UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Суперлига. "Бунёдкор" — "Хоразм" 1:0   0 08:21Саудия Арабистонида Криштиану Роналдуга "Олтин бутса" топширилди  2 07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  18 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  25 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6

Вадим Абрамов: "Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги билинди албатта" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Лутфулла Тўраевнинг йўқлиги билинди албатта"

Coca Cola Суперлига 12-туридан ўрин олган “Насаф” – “Бунёдкор” (2:2) ўртасидаги учрашувдан сўнг “қалдирғочлар” бош мураббийи Вадим Абрамов фикрларини билдириб ўтди.

"Менимча бугунги натижа ўйинга мос бўлди. Агар биз биринчи ҳисобни очганимизда бошқача ўйин бўлиши мумкин эди. 0:2 ҳисобида ютқазиб туриб дурангга эришсанг барибир қониқиш ҳосил қиласан. Йигитларга раҳмат айтаман, қийин вазиятда иккита гол уришди. Иккала жамоа ёмон ўйнашмади деб ўйлайман. Мухлисларга балки ўйин ёққандир.

Доимгидек 0:2дан кейин "уйғондик". Нима учун биринчи таймда ёмон ўйнадик? Балки бу чемпионат қайта бошланганидан кейин "Насаф"га нисбатан битта ўйин кўпроқ ўтказганимиз билан боғлиқдир.

Ўйин 30 дақиқа кеч бошлангани футболчиларга қандай таъсир қилди? Биринчи таймда ёмон ўйнаганимизнинг сабаби ҳам шу бўлса керак.

Лутфулла Тўраев дисквалификация туфайли ўйнамади, унинг йўқлиги албатта сезилди. Унинг ўрнида ҳаракат қилган Абдулла Абдуллаев масъулиятни ўзига олишдан қўрқмода. Лекин бу нарса тажриба ошгани сари келади", - дейди Абрамов.

Рейтинг: -21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика