UZ

Сўнгги янгиликлар

08:57"Манчестер Юнайтед"да Кэррик даврида биринчи эҳтимолий трансфер номи маълум бўлди — The Guardin  0 08:30Гвардиола кечаги учрашувдан сўнг ҳимоячилари ҳақида фикр билдирди  3 08:02Трансфермаркт. "Навбаҳор" Ваня Илични қанчага сотиб олгани маълум  5 07:25Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  52 03:29Бундеслига. "Боруссия Д" "Вердер"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  1 03:26Италия кубоги. "Рома" "Торино"ни мағлубиятга учратди  3 03:01Равшан Ҳайдаров: "Биз учун энг муҳими - кейинги ўйин. Ҳар бир ғалаба бизни чемпионликка яқинлаштиради"   7 03:00Англия лига кубоги. "Ман Сити" ярим финалнинг илк учрашувида "Ньюкасл"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўта ишончли ўйин кўрсатди  16 02:00Н'Голо Канте турк клубига ўтиши мумкин  0 01:40"Барселона" келишилган нархга Рэшфордни тўлиқ сотиб олишни хоҳламаяпти  2 01:20"Бухоро" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди  3 00:55"Сўғдиёна" таркибини икки нафар футболчи билан кучайтирди  0 00:29Расман: Кэррик мавсум охирига қадар МЮ бош мураббийи этиб тайинланди  4 00:15Алонсонинг ғояларини қабул қилишни истамаган футболчилар маълум (ESPN)  20 00:08Бентанкур узоқ муддатга сафдан чиқди  0

Про лигада янги давр бошланди. "Динамо" - "Хоразм" 3:1 Янгиликлар

Про лигада янги давр бошланди. "Динамо" - "Хоразм" 3:1

Теглар :  ДинамоХоразм
Про лиганинг 3-туридан ўрин олган "Динамо" - "Хоразм" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу баҳс "Футбол ТВ" канали орқали жонли эфирда намойиш этилди. Шундай қилиб Ўзбекистондаги ҳисоб бўйича иккинчи ўринда турадиган лига ҳам ТВ орқали намойиш этилиши бошланди. 

"Янги қадам, яхши қадам. FUTBOL-TV Про-лига трансляциясини бошлади. Тест режимидаги биринчи ўйин Динамо Самарқанд - Хоразм. Бундан бир неча йил олдин хорижий лигалар трансляциялари борасида рақобат пайдо бўлди ва бундан томошабин ютди. Миллий футболимизга ҳам бу насиб қилса ижобий таъсир қилади. Муҳими, Про-лига клубларининг мухлислари пандемия таъқиқи пайти ҳам севимли клублари ўйинини мунтазам кўришлари мумкин бўлади", - деб ёзади Даврон Файзиев телеграмдаги ўз саҳифасида.

Про лига ўйинлари трансляция қилиниши ноҳолис ҳакамликни яхшигина даражада камайишига ёрдам беради. Энди ҳакамлар ҳам камералар қаршисида хато қилиб қўймасликка уринишади. Про лига клубларида ўйнаётган футболчиларда ҳам энди қўшимча стимул бўлади. Сабаби улар ҳам ўз ўйинлари орқали Суперлига мураббийлари эътиборига тушишлари мумкин. Бунинг учун мураббийлар вилоятдаги стадионга боришлари шарт эмас. Ёш футболчилар ҳам ўз ўйинларини орқали яхшигина реклама бўла олишади. Яқин орада Про лигада ҳам энг чиройли голлар, тур голи, ой голи, энг чиройли сейвлар каби видеолар тайёрланишига умид қиламиз. Бу қуйи лигада ўйнаётган футболчиларимизнинг янда яхши ўйнашларига ундаши аниқ.

Ҳозирча дастлабки ва жуда муҳим қадам билан барчани табриклаймиз!


30 август, якшанба
17:00 ДИНАМО – ХОРАЗМ 3:1
Ҳакамлар:
Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров
Назоратчи: Андрей Снетков
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Голлар: Ойбек Нурматов 47 пенальти, - 1:0. Равшан Султанов 54, - 1:1. Андрей Сидоров 60, - 2:1. Комил Шарофутдинов 85, - 3:1.

