натижа»  3 08:33Про лига. «Арал» «Олимпик Mobiuz»ни қабул қилади  0 08:04Суперлига. Бугун 5-тур якунланади  10 07:35U-17 Осиё кубоги. ЖЧ йўлланмасини ҳал қилган ўсмирларимиз бугун ярим финал учун баҳс олиб боради  7 01:54Ла Лига. "Барселона" автогол эвазига меҳмонда "Леганес"ни мағлуб этди  52 01:47А Серия. "Интер" "Кальяри"га 3 та гол урди, "Ювентус" Туринда "Лечче"дан устун келди  1 01:05Саудия Арабистони Про лигаси. Роналдунинг дубли "Ал Насср"га "Ар Риёд" устидан ғалабани тақдим этди  14

Шота Арвеладзе: "Черанга ўринбосар йўқ? Бизда Сидиқов бор" Янгиликлар

Шота Арвеладзе: "Черанга ўринбосар йўқ? Бизда Сидиқов бор"

Coca Cola Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Пахтакор" (0:4) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қатнашди.




"Биринчи навбатда "Локомотив" клуби раҳбариятига стадион учун раҳмат айтаман. "Бухоро" раҳбариятига ҳам раҳмат айтмоқчиман. Улар ҳозирги тиғиз тақвим вақтида Муборакда эмас Тошкентда ўйнашга рози бўлишгани учун миннатдормиз.

Мураббий алмашганидан кейин "Бухоро"нинг ўйинида ўзгаришлар бўлди. Жамоа анча тартибли ўйнай бошлашди. АГМК билан ажойиб ўйнаб дуранг қайд этишди, "Машъал"га қарши баҳсда кутилмаган битта гол ўтказиб юборди. "Бухоро" Ўзбекистон учун камдан-кам учрайдиган тактикада ўйнайди - 5-2-3. Бироз немисча тактика. Бундай тактикани ёриб ўтиш қийин бўлади. Биз йигитларга бунга қарши қандай ўйнаш кераклигини тушунтирдик. Биринчи таймда кўплаб вазиятлар яратдик, иккита гол урдик. Иккинчи таймда бироз темпни туширдик, аммо вазиятлардан фойдаланиб иккита гол урдик. Шу орада рақиб ҳам 2-3 марта қарши ҳужумга ўтди.

Умуман олганда қийин баҳс бўлди. Баҳсдан олдин тартиб жуда ҳам муҳим эканлигини тушунтирдим. Танаффусдан кейин 6та ўйин ўтказдик ва энг қийин тақвим бизники эди. Йигитлар ҳар уч кунда ўйнашмоқда. Улар робот эмас, аммо чиройли ўйин намойиш этишмоқда", - деб гап бошлади Шота Арвеладзе.

- Садриддин Абдуллаев, Жавоҳир Сидиқов ва Акром Комилов узоқ даволанишдан кейин анча-мунча ўйин ўтказишди. Уларнинг ҳолатидан қониқаяпсизми?

- Барчалари яхши формага кириб бормоқда. Баъзи футболчилар асосий таркибда тушмоқда, баъзилари захирадан тушмоқда. Рақобат бор, ротация бор. "Пахтакор" яхши ўйнаши, ғалаба қозониши, очко олиши ва олдинга интилиши учун барча ҳаракат қилмоқда.

- Ҳозирги пандемия вақтида марказлашган ҳолда ўйнаган яхшими ёки уй-сафар?

- Биласизми, ҳозир ўз фикримни айтишни бошласам баъзида нотўғри тушунишади. Раҳбарият қандай қарор қилса шундай. ЎФА, ПФЛ ва мамлакатда нима бўлаётганини биздан яхши биладиганлар бор. Дастлабки рестартни у қадар яхши ўтказа олмадик. Барча клубларда вирус чиқди, буни олдини олиш мумкин эди. Биз камида икки ҳафта давомида Қатарда бўламиз. ПСЖ, "Челси" каби клубларида 3-4 футболчида вирус чиқаётганини ўқияпмиз. Мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда Суперлигани қандай давом эттириш ҳақида қарор қабул қилингани яхши. Билишимча сўнгги 4та тур худди биринчи даврадаги каби марказлашган ҳолда ўтказилади.

- "Пахтакор"да ҳар бир позицияда 2-3 нафардан футболчи бор. Фақат ҳужумчи ортида ўйнаётган Драган Черанга ўринбосар йўқ. Режангизда бу жойга янги футболчи олиш борми?

- Ҳозир бунинг имкони йўқ. Аммо Сидиқов ҳужумчи ортида ўйна олишини биласиз. Саволингиз қайсидир маънода тўғри, аммо Сидиқовнинг севимли жойи айнан ҳужумчи ортида ўйнаш эканлигини ҳам таъкидлашни истардим.



Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика