

"Ал Насср" сардори Криштиану Роналду 2024/2025 йилги мавсум учун "Олтин бутса"ни олди. 40 ёшли футболчи қаторасига иккинчи йил ушбу мукофотга эга чиқди. Унга совринни "АлНасср"нинг собиқ сардори ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурар - Мажид Абдулла топширди", - дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.
Ўтган мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган. Форвард 2023 йилдан буён "Ал Насср"да тўп суради. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.