"Динамо": 1.Эркин Жабборов, 5.Аваз Агалиев, 7.Сухроб Нуруллоев (20.Шаҳбоз Нуриддинов, 59), 9.Жаҳонгир Аҳмадов, 19.Обид Жўрабоев, 26.Комил Шарофутдинов, 27.Азамат Алланиязов (14.Андрей Сидоров, 59), 34.Шоҳруҳбек Абдураҳмонов (6.Бобур Қосимов, 75), 44.Искандар Сиддиқжонов, 78.Ойбек Нурматов (10.Амиржон Сафаров, 63), 95.Азим Мирзаев (11.Дамир Темиров, 46).
Захира: 30.Фарҳод Раҳматов, 2.Бекзоджон Аҳмаджонов, 4.Ҳакимхон Аламхонов, 17.Шарафиддин Шобиров, .

"Хоразм": 35.Ғайрат Ўдаев (1.Элдорбек Шухратбеков, 85), 3.Равшан Султанов, 4.Жасур Атаджанов (6.Фаррух Ҳайдаров, 74), 5.Темур Машарипов, 7.Темурбек Исмаилов, 8.Дамир Низанов, 15.Дадахон Юсупов, 17.Саиджамол Давлатжонов, 19.Ҳабибулла Матёқубов, 23.Норхон Шерипов, 41.Расул Мусаев.
Захира: 10.Тимур Бекчанов, 11.Сардорбек Матмуратов, 18.Неъматжон Мадаминов, 34.Маҳмуд Қаландаров, 70.Ҳурматбек Юлдашев, 99.Сарварбек Жуманиязов.




Ушбу саҳифада ўйин натижасини кузатиб боришингиз мумкин. 


ЯНГИЛАШ



90. ЗАРБАААААААААА! Саиджамол Давлатжонов томонидан йўллаган зарбасини Эркин Жабборов қайтарди!

85. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Шаҳбоз Нуриддиновнинг бурчакдан узатган тўпини Комил Шарофутдинов боши билан дарвозага йўллади - 3:1

70. "Динамо" футболчилари бурчак тўпига эга бўлишди, ошириб берилган тўпни Сиддиқжонов дарвозага йўллади, ноаниқ!

60. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Андрей Сидоров 2:1! Абдураҳмоновнинг зарбасини Ўдаев қайтарди, қайтган тўпни Сидоров осонгина дарвозага йўллади

54. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Равшан Султанов ҳисобни тенглаштирди 1:1. Чап қанотдан Шерипов узатган тўпни Султанов ажойиб тарзда дарвозага йўллади.

47. ГОООООООООООООООООООООООООЛ! Ойбек Нурматов пенальтидан гол урди - 1:0

47. Пенальти! "Хоразм" дарвозасига! Ҳабибулла Матёқубов Сухроб Нуруллоевни йиқитди деб топилди

46. Иккинчи тайм бошланди!


45+3. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45+1. ЗАРБААА! Шоҳруҳ Абдураҳмоновнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ кетди!

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

43.ЗАРБААА! Нуруллоевнинг бурчакдан узатган тўпини Алланиязов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

41.
Ғайрат Ўдаев тўпни қайтариш вақтида шериги билан тўқнашиб кетди ва унга шифокорлар ёрдам беришмоқда.

40.
Мезбонларда жарима тўпи. Жаҳонгир Аҳмадовнинг узатган тўпини Ғайрат Ўдаев муштлари билан қайтариб юборди! Энди "Динамо" футболчилари бурчак тўпини тепишади.

36.
Чамаси 25 метрлардан Обид Жўрабоевнинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.

30. Шоҳрух Абдураҳмонов майдон марказида хоразмлик футболчилар билан тўқнашгач, ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди.

10. ЗАРБАА! Нуруллоевнинг тўп узатишидан кейин Азамат Алланиязов боши билан дарвоза томон зарба берди, ноаниқ!

4. Хавфли вазият! Суҳроб Нуруллоев катта тезликда дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб уни алдаб дарвозага зарба берди, тўпни дарвоза чизиғи ёнидан ҳимоячи Равшан Султанов қайтарди!

1. Учрашув бошланди.




Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика